2022 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур
Лойиҳа ташаббускорлари ва лойиҳа номи
|
Туман ва шаҳарлар номи
|
Лойиҳа умумий қиймати
млн. долл.
|
Сурхондарё вилоятида қуввати 1500 — 1600 МВт бўлган комбинацияланган циклли иссиқлик электр станциясини қуриш
|
Ангор тумани
|
1 200,0
|
«Поп-Қўқон-Андижон» участкасини электрлаштирган ҳолда Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линиясини қуриш
|
Поп тумани, Қўқон ва Андижон шаҳарлари
|
1 461,1
|
Тебинбулоқ темир руда конини ўзлаштириш, ишлаб чиқиш ва металлургия мажмуасини қуриш (1-босқич)
|
Ғузор тумани
|
1 600,0
|
Шўртан газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш
|
Ғузор тумани
|
1 784,3
|
Ҳисор инвестиция блоки ва Устюрт минтақаси бўйлаб маҳсулот тақсимотига оид битимга асосан конларни ўзлаштириш ва углеводородларни қазиб олиш
|
Ғузор тумани
|
1 795,0
|
«Саноат энергетика гуруҳи» ХК МЧЖ томонидан 2020 — 2030 йилларда нефть қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш дастурини амалга ошириш
|
Қарши, Муборак, Андижон, Қоровулбозор туманлари
|
2 688,9
|
«Surhan Gas Chemical Operating Company» МЧЖ ХК томонидан Сурхондарё вилоятидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида геология-қидирув ишларини амалга ошириш ва маҳсулотни тақсимлашга оид битим асосида конни ўзлаштириш, газ-кимё комплексини барпо этиш
|
Бойсун тумани
|
2 916,7
|
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2017 — 2021 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш дастурини амалга ошириш
|
Республика бўйича
|
3 000,0
|
«Ёшлик-I» конини ўзлаштириш (I босқич)
|
Олмалиқ шаҳри
|
4 486,0
|
«EPSILON DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖ ҚК томонидан Култак-Қамаши, Муборак, Сурхон, Ашибулоқ ва Қўшқудуқ, Ғарбий Фарғона инвестиция блокларида нефть ва газ конларини ўзлаштириш ва геология-қидирув ишларини олиб бориш
|
Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари
|
5 200,0
|
Қандим гуруҳи конларини газни қайта ишлаш заводи қурилиши билан ўзлаштириш, Хаузак ва Шоди конларини ўзлаштириш ҳамда Қўнғирот участкасида маҳсулот тақсимотига оид битим асосида геология-қидирув ишларини олиб бориш
|
Қоракўл тумани
|
6 250,0
| - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, ваколатли банклар объектлар ва қурилишларни молиялаштиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида Низомга ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомга амал қиладилар.
- Қарор моддаларига кўра марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида лойиҳалаш ва эксперт ташкилоти айби билан йўл қўйилган қўшимча ишлар ва харажатлар ҳажми аниқланган тақдирда ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш ёки экспертизадан ўтказиш учун тўланган сумманинг ҳаммаси кўрсатиб ўтилган ташкилотлардан давлат бюджети даромадига олиб қўйилади.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра мамлакатда инвестиция мухитини янада яхшилаш, хусусийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этиш, шуниндек, хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида бир қатор ҳуқуқий кафолат ва имтиёзлар белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |