27-мавзу қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари
Download 454.34 Kb.
|
27-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд
Ихтисослаштириш техник тараққиётнинг шароитлари ва бир вақтнинг ўзида унинг оқибатлари таъсирида амалга оширилиши мумкин, чунки айнан техник тараққиёт ихтисослашган корхоналар, участкалар, ишлаб чиқаришни ажратиш ва ривожлантириш йўли билан меҳнатни ижтимоий ажратишни чуқурлаштиришга олиб келади. Бундай меъзонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг алоҳида омили сифатида ихтисослаштириш даражасини тавсифлаб беради. Ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар, қоидага кўра, меҳнат унумдорлиги, ишнинг сифати, ишлаб чиқаришнинг рентабелик даражаси бўйича анча илгарилаб кетади.
Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд:
Қурилишда ихтисослаштиришнинг иккита шакли мавжуд:
Тармоқли ихтисослаштиришни кенгайтириш халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган яшаш ва маданий – маиший соҳа бўйича қурилишнинг ўсиб бораётган масштаблари билан шарт – шароитланади. Бу эса қурилиш ташкилотлари ўз фаолияти сферасини деталлаштира бориб, маълум бир тармоққа тегишли бўлган корхоналарда, масалан доменли цехлар, элеваторлар, яшаш бинолари, ижтимоий ва маданий вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектларга жамланади. Шунингдек, қурилиш ташкилотларини тармоқли ихтисослаштириш, тармоқларнинг спецификасига, ишлаб чиқариш технологиясининг жиҳатларига, бино ва иншоотларнинг конструктив ечимларига, уларни қуриш технологиясига боғлиқ бўлади.Download 454.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling