Кенгаювчан портландцемент (КПЦ): 60 – 65% клинкер, 5 – 7% юқори гилтупроқли домна шлак, 7 – 10% икки сувли гипс ва 20 – 25% фаол минерал қўшимчани биргаликда туйиш йўли билан олинади ва 400, 500, 600 маркаларда чиқарилади. Бу боғловчини қотиши СSН (В) гурухдаги паст асосли гидросиликатлар юзага келиши билан биргаликда кечади. КПЦ ли бетонларнинг қимматли хоссаси – юксак даражада сув ўтказмаслигидир. Буғланиш жараёнида 70 – 800С да мустаҳкамлиги ўсиши билан ўтади. Кенгаювчан портландцементдан тайёрланган намуналар сувда бир суткада қотганда 0,15% дан кам, 28 сут. – 0,3 – 1% га кенгаяди, сувли, ҳаволи муҳитда эса – 28 сут. муддатда 0,1% дан кам миқдорда камаяди.
Зўриқтирилган цементлар 3Ц (напрягаюший цемент – НЦ) катта кенгайиш энергияси билан характерланади. Масса бўйича 14 – 16% икки сувли гипс, ва юксак гилтупроқли компонент 16 – 20%, ҳамда 64 – 70% портландцемент клинкерини биргаликда туйиб сатҳи юзаси 4000 – 4500см3/г. бўлгунча майдалаб, туйиб олинади. 3Ц ўз–ўзидан зўриқтирилган конструкцияларда бетоннинг арматурасининг зўриқтириш шарти талаб қилувчи ҳолатларда қўлланади. Цемент моддалари ҳосил бўлиши билан боғланган кимёвий энергия арматурани зўриқтиришдаги механик ишига рационал ишлатилади.
3Ц ларнинг икки тури қўлланади:
3Ц – нормал ҳароратларда қотувчи монолит темир – бетонлар учун ишлатиладиган цемент. 3Ц – иссиқлик ишлови берилувчи ўз – ўзидан зўриқтуривчи йиғма темир – бетон буюмларда фойдаланувчи цемент. Эркин чизиқли кенгайиш 28 суткада сўнг 2,5% дан ошмаслиги керак.
Назорат саволлари
1. Гилтупроқли цемент қотишини тушунтириб беринг.
2. Гил тупрокли цементларни хоссалари айтиб беринг.
3. Гил тупроқли цемент қандай маркаларда ишлаб чиқарилади?
4. Гил тупроқли цемент асосида яна қандай цементлар ишлаб чиқарилган?
Do'stlaringiz bilan baham: |