27-мавзу қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари


Download 454.34 Kb.
bet6/12
Sana13.03.2023
Hajmi454.34 Kb.
#1265690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
27-МАВЗУ

Таъминот бўйича алоқадорлик (таъминлаш бўйича алоқалар) кооперациялаштириш алоқаларидан фарқли ўлароқ ҳамма ишлаб чиқариш алоқаларини яъни барча материаллар, конструкциялар, жиҳозлар, ёқилғи, энергия ва умуман истеъмолчи фойдаланадиган барча нарсаларни етказиб беришни қамраб олади. Кооперациялаш – бу ишлаб чиқариш бўйича корхоналар алоқаларининг анча мураккаб бўлган шакли бўлиб, уни шакллантириш учун биринчи навбатда таъминот алоқаларидан ҳам муҳимроқ бўлган юқори даражадаги режалаштириш ва ташкил этиш анча зарур бўлади.

Қурилишда кооперациялаш деганда хўжалик жиҳатдан мустақил бўлган, инвестицион жараёнларда иштирок этадиган ташкилотлар ва корхоналар ўртасидаги ташкилий жиҳатдан мустаҳкам бўлган ишлаб чиқариш алоқалари тушунилади. Амалиётда бундай алоқадорлик ёки боғликлик ташкилотлар ва корхоналар томонидан қурилиш объектларини бевосита қуриш бўйича бажариладиган ишларни биргаликда бажариш, шунингдек, жиҳозлар, материалларни биргаликда етказиб бериш ва биргаликда хизматлар кўрсатишни амалга ошириш билан ўзининг ифодасини топади.

  • Қурилишда кооперациянинг зарур бўлиши корхоналар ёки объектларни тиклаш учун турли ишлаб чиқариш жараёнларининг кўп сонлилиги, қурилишда ишлаб чиқаришнинг технологик ва ташкилий жиҳатдан мураккаблиги ва умуман бутун инвестицион жараён билан изоҳланади. Шунинг учун объектларни қуришда кўп сонли ташкилотлар ва корхоналар иштирок этади.
  • Кўп ташкилотлар – объектларни тиклашда иштирок этувчиларнинг бир вақтнинг ўзида қурилиш майдонида иш бажариши ҳамда уларнинг технологик ва ташкилий жиҳатдан пухта келишув асосида иш юритишнини талаб этади. Шу сабабли қурилишда ишлаб чиқаришни кооперациялаш буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасида ишлаб чиқариш – хўжалик ҳамкорлигини яратиш асосида олиб борилади.

Қурилишда ташкил этувчанлик роли бош пудратчига тегишли бўлиб, қурилиш ишлаб чиқаришида иштирок этадиган барча иштирокчиларнинг ишларини координациялаш бош пудратчи томонидан амалга оширилади. Бош пудратчи субпудратчи ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига аралашмасдан туриб, йиллик ва оператив режалар, ишларни ишлаб чиқиш графиги, бошқаришнинг автоматик тизими асосида тегишли қурилиш ва монтаж ишларининг бажарилиш муддатини ва кетма-кетлигини тартиблаштиради.

  • Ишларнинг келишувга мувофиқ ва ўз муддатида бажарилишига шунингдек, қурилиш иштирокчилари ва жиҳозлар ҳамда материалларни етказиб берувчи ташкилотлар ўртасида шартлашилган тартиб – интизомни кучайтириш, ҳамда ўз вақтида ва сифатли бажарилган ишларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш йўли билан ҳам эришилади.
  • Қурилишда кооперациянинг даражаси қурилиш жараёнининг узлуксизлиги ва ритмиклиги ҳамда қурилиш - монтаж ишларини бажарувчи ташкилотларнинг мавжуд бўлган ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойдаланиши, уларнинг моддий – техника базаси ва меҳнат ресурслари билан баҳоланади.
  • Кооперациянинг энг юқори даражасига комбинациялаш жараёнини жадаллаштириш ва бирлашмаларни яратиш ҳисобига эришилади.

Download 454.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling