Қурилишда ихтисослаштиришнинг ривожланиш даражасини белгиловчи кўрсаткич ихтисослашган ташкилотлар иш ҳажмининг пудратли қурилиш – монтаж ишлари умумий ҳажмига нисбати билан аниқланади. Бош пудрат бўйича ихтисослаштиришнинг умумий даражаси (ташқи субпудратчи ташкилотлар ва хусусий ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг бош пудрат бўйича бажарилган иш ҳажмининг нисбати) ва хусусий кучлар орқали бажарилган ишларларнинг ихтисослашганлик даражаси (хусусий ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг хусусий кучлар орқали бажарилган ишлар ҳажмига нисбати) кўрсаткичлари қабул қилинади. Ихтисослаштириш самарадорлигига қуйидаги кўрсатилганлар эвазига эришилади: - меҳнатни анча чуқурлашган ҳолда турларга ажратиш ва шу асосда ишчиларнинг савияси ва моҳирлигини ошириш;
- қурилишда ишлаб чиқариш технологияси ва ишларни ташкил этишни такомиллаштириш, ишларни бажаришда механизациялаш даражасини ошириш, қурилиш техникасидан фойдаланишни янада яхшилаш учун зарур бўлган барча шароитларни яратиш;
- қурилиш – монтаж ишлари муддатини қисқартиш, сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш.
- Бироқ шуни ҳисобга олиш зарурки, тармоқли ва айниқса технологик ихтисослаштириш қурилиш ва монтаж ишларининг ҳажми профил бўйича етарли бўлган тақдирдагина анча самарадор бўлади. Фақат шундай шароитдагина қурилиш ташкилотлари ва корхоналари турғун фаолият юритиш, юқори меҳнат унумдорлиги ва тегишли ихтисослашган жиҳозлардан ҳамда механизация воситаларидан тўлиқ фойдаланишга эришиши мумкин.
3. Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси - Ихтисослаштиришни ривожлантириш ва чуқурлаштириш билан кооперациялаштириш янада юқори даражада кенгаяди ва чуқурлаша боради.
- Кооперациялаштириш – бу маълум бир маҳсулотларни биргаликда тайёрлардиган корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқалари шаклларидан биридир.
- Ҳуқуқий давлат шароитларида кооперациялаштириш ўзароалоқадор ташкилотлар ва корхоналар ҳамда тегишли ишлаб чиқариш коллективлари асл моҳиятини тўлиқ акс эттиради. Концентрация, ихтисослаштириш ва комбинациялаштиришнинг ўсиши билан бир қаторда кооперациялаштиришнинг ривожланиши ишлаб чиқаришни умумлаштириш жараёнини кучайтириш ҳақида гувоҳлик беради.
- Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналар ўртасидаги алоқалар рақобатли характерга эга бўлади. Бир томондан улар манфаатлар умумийлигининг чуқурлашувини акс эттиради, шу билан бир қаторда ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши фойдани янада ошириш мақсадида рақобатнинг ўсишига олиб келади.
- Ихтисослаштиришнинг ўсиши ташкилотлар ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш алоқалари нафақат кооперациялаштириш шаклида кенгайтиришни, балки моддий – техник таъминот шаклида ҳам кенгайтиришни олдинга суради. Кооперациялаштириш маълум мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича корхоналар ва ташкилотлар орасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |