27-мавзу қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари


Download 454.34 Kb.
bet3/12
Sana13.03.2023
Hajmi454.34 Kb.
#1265690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
27-МАВЗУ

Ихтисослаштириш техник тараққиётнинг шароитлари ва бир вақтнинг ўзида унинг оқибатлари таъсирида амалга оширилиши мумкин, чунки айнан техник тараққиёт ихтисослашган корхоналар, участкалар, ишлаб чиқаришни ажратиш ва ривожлантириш йўли билан меҳнатни ижтимоий ажратишни чуқурлаштиришга олиб келади. Бундай меъзонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг алоҳида омили сифатида ихтисослаштириш даражасини тавсифлаб беради. Ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар, қоидага кўра, меҳнат унумдорлиги, ишнинг сифати, ишлаб чиқаришнинг рентабелик даражаси бўйича анча илгарилаб кетади.

  • Ихтисослаштириш ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шакли сифатида: тармоқли, деталли ва технологик каби учта асосий турга эга бўлади.
  • Иқтисоднинг ҳар бир тармоғига уларнинг ишлаб чиқаришдаги спецификасига боғлиқ равишда ихтисослаштиришнинг кўрсатилган турларидан ҳаммаси ёки фақат бир қанчаси тегишли бўлиши мумкин.

Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд:

  • биринчи шакл тармоқли, ёки объектли - бу шакл хўжалик жиҳатдан мустақил ихтисослашган ташкилотларнинг яратилишида ўз ифодасини топади, бу ташкилотлар иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари – саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги – ёки саноатнинг алоҳида тармоқлари – металлургия, кимё, нефть ва шу кабилар учун корхоналар ва объектлар қурилишини бажаради;

Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд:

  • иккинчи шакл технологик ёки босқичли – бу шакл қурилиш ва монтаж ишларининг бир жинсли турлари ёки комплексларини бажаришга ихтисослашган хўжалик жиҳатдан мустақил бўлган қурилиш ташкилотларини яратишда ўз ифодасини топади. Бу ташкилотлар масалан, санитар – техник, электромонтаж, жиҳозларни монтаж қилиш ва шу каби ишларни бажаради.

Тармоқли ихтисослаштиришни кенгайтириш халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган яшаш ва маданий – маиший соҳа бўйича қурилишнинг ўсиб бораётган масштаблари билан шарт – шароитланади. Бу эса қурилиш ташкилотлари ўз фаолияти сферасини деталлаштира бориб, маълум бир тармоққа тегишли бўлган корхоналарда, масалан доменли цехлар, элеваторлар, яшаш бинолари, ижтимоий ва маданий вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектларга жамланади. Шунингдек, қурилиш ташкилотларини тармоқли ихтисослаштириш, тармоқларнинг спецификасига, ишлаб чиқариш технологиясининг жиҳатларига, бино ва иншоотларнинг конструктив ечимларига, уларни қуриш технологиясига боғлиқ бўлади.


Download 454.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling