26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш. Р е ж а
Download 297 Kb.
|
26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустаҳкамлиги
Ишлатилиши: иссиққа чидамли, гидротехник иншоотлар тайёрлашда кўлланилади. Ишқорий муҳит, ҳарорати 25- 300С дан юқори бўлган ҳолатларда ишлатилиши мумкин эмас. Навбатма-навбат музлаш, эриш, намланиш, қуриш шароитларида ишловчи конструкцияларда, иссиқликка чидамли бетонларда, кенгаювчан, зўриқтирилган цементлар тайёрлашда қўлланилади.
Портландцементдан тайёрланган қоришмалар ва бетонлар ёрилиши, кичрайиши, деформацияларига учраши туфайли чўкмайдиган ва кенгаювчан боғловчи моддалар ишлаб чиқилган. Улар гилтупроқли цемент ёки портландцемент асосида тайёрланади. Кенгаювчан қўшимчалар сифатида алюминатлар ва кальций сульфатларидан, шунингдек кальций ва магний оксидлардан фойдаланиш мумкин. Таркиби: 65–79% цемент, 20% гипс ва шунингдек, юксак асосли кальций гидроалюминатли қўшимча биргаликда туйиб олинадиган боғловчи сув ўтказмас кенгаювчан цемент (водонепроницаемый расширяющийся цемент ВРЦ) деб аталган бўлиб, унинг муаллифи В.В. Михайловдир (НИИЖБ). Юқори асосли кальций гидроалюминат қўшимча гилтупроқли цемент ва кукунсимон гидратли оҳак аралашмасидан (1:1) иборат. Қотиш вақти бошланиш 4 мин олдин эмас, охири 10 миндан кеч эмас. Чизиқли кенгайиш 1 суткадан кейин 0,2% ва 1%дан кўп бўлмаслиги лозим. Мустаҳкамлиги: 6 соат қотишдан кейин 75 кгс/см2, 3 суткадан - 300, 28 сут. – 500 кгс/см2 дан кам булмаслиги керак. Сув ўтказилмаслиги бўйича маркаси – 0,6 МПа. Бу цементнинг қотиши кальций гидроалюминатни – СаАН10 – сув билан таъсирлашувида С2АН8 ва Al(ОН)2 хосил бўлишига асосланган. Гил тупрокли цементга 25 – 30% ангидрит киритилса ангидрит – гил тупроқли цемент тайёрлаш мумкин. Қотишда уч кальцийли гидроалюминат ангидрит билан реакция киришиб гидросульфоалюминат ҳосил қилади ва тизимни мустаҳкамлигини оширади. Гил тупроқли цементга 8 – 10% гача оҳак ёки портландцемент қўшилса унинг тутиб қолиш вақти қисқаради, мустаҳкамлиги кескин тўхтайди, чунки қотишда 3СаО, Al2О3, 6Н2О ва Са(ОН)2 ҳосил бўлади, 3СаО Al2О3, 6Н2О эса паст боғловчи ҳусуятига эга. Шунинг учун гилтупроқли цементни бу боғловчилар билан аралаштириш ман этилади. И.В. Кравченко ишлаб чиққан гипсли – гилтупроқли кенгаювчан цемент, юксак гилтупроқли шлаклар ва икки сувли гипсни фоиз ҳисобида 07:03 нисбатдан қўшиб туйиш йўли билан олинади. Сувли ва ҳаволи муҳитларда тез қотади, мустаҳкамлиги бўйича 400,500 маркалари бўлинади, чизиқли кенгайиши 1 суткадан сўнг 0,15% дан кам, 28 сут. 0,3 кам ва 1% ортиқ бўлиши керак, мустаҳкамлиги 3 сут. кейин 30МПа дан кам бўлмаслиги лозим. Download 297 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling