26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш. Р е ж а
Гил тупрокли цементларни хоссалари ишлатилиш сохаси
Download 297 Kb.
|
26-мавзу. Гилтупроқли цемент ишлаб чиқариш.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустаҳкамликни ўсиш графиги
Гил тупрокли цементларни хоссалари ишлатилиш сохаси.
Зичлиги 3,1–3,32 г/см3 оралиқда тебранади, ҳажмий оғирлиги сочилувчан 1000–1350, зичлантирган ҳолатда 1600 – 1800 кг/м3. Ушбу цементнинг сув талабчанлиги 24–25% тенг. Тутиб қолиш муддатлари: бошланиши 30 мин олдин эмас, охири эса 12 соатдан кеч эмас. Тутиб қолишни секинлаштириш учун NaCl, CaCl тезлаштириш учун оҳак, портландцемент киритиш тавсия этилади. Гилтупроқли цемент нормал тутиб қолувчи гидравлик боғловчи бошқа цементлардан бошланғич даврда юқори мустаҳкамликка эришиши билан ажралиб туради. Мустаҳкамликни ўсиш графиги 1-гилтупроқли цемент, 2-тез қотувчи цемент, 3-оддий портландцемент Мустаҳкамлиги бўйича - 400, 500, 600 маркаларга бўлинади ва бир сутка қотганда сўнг намуналар 3 суткали мустаҳкамлигида 80 – 90% га эга бўладилар. Бу цемент асосида тайёрланганда бетонлар юқори совуққа, иссиққа чидамлиги билан характерланади, чунки унинг таркибида эркин ҳолатдаги СаО йўқ бўлади ва ғоваклиги портландцементга нисбатан 1,5 баробар кам. Гилтупроқли цемент CaSO4, MgSO4, денгиз суви, сут мой кислоталар таъсирига чидамли. Гилтупроқли цемент асосида бетонлар юқори ҳарорат таъсирида (1200-14000С ва кўп) қаршилиги яхши. Бу ҳолда юқори ҳароратлар таъсиридан кейин намланганда бузувчи деформациялар юзага келмайди. Бу шу билан тушунтирилади, гил тупроқли цементда Са(ОН)2 бўлмайди, портландцементда эса 5000С ҳароратда СаОга ўтади ва намланишда СаО яна гидратланади, ҳажми кўпаяди ва цемент тоши бузилади, Иссиққа чидамлилиги уни минерологик таркибига боғлиқ, ундаги гилтупроқ қанча кўп бўлса ва SiO2 кам бўлса иссиқоикка чидамлилиги баланд бўлади. Юқори олов бардошлиги гилтупроқли цементни таркиби тахминан Al2О3 -70-74%, СаО 26-23%, SiO2 ва Fe2O3 0,5-1%дан иборат Гилтупроқли цементга энг кўпи қотиш шароити бу сувли шароит паст ҳароратда (5-100С) иссиқлик ажралиши ҳисобига интенсив равишда қотади. Download 297 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling