24-мавзу инвестицион-қурилиш фаолиятини ислоҳ этиш


Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди


Download 498.82 Kb.
bet6/21
Sana13.03.2023
Hajmi498.82 Kb.
#1265684
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
24-МАВЗУ

Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди:

  • биринчи босқич – 1997-2000 йиллар даврида қурилиш пудрат ишлари соҳасидаги йирик монополистик корпорация, бирлашма ва ассоциациялар изчиллик равишда тугатилди. Жумладан, 25 та республика трестлари ва бирлашмалари тугатилиб, бу ўз навбатида пудрат қурилиш ишлари, айниқса фуқаро ва саноат қурилиши соҳасини монополиядан чиқаришга сезиларли даражадаги имкониятларни берди.

Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди:

  • иккинчи босқич – 2000-2004 йилларни қамраб олиб, ушбу йилларда кам қувватли зарар кўриб ишлайдиган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юбориш ёки уларга банкротлик эълон қилиш йўллари билан босқичма–босқич оммавий равишда тугатилди. Масалан, 2004 йилда қурилиш ташкилотлари сони олдинги йил билан таққослаганда республика бўйича 403 тагача қисқартирилди.

Қурилиш мажмуасидаги ислоҳотлар 1997 йилдан бошланиб, ҳозирга қадар учта босқичда ўтказилди:

  • учинчи босқич - 2003 йилдан, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилингандан бошлаб, капитал қурилишда қурилиш ишлари бозори иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимини пудрат ташкилотлари тамойилларига мувофиқ равишда ислоҳ этиш ва ишлар сифатини назоратга олиш ишлари бошланди.
  • Мазкур Фармон тармоқда сифат жиҳатдан туб ўзгаришларни бошлаб берди. Шу билан биргаликда, қурилишда нарх шакллантириш ва шартномавий нархларга ўтиш, шунингдек бошқарувнинг янги тузилмасига ўтиш, бутун занжир бўйича, яъни қурилишга шартнома тузилган пайтдан бошлаб, то лойиҳалаштириш, молиялаштириш ва турли объектлар қурилишининг моддий-техник таъминотигача бўлган жараёнлардаги барча ишлар такомиллаштирилди.
  • 2020 йилда республикада 24 мингга яқин қурилиш-пудрат ва 950 тадан зиёд лойиҳа ташкилотлари, 8 мингта қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган корхона фаолият кўрсатди. Уларда минглаб малакали ишчилар, муҳандис-техник ходимлар, мутахассислар фаолият кўрсатиб меҳнат қилмоқда.
  • Охирги ўн йилда қурилиш соҳасида инвестиция лойиҳалари доирасида 196 триллион 6 миллиард сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилгани, марказлаштирилган молиявий манбалар ҳисобидан 20 мингдан зиёд объект, жумладан, 7 минг 440 та умумтаълим мактаби, 1 минг 824 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицей, 1 минг 951 та болалар спорти иншооти, 949 та шифохона ва 3 минг 708 та ичимлик суви объекти барпо этилгани, чет эл кредитлари эвазига 40 миллиард 3 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилгани сизларнинг бунёдкорлик меҳнатингиз жамиятимизга қандай катта наф келтираётганини яққол кўрсатиб турибди.
  • Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларда аҳолини замонавий уй-жойлар билан таъминлаш йўналишда қабул қилган муҳим дастурлар айнан шу соҳа ходимларининг меҳнати, маҳорати туфайли ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмоқда.
  • Сўнгги ўн йилда 1 минг 308 та қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 69 минг 557 та ҳар томонлама қулай уй-жойлар барпо этилиб, 83 минг 500 оиланинг яшаш шароити тубдан яхшиланди.
  • Шундай қилиб, қурилиш иқтисодиётини ислоҳ этиш бутун соҳанинг барча жабҳаларини, яъни қурилиш-монтаж ва лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари ҳамда қурилиш материаллари саноати корхоналари ва барча қурилиш йўналишидаги касб-ҳунар коллежларидан тортиб то олий таълим муассасаларини ҳам қамраб олади.

Download 498.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling