27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи р е ж а гипсоцемент пуццолан боғловчи таркиби. Ишлаб чиқариш технологияси, хоссалари, қўлланилиши. Махсус хусусиятларга эга бўлган аралаш боғловчилар


Download 153.68 Kb.
bet3/4
Sana08.06.2023
Hajmi153.68 Kb.
#1464343
1   2   3   4
Bog'liq
27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи

Бироқ, гипс ва портландцементдан ташкил топган композициянинг қотишида, суюқ фазадаги кальций оксиди концентрацияси кескин камаяди, у ҳолда юқори асосли кальций гидроалюминатлари паст асослиларга парчаланади. Бунда Са(ОН)2 ва SiO2 гидросиликатлар CSH(B)ни ҳосил қилади.

Тадқиқотчиларнинг фикрича бу ҳолда хавфли кучланишлар ҳосил қилмайдиган гидросульфоалюминат кальцийнинг моносульфат шакли, гидрогранатлар, гидросиликоалюминат, гипс ва уларнинг қаттиқ эритмалари пайдо бўлиши керак.

Эттрингитни битта сульфат формага ўтиши, бошланғич моддани қаттиқ фазасини абсолют ҳажми камайиши ва суюқлик шаклда сувн ҳосил бўлиши билан бирга кечади, бу эса жараённинг бошида пайдо бўлиши мумкин бўлган кучланишларни камайтиришини таъминлайди.

Профессор Г.И. Книгина маълумотларига кўра икки сувли гипс , домна шлаки ва фаол кремнезем ва гилтупроқга бой тоғ жинсларини бирга аралаштириш натижасида гипсоцементпуццолан боғловчи (ГЦПБ) олиш мумкин. ГЦПБ М100 ва М150 маркаларда ишлаб чиқарилади, тишлашиш муддати бошланиши 4 миндан кўп эмас ва тугаши 20 минутдан кеч эмас; майдалик даражаси М 100 учун № 02 элакда 15%дан, М150 учун -10%дан кўп бўлмаслиги керак. Гипс ва портландцемент М300 асосида олинган ГЦПБдан тайёрланган бетон М 150, 200 бўлиб боғловчи сарфи 300-450кг/м3ни ташкил этади.

Юқори мустаҳкам гипс ишлатилган ГЦПБдан тайёрланган бетон 2-3 соатдан кейин 10-15 МПа мустаҳкамликка, 7-15 суткадан кейин нормал қотиш шароитида 30-40 МПага етади. ГЦПБдан тайёрланган бетон 2-3 соатдан кейин маркадаги мустаҳкамлигининг 30-40%ини олади. Маҳсулотларни қотишини тезлаштириш 70...80°С ҳароратда буғлаш орқали амалга ошириш мумкин. Совуққа бардошлиги 20-50 цикл бўлиб, боғловчини таркиби, уларни тури, ҳажмий сарфи, бетонни зичлиги ва бошқа омилларга боғлиқ.

Портландцемент клинкери асосидаги боғловчилар секин тишлашади ва қотади. Уларни ишлаб чиқариш мураккаб ва қимматга тушади. Аксинча, гипсли боғловчилар, гарчи сувга чидамсиз бўлсада, тезда тишлашиб қотади, шунингдек уларни ишлаб чиқариш оддий ва арзон.


Download 153.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling