25-мавзу. Электромагнит тўлқинларни модда билан таъсири. Режа


Download 399.4 Kb.
bet3/6
Sana20.12.2022
Hajmi399.4 Kb.
#1040723
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
25.Эл. маг тўлқинларни модда билан таъсири

Снеллиусни синиш қонуни: sinα / sin β =n2 /n1.



а б
Оддий нур бу қонунга бўйсинади, ғайриоддий нур эса бўйсинмайди (чизмада- а ҳолат). Оддий ва ғайриоддий нурлар ўзаро перепендикуляр йўналишларда тўлиқ қутбланган бўлади.
Оддий нурни тебраниш текислиги бош кесимга перепендикуляр, ғайриоддий нурники эса, бош кесим билан мос тушади. Кристаллдан чиқишда иккала нур битта йўналишда тарқалади ва фақат қутбланиш йўналиши билан фарқ қилади(чизмада-б ҳолат). 
Ғайриоддий нурни Снеллиус қонуни билан белгиланган йўналишдан оғиши, унинг синдириш кўрсаткичи оддий нурнинг синдириш кўрсаткичидан фарқли эканлиги ва шу билан бирга исланд шпати кристалидаги тарқалиш тезлиги турлича эканлигидан далолат беради.
Бу эса, кристаллар анизотропиясининг бир кўриниши бўлиб, турли йўналишлар бўйича хусусиятларининг бир хил эмаслигидир.
Иккиланган нур синиш ҳодисаси қутбланган нурни олишда ишлатилади.


Никол призмаси.
Кўпинча поляроид сифатида Никол призмаси ишлатилади. Никол призмаси деб аталадиган поляризатор жуда кенг тарқалган. Бу призма, исланд шпатини диагонал бўйича кесилиб, канада балзами билан ёпиштирилган. Бунда, канада балзамини синдириш кўрсатгичи n бўлиб, исланд шпатида n0 ва nе лар орасида ётади, n0 > n > nе шартни қанотлантириши керак.



Оддий нур ҳисобига бальзам қатламида тўлиқ ички қайтишга учраб, бир томонга оғишади. Ғайриоддий нур эса бу қатламдан эркин ўтиб призмадан чиқади. Оддий нур тўла ички қайтишга учрайди, ғайриоддий нур эса бемалол ўтиб кетади.


Баъзи кристалларда нурлардан бири иккинчисига қараганда кўпроқ ютилади. Бу ҳодиса дихроизм деб аталади.
Кўзга кўринадиган нурларда кучли дихроизм турмалин кристаллида кузатилади. Турмалин кристалида, оддий нур 1мм узунликда тўлиқ ютилади, ғайриоддий нур эса кристаллдан чиқади.
Сульфат йодли хинин кристалида нурларнинг бири 0,1 мм да ютилади. Бу ҳодиса поляроидларни яратишда ишлатилади. Поляроиддан чиқишда битта қутбланган нур бўлади.
Сиртлар юзи катта бўлган қутбловчи асбоблар поляроидлар дейилади. Замонавий поляроидлар спектрнинг бинафша ва қизил сохаларини қисман қутбланган ҳола ўтказади.
Поляроидлар автомобил йўлларида ҳайдовчининг кўзини қаршидан келаётган машина фарасини кўзни қамаштириш таъсиридан муҳофаза қилишда ҳам татбиқ этилади. Бунинг учун автомобилнинг олдинги ойнаси ва фаралари поляроиддан ясалади.

Download 399.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling