24-мавзу инвестицион-қурилиш фаолиятини ислоҳ этиш


Қуйидаги объектлар бўйича техник-иқтисодий асослашлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади


Download 498.82 Kb.
bet3/21
Sana13.03.2023
Hajmi498.82 Kb.
#1265684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
24-МАВЗУ

Қуйидаги объектлар бўйича техник-иқтисодий асослашлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади:

  • а) лойиҳанинг қийматидан қатъий назар хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилинган ҳолда ҳукумат кафолати асосида амалга оширилаётган объектлар;
  • б) республика инвестиция дастурига киритилган ва ҳар йили давлат бюджети билан бирга тасдиқланадиган объектлар.
  • Инвестиция лойиҳаларини техник-иқтисодий асослашлар ва бошқа керакли ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангунга қадар белгиланган тартибда тегишли экспертизадан ўтиши лозим.
  • Инвестиция ва қурилиш лойиҳаларининг танлов асосида танлаб олиниши қурилиш мажмуасини ташкил қилиш ва уни бошқаришдаги энг муҳим вазифалардан бирига айланмоқда.

Танловлар қуйидаги ҳолларда кенг қўлланилмоқда:

  • лойиҳалаш, инженерлик-тадқиқот ишлари, конструкторлик ишлари ва ҳоказоларда;
  • ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш бино ва иншоотларини, корхоналарни қуриш ва техник қайта жиҳозлаш, шу жумладан уларни “қулф-калит” асосида топширишда;
  • технологик асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат воситалари тўпламини етказиб беришда;
  • лойиҳани бошқариш, маслаҳат хизмати кўрсатиш ва назоратларда.

Танловлар самарасини ошириш ва пудрат бозорида рақобатчиликни кучайтириш мақсадида, бозор махсус қоидалари ва талабларига риоя қилинган ҳолда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларининг қатнашиши кўзда тутилмоқда.

  • Танловлар самарасини ошириш ва пудрат бозорида рақобатчиликни кучайтириш мақсадида, бозор махсус қоидалари ва талабларига риоя қилинган ҳолда хорижий лойиҳалаш ва қурилиш компанияларининг қатнашиши кўзда тутилмоқда.
  • Шу муносабат билан инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, экспертларнинг малакаси ва роли кучайиб бормоқда. Экспертлар керакли профессионал маълумотга, тажрибага ва касбий ички сезгирликга эга бўлишлари лозим. Хорижий амалиётда экспертларнинг хулосаси, одатда, қайта кўриб чиқилмайди ва ҳатто муҳокама ҳам қилинмайди.
  • Республикада қурилиш бозорининг аҳамияти иқтисодиётга киритилаётган инвестицияларнинг юқори суръатлари билан аниқланади. 2015 йилда республика иқтсодиётига 41,7 трлн.сўм капитал маблағлар инвестицияланган бўлса, жумладан қурилиш ишлари ҳажми эса 25,4 трлн.сўмга етди (2014 йилга нисбатан 118,8 фоизни ташкил қилади). Қурилиш-монтаж ишларида рўйхатдаги ходимларнинг ўртача сони 2015 йилда 191,8 минг кишини ташкил этиб, уларнинг даромадлари ва турмуш даражаси иқтисодиёт мазкур секторининг самарали фаолияти билан боғлиқдир.

Download 498.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling