Қурилиш гипси ва 400 маркали портландцемент асосида тайёрланган ГЦПБдан боғловчи сарфи ва бетон қоришмасини ҳаракатчанлигига бўлган ҳолда маркаси 15-20 МПагача оддий бетонлар олиш мумкин. Уларни юмшатиш коэффициенти 0,6-0,8га тенг, мустаҳкамлиги 2-3 соатдан сўнг 30-40%ни ташкил этади. Юқори мустаҳкамлиги ГЦПБ асосидаги бетонлар 2-3 соатдан кейин сиқилишига бўлган мустаҳкамлигига 10-12 МПага, 7-15 суткадан кейин нормал қотишида 30-40 МПага тенг. Қотишни тезлаштириш учун ГЦПБ асосидаги буюмларни 5-8 соат давомида 70-800С ҳароратда буғлатилиши мумкин ва эришилган мустаҳкамлиги якуний мустаҳкамлигидан 70-90%га эришади. ГЦПБ тез қотади —2...3 соатдан кейин боғловчи 40%гача ўзининг марка мустаҳкамлигини олади. ГЦПБ асосида тайёрланган маҳсулот ва конструкциялар талаб этилган мустаҳкамликни олиш учун доимий равишда тизимли намлаб туриш талаб қилинади. ГЦПБдан 20 МПа мустаҳкамликдаги қоришма олинади, совуқ бардошлиги Мрз 25...50, юмшаш коэффициенти 0,5-0,8, кислота бардошлиги цементдан юқори бўлади. ГЦПБ асосидаги қоришмаларни сувга чидамлилиги ва совуққа бардошлигини полимер қўшимчалар, масалан, латекс синтетик каучукларни қўшиб ошириш мумкин. Улар нафақат тишлашишни секинлаштиради, балки, сувни буғланишини секинлаштириб, боғловчи ва қоришмани тишлашишини яхшилайди.
Гипсшлак цемент боғловчи хомашёси
ярим сувли гипс ёки ангидрит 40-60%
нордон домна шлак
30-50%
5-8% портланд
цемент
Портландцементни асосий вазифаси шлакни боғловчи хусусиятини ишқорий фаоллаштирувчи. Юқори асосли домна шлак ишлатилганда Са(ОН)2 ни концентрациясини хавфли чегарагача пасайтириш учун пуццолан қўшимча (10-15%) қўшиш зарурдир.
Гипсцемент пуццолан боғловчи модданинг техник кўрсаткичлари Агар фаол минерал қўшимчалар ГЦПБ таркибига киритилмаса, қотиш жараёнида бир неча ойдан кейин бузилиши мумкин бўлган беқарор материал ҳосил бўлар эди. Гипс билан цементли аралашманинг бундай қотиши , сувни 31-32 молекулалари билан кристалланадиган калций гидроалюмосиликатнинг юқори сулфатланган ҳосил бўлиши билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |