Марказнинг асосий функциялари: (1) - шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачилар билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиботини белгилайди;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом шартлари ва талабларига риоя қилган ҳолда танлов савдолари предметига қўйиладиган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади;
- шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкилотчи сифатида ташкил этади ва ўтказади;
- танлов савдоларини ташкил этади ва ўтказишда белгиланган тартибга риоя этилишини назорат қилади;
- аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди;
- танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Давархитектқурилишга тақдим этади;
Марказнинг асосий функциялари: (2) - танлов ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон бериш учун материалларни тайёрлайди ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;
- шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ёки консультантлар ишини ташкил этади;
- оферталар очилгандан кейин уларни буюртмачига беради;
- шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачига танлов савдолари якунлари бўйича буюртмачи ҳисоботини тузишда кўмаклашади;
- шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачи ва объектлар қурилиши бўйича пудратчи томонидан тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда танлов савдолари ва танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Давархитектқурилишга ойлик ҳисоботни тақдим этади;
Марказнинг асосий функциялари: (3) - семинарлар ўтказади, кадрларни танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини амалиётда қўллаш бўйича ўқитади;
- капитал қурилишда иқтисодий ва ташкилий ислоҳотлар амалга оширилиши, қурилиш материаллари, алоҳида ва махсус ишлар нархларининг, қурилиш механизмларини ишлатиш ва қурилиш юкларини ташиш, тайёр қурилиш маҳсулоти харажатлари ўзгариши мониторингини олиб боради;
- ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда Давархитектқурилишга ёки тегишли органларга киритади
Do'stlaringiz bilan baham: |