27-мавзу қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари


Қурилишда комбинациялаштириш


Download 454.34 Kb.
bet7/12
Sana13.03.2023
Hajmi454.34 Kb.
#1265690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
27-МАВЗУ

4. Қурилишда комбинациялаштириш

  • Комбинациялаштиришбу битта корхона доирасида турли ишлаб чиқаришларни технологик ва ташкилий бирлаштиришга асосланган ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклидир. Комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни оқилона ташкил этиш ва уни илмий –техник жиҳатдан олға интилтиришнинг энг муҳим шарт – шароити деб ҳисобланади.
  • Моддий ва меҳнат заҳираларидан унумли фойдаланиш ҳамда ижтимоий ишлаб чиқаришни оқилона ташкил этиш комбинациялашнинг мақсадини ифодалаб беради.
  • Комбинациялашнинг иқтисодий самарадорлигига ишлаб чиқариш ва транспорт – маиший харажатларга сарфланадиган жорий маблағларни камайтириш орқали эришилади.
  • Технологияларни такомиллаштириш, алоҳида бажариладиган оралиқ операцияларни тиклаш, ихтисослашган ишлаб чиқаришлар орқали бирлаштириладиган ишлаб чиқариш циклини қисқартириш иқтисод қилишнинг манбаларини ташкил этади. Комбинациялаш самарадорлиги тегишли маҳсулот турларини ишлаб чиқарадиган комбинацияланган ва комбинациялаштирилмаган корхоналар фаолияти иқтисодий кўрсаткичларини таққослаш йўли билан аниқланади.
  • Ҳар бир соҳа ёки тармоқда амалга ошириладиган комбинациялаш ишлаб чиқариш жараёнлари характери, хом – ашё заҳиралари, тармоқнинг ривожланганлик даражаси ва бошқа шу каби кўрсаткичлар билан шарт – шароитланадиган тармоққа хос бўлган жиҳатларга эга бўлади.
  • Саноатда бўлгани сингари, қурилишда ҳам комбинациялштириш ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бошқа шакллари - концентрациялаш, ихтисослаштириш, кооперациялаш билан уйғунликда ривожланади ва турли ташкилий шаклларга эга бўлади.
  • Қурилишда амалга ошириладиган комбинациялашнинг биринчи босқичида коминациялаштиришнинг шакли фақат ноасосий ишлаб чиқаришга яъни масалан, қурилиш учун материалларни карьерли таъминловчи ва конструкциялар, деталлар, яримфабрикатлар ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирадиган ишлаб чиқариш корхоналари комбинатларига тегишли эди. Бироқ комбинациялашнинг бундай шакли фақат ташкилий характерга эга бўлиб, у технологик жиҳатдан ўзаро алоқадор бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш асосидаги корхоналарни бирлаштирмайди.
  • Қора, рангли металлургия ва уларнинг фаолияти таъсиридаги саноатнинг бошқа тармоқлари учун корхоналар қурилишини амалга оширадиган қурилиш комбинатлари мавжуд бўлиб, бундай қурилиш комбинатлари ҳам технологик жиҳатдан ўзаро алоқадор (ўзаро боғланган) корхоналарнинг комбинациялашган ишлаб чиқариш функцияларини тўлиқ бажара олмади, улар қурилишни бошқаришнинг структурали буғинини намоён этди холос. Қурилишда комбинациялашнинг энг илғор шакли сифатида 1959 йилда уй-жой қурилишида вужудга келган уй-жой қурилиши комбинатлари (УЖҚК) кенг тарқалди ва ўз мавқеини сақлаб қолди.
  • УЖҚК эксплуатацияга тайёр ҳолда якунланган қурилиш маъсулотини яратиш билан ўзаро боғланган жараёнларни бирлаштиради ва амалга оширади ҳамда завод шароитларида қурилиш конструкциялари ва деталларини комплектли тайёрлайди, уларни қурилиш майдонларига етказиб беради ва бу конструкциялар ҳамда деталларнинг монтажини бу комбинатларнинг ўзлари бажаради, шунингдек, улар махсус қурилиш ишлари ва алоҳида ишларни ҳам ўзлари амалга оширадилар. Бир вақтнинг ўзида УЖҚК зарур бўлган вазиятларда бошқа ташкилотлар ва корхоналар билан кооперациялашувни амалга оширган.
  • УЖҚК таркибига илгари хўжасизлик туфайли ва ташкилий жиҳатдан ташлаб қўйилган ташкилотлар ва корхоналарни киритиш, объектлар қурилиши иштирокчиларини бириктириш, ишларнинг якуний натижалари ва объектларнинг сифатли тикланиши учун комбинат коллективининг манфаатларини ва масъулиятини оширади.
  • Ташкилий жиҳатдан устунликка эга эканлиги билан УЖҚК фаолияти техник – иқтисодий кўрсаткичлари йирик панелли уйлар қурилишини олиб борадиган пудратли ташкилотларнинг анологик кўрсаткичларидан устун туради.
  • УЖҚК учун ягона қурилиш баланси характерли бўлиб, унда комбинатнинг қурилиш бўлимлари сифатида - қурилиш конструкциялари, деталлар, яримфабрикатлар ва материаллар ишлаб чиқарувчи заводлар ёки цехлар ҳам ўз аксини топади. Шундай структурага эга бўлган УЖҚК анча рационалдир, чунки бундай ҳолатда комбинат ягона қурулиш – саноат корхонаси сифатида майдонга чиқади, ва унинг фаолияти кўп меъёрда фойдаланишга тайёр бўлган объектлар кўринишидаги якуний натижаларга эришишга қаратилган бўлади.
  • Шунингдек, УЖҚК координация функциялари ва қурилиш жараёнида иштирок этиши бўйича ҳам турларга бўлинади.
  • Баъзи УЖҚКлар кварталли қурилишда трестларда субпудратчи сифатида бош пудратчи томонидан олдиндан тайёрланган пойдеворларга қуриладиган объектларнинг ер усти қисмини қуришда фақат умумқурилиш ишларини амалга ошириш билан фаолият юритади. Махсус (санитар – техник, электромонтаж ва ҳ.к.) ишларни бажариш учун улар бундай вазиятларда субпудрат ҳуқуқига асосан махсус ишларни бажаришга ихтисослаштирилган тегишли ташкилотларни жалб қиладилар.
  • Бошқа УЖҚКлар эса объект қурулиши учун зарур бўлган ишларнинг бутун комплексини ва уни фойдаланишга топшириш бўйича бош пудратчи функциясини ўз зиммасига олади ва тўлиқ циклдаги қурилишни ҳамда бино ер усти бўйича бажариладиган ҳамма умумқурилиш ва махсус ишларни амалга оширадилар.
  • Шаҳарнинг алоҳида микрорайонлари ёки кварталларининг қурилиши бўйича бош пудратчи сфатида чиқадиган УЖҚКлар ҳам мавжуддир. Бундай вазиятларда уй – жой қурилиши комбинати маданий – маиший вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектлар, инженерлик тармоқлари, йўл қурилиши, микрорайон кўкаламзолаштирилишини киритган ҳолда бутун яшаш комплексини фойдаланишга топширади.

Download 454.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling