26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш. Р е ж а
Download 297 Kb.
|
26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гил тупроқли цементни қотиши
26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш. Р Е Ж А 1. Гилтупроқли цемент қотиш назарияси. 2. Гилтупроқли цемент хоссалари, ишлатиш соҳаси Гил тупроқли цементни қотиши Гилтупроқли цементни қотиши САни сув билан таъсирлашуви ва гидрат бирикмаларни ҳосил қилишидир. Гилтупроқли цементнинг қотиш жараёни қуйидаги реакция бўйича кечади: СаО·Al2О3+10Н2О → СаО·Al2О3·10Н2О Ҳарорат орта бориши билан бир кальцийли алюминат икки кальцийли, уч кальцийли алюминатга айланади ва бу жараён муҳитнинг ҳароратига ҳамда босимига (Р) боғлиқ бўлади. Гилтупроқли цементдан тайёрланган бетонни буғлаш ман этилади, чунки, унинг қотиши бир суткадан сўнг экзотермиканинг 70 – 80% ни ташкил қилувчи интенсив равишда иссиқлик ажралиши билан биргаликда кечади ва бетон 25 – 30% ва ундан юқори ҳароратгача қизийди, бу унинг мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади деган фикр мавжуд. Гилтупроқли цемент 400, 500, 600 маркали бўлади ва у портландцементга нисбатан анча (5-6 баробар) қиммат бўлади. Кальций гидроалюминатни ҳосил бўлиши ва гилтупроқли цементни қотиши интенсив равишда ўтади ва сув билан аралаштирилгандан 24 соатдан кейин якуний мустаҳкамлигидан 75-90%ни эгаллайди, 3 суткада уни ўсиши тўхтайди. Гилтупроқли цементга 25-30% ангидритни киритилиши уни қотишида баланд ҳароратларни таъсирини бироз кучсизлантиради. Бу ҳолда ҳосил бўлувчи 3 кальцийли гидроалюминат ангидрит билан таъсирланади ва мустаҳкамлигини ўсишини таъминловчи гидросульфоалюминат беради. Ангидрит гилтупроқли цемент ҳатто 40-600Сда қотишида мустаҳкамликни нормал ўсишини таъминлайди. Икки сувли ёки ярим сувли гипс киритилганда ҳам шунақа натижалар олинади. Масалан, гипс гилтупроқли қоришма асосида тайёрланган бетонлар (80+20% цемент), цемент сарфи 500 кг/м3 атрофида, 4 соат қотишидан кейин мустаҳкамлиги 15-20 дан 1 суткада 20-25, 3 суткада -30 МПа мустаҳкамликка эришади( сақлаш–нам муҳитда). Гилтупроқли цементга оҳак ёки портландцемент 8-10% миқдорда қўшилганда тутиб қолиш муддатлари қисқаради, мустаҳкамлиги кескин тушади. Бу цемент қотишида паст асосли кальций гидроалюминат ва Са(ОН)2дан 3CaOAl2O36H2Oни ҳосил бўлиши билан тушунтирилади. Маълумки, 3CaOAl2O36H2O ва 2CaOAl2O36H2O нисбаиан паст боғловчи хоссалари билан ифодаланади. Шу муносабат билан гил тупроқли цементни бошқа боғловчилар билан аралаштириш мумкин эмас. Гилтупроқли цемент асосида ангидрит гилтупроқли, шлакгилтупроқли ва ҳоказо цементлар тайёрланади. Download 297 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling