25-мавзу. Электромагнит тўлқинларни модда билан таъсири. Режа


§2. Ёруғликнинг қайтишда ва синишда қутбланиши. Брюстер қонуни. Иккиланма нур синдиришдаги қутбланиш


Download 399.4 Kb.
bet2/6
Sana20.12.2022
Hajmi399.4 Kb.
#1040723
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
25.Эл. маг тўлқинларни модда билан таъсири

§2. Ёруғликнинг қайтишда ва синишда қутбланиши. Брюстер қонуни. Иккиланма нур синдиришдаги қутбланиш.
Агар ёруғлик нурининг иккита диэлектрикни ажратиб турувчи чегарага (масалан, шиша пластинка сиртига) тушиш бурчаги нолга тенг бўлмаса, қайтган ва синган нурлар қисман қутбланган бўлади.
Қайтган нурда тушиш текислигига перпендикуляр тебранишлар кўпроқ бўлади (нуқталар), синган нурда эса тушиш текислигига параллел тебранишлар кўпроқ бўлади (икки томонида стрелка).

Қутбланиш даражаси тушиш бурчагига боғлиқ.
Агар нур
шартни қаноатлантирадиган α бурчак остида икки муҳит чегарасига тушса, у ҳолда қайтган нур тўлиқ қутбланган бўлади. Синган нур қисман қутбланган бўлади. α бурчак–Брюстер бурчаги ёки тўла қутбланиш бурчаги дейилади. Бу муносабат Брюстер қонуни номи билан юритилади.
Ёруғлик Брюстер бурчаги остида тушганда қайтган ва синган нурлар ўзаро перпендикуляр бўлади.
Иккиланма нур синдиришдаги қутбланиш.
Ёруғлик нури баъзи кристаллардан ўтганда иккита нурга ажралади.
1669 йилда даниялик олим Эразм Бартолин янги физик ҳодисани очди – иккиланма нур синдиришни.
Бартоли исланд шпатининг кристалли ичида нур иккига ажралишини аниқлади. Бу иккиланма нур синдириш деб ном олган ҳодиса исланд шпати
(CаCО3-калций карбонат тузи)да кузатилган эди.
Иккиланма нур синдириш – ёруғлик нурини, баъзи бир анизотроп муҳитдан ўтганда, ёруғликни синдириш кўрсаткичини қутбланиши ва тарқалиш йўналишига боғлиқлиги билан шартлашилган равишда иккига ажралишига айтилади.
Исланд шпатидан ўтаётган ёруғлик нурини ажралиши кристаллнинг анизотропияси билан боғлиқ. Анизотроп кристалларда оптик ўқ мавжуд. Оптик ўқ орқали ўтаётган текислик кристаллнинг бош кесими дейилади.
Бир ўқли кристаллар- исланд шпати, турмалин. Икки ўқли кристаллар-гипс, слюда.
Иккиланма нур синиш вақтида нурлардан бири одатдаги синиш қонунига бўйсинади ва тушувчи нур ҳамда нормал билан бир текисликда ётади. Бу нур (нормал) оддий нур деб аталади ва О билан белгиланади.


Нурларнинг иккинчиси ғайриоддий (аномал) нур деб аталди ва e ҳарфи билан белгиланади. Бу нур учун sinα/sinα2 нисбат тушиш бурчагининг ўзгариши билан ўзгаради.


Ҳатто ёруғлик нормал бўйича тушганда ҳам, ғайриоддий нур умуман қайтганда дастлабки йўлидан оғади.

Download 399.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling