25-мавзу. Электромагнит тўлқинларни модда билан таъсири. Режа
Қутбланиш текислигини айланиши
Download 399.4 Kb.
|
25.Эл. маг тўлқинларни модда билан таъсири
Қутбланиш текислигини айланиши.
Қутбланиш текислигининг айланиш ҳодисаси, баъзи бир моддаларни ташқи таъсир бўлмаган шароитида, қутбланиш текислигининг айланиш қобилиятини кўрсатади. Бундай моддалар(масалан, кварц, скипидар,шакарни эритмаси ва бошқалар) оптик актив деб аталади. Оптик актив моддалар– ясси қутбланган ёруғликнинг қутбланиш текислигини айлантириш қобилиятига эга бўлган муҳитлар. Оптик актив моддаларнинг икки турини ажратиш мумкин: -ихтиёрий агрегат ҳолатда оптик актив(шакар, камфора, вино кислотаси): оптик активлиги, уларнинг молекулаларини ассиметрик тузилиши билан шартлашилган. -фақат кристаллик фазада оптик актив(кварц, киновар): оптик активлиги кристални элементар ячейкаларида молекулалар(ионлар)ни ўзига хос бўлган ориентацияси билан шартлашилган. Оптик актив моддалар иккита шаклда мавжуд: қутбланиш текислигини буралиш йўналишига боғлиқ равишда- ўнг ва чап. Бунда, ўнг шаклдаги молекула ёки кристалл чап шаклдаги молекула ёки кристалга кўзгусимон-симметрик бўлади. Буралиш йўналиши: «+» - кузатувчига нисбатан(ёруғлик яқинлашиб келаётган ҳолатда) ўнг томонга. «-» - ушбу кузатувчига нисбатан чап томонга. Агар нур оптик ўқи бўйича йўналса, кристалик моддалар қутбланиш текислигини кўпроқ бурайди. Буралиш бурчаги φ, нурни кристалда ўтган йўлига пропорционал: φ=α∙l φ – буралиш бурчаги; l – нурни кристалда ўтган йўли; α – буралиш доимийси(тўлқин узунлигига боғлиқ). Эритмаларда: φ=[ α]∙с∙l с – актив модда концентрацияси; [α] – буралишни солиштирма доимийси бўлиб, оптик актив моддани табиатига, температурасига ва ёруғликни тўлқин узунлигига боғлиқ. Бу ердан эритмани концентрациясини аниқлаш мумкин: c = φ/α∙l Оптик актив моддаларни эритма концентрациясини аниқлаш учун ишлатиладиган асбоб поляриметр дейилади. Шакарни сувдаги эритмасининг концентрациясини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб сахариметр дейилади. Download 399.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling