5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига кирадиган қурилиш ташкилотлари - Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулотларни айрибошлаш ҳамда замонавий бозор иқтисодиёти шароитларида хизматлар кўрсатиш асосида ўрта ва кичик бизнеснинг йирик ташкилий – хўжалик тузилмалари юзага келади.
- Кичик ва ўрта тузилмалар мамлакат иқтисодиётида рақобатбардош муҳитни яратади, ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлиги, мобиллиги ва самардорлигини таъминлайди ҳамда илмий – техник ютуғларни ишлаб чиқади ва улардан фойдаланишни йўлга қўяди.
- Йирик ташкилий тузилмалар фаолиятнинг алоҳида соҳалари, алоҳида регионлари ва умуман мамлакат миқёсида ишлаб чиқаришда молиялаштиришни тартиблаш бўйича тизимларни шакллантиришга имкон яратади. Улар бу ишни мустақил равишда олиб боришлари ва унинг амалга оширилишини давлат томонидан шарт – шароитлаши мумкин.
- Амалиёт тасдиқлайдики, устувор тармоқлар қаторида моддий, молиявий, ишчи кучи ресурсларининг катта ҳажмини концентрациялайдиган йирик хўжаликларнинг яратилишини технологиянинг ўзи иқтисодий жиҳатдан қулай қилиб қўяди. Бундай тармоқларга қуйидагилар тегишлидир: металлургия, энергетика, темир йўл транспорти, алоқа, қурилиш ва бошқа бир – қанча тармоқлар.
- Хориж амалиёти шундан гувоҳлик берадики, бошқарувнинг йирик ва кичик ташкилий тузилмалари уйғунлашуви номаълум (аниқ бўлмаган) вазиятларда тизимлар ишлаш қобилиятини қўллаб – қувватлаш имконини беради ва бошқа хўжалик субъектлари банкротлашуви билан бу тизимларнинг фойда олувчилар қаторида сақланиб қолишига замин яратади.
- Мустақилликка эришгунимизга қадар мамлакат амалиётида секин ўзгаришга қаратилган техника ва технологиялардан, рақобатсиз ишлаб чиқаришга эга бўлган тизимдан, бошқаришнинг аста-секин ўзгарувчан шакл ва методларига асосланган ҳолда таркиб топган бошқарув тузилмаларидан фойдаланиб келинди.
- Ишлаб чиқаришни концентрациялаш орқали тадбиркорлик гуруҳлари вужудга келишига замин яратилади, бу гуруҳларда бошқарувнинг йирик, ўрта, кичик тузилмалар ўртасида эгалик қилиш ҳуқуқлари ва контрактли муносабатлар йўлга қўйилади. Уларда молиявий назорат ўрнатилади ва бир вақтнинг ўзида ишлаш учун анча имтиёзли шароитлар яратилади. Бу эса ишлаб чиқаришда учраб турадиган тўхтаб қолишлар ёки сусткашликларни қисқартиришга олиб келади.
- Ҳозирги вақтда аҳамиятли тарздаги инвестицион ресурсларни кредитларсиз концентрациялашнинг иложи йўқ (ёки кам эҳтимолга эга). Бунинг натижасида саноат тузилмаларининг ташқи молиявий манбалар ва ссудали капиталлар бозорига боғлиқлиги доимий равишда ўсиб бораверади.
- Турли тузилмаларларни гуруҳларга бирлаштириш натижасида кўп жиҳатлар бўйича ютуғларга эришиш мумкин, қачонки, агар бу бирлашмада менежмент юқори даражага кўтарилган бўлса. Илмий-ишлаб чиқариш, молиявий ва савдо – сотиқ салоҳиятларининг концентрация қилиниши хўжалик бирлиги гуруҳига кирадиган ҳар бир аъзо ташкилот ва корхона (ёки субъект)нинг анча мақсадли йўналишда фаолият юритишига имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |