25-мавзу инвестиция сиёсати, инвестиция жараёни ва инвестиция лойиҳалари


Қурилиш билан боғлиқ бўлган инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва уни амалга ошириш босқичлари


Download 1.24 Mb.
bet10/19
Sana13.03.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1265704
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
25-МАВЗУ

Қурилиш билан боғлиқ бўлган инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва уни амалга ошириш босқичлари:

  • инвестиция ғоясини шакллантириш;
  • инвестиция имкониятларини ўрганиб чиқиш;
  • лойиҳани техник-иқтисодий асослаш;
  • ер майдони ажратиш, сотиб олиш ёки ижарага олиш;
  • контракт ҳужжатларини тайёрлаш;
  • лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш;
  • қурилиш-монтаж ишларини, шу жумладан ишга тушириш ва созлаш ишларини амалга ошириш;
  • объектдан фойдаланиш, иқтисодий кўрсаткичлар мониторинги.

Табиийки, бир корхонанинг инвестиция лойиҳаси мазмун жиҳатдан бошқа корхонанинг лойиҳаси билан бир хил бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир инвестиция лойиҳаси маълум бир мақсад ва вазифаларга қаратилган бўлади ва бинобарин, уларнинг молиялаштириш манбалари ҳам, пировард натижалари ҳам турлича бўлади.

  • Табиийки, бир корхонанинг инвестиция лойиҳаси мазмун жиҳатдан бошқа корхонанинг лойиҳаси билан бир хил бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир инвестиция лойиҳаси маълум бир мақсад ва вазифаларга қаратилган бўлади ва бинобарин, уларнинг молиялаштириш манбалари ҳам, пировард натижалари ҳам турлича бўлади.
  • Маълум бир мақсадга қаратилган инвестиция лойиҳалари ёки таклифлар мажмумаси инвестиция дастурини ташкил қилади. Инвестиция дастури ўз кўламига қараб давлат, минтақа ёки тармоқ миқёсида бўлиши мумкин.

Инвестиция лойиҳалари ва дастурлари мақсадлари:

  • ишлаб чиқариш аппаратини мунтазам янгилаб бориш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш;
  • фан-техника тараққиётини тезлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ва рақобатбардошлигини яхшилаш;
  • иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини бир текисда ривожлантириш;
  • саноат учун керакли хом ашё базасини барпо этиш ва минтақалардаги ишлаб чиқариш кучларини тенглаштириш;
  • фуқаролик қурилиши, соғлиқни сақлашни, олий ва ўрта мактабни ривожлантириш, уй-жой муаммосини ҳал қилиш;
  • бозор механизми ва рақобат талабларидан келиб чиққан ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш, ишсизлик муаммосини юмшатиш;
  • табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик вазиятни яхшилаш ва бошқа мақсадларга эришишга.

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling