Уларнинг ташкил этилиши ва фаоляти Давлат томонидан назорат қилинади. Холдинглар учун холдинг чегарасидан ташқаридаги ички бозорда нархларни тартиблаш ва корхоналар маҳсулотлари (иш ва хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича чекланишлар киритилган яъни бир сўз билан айтганда таъқиқланган. Лекин холдинглар ихтиёрий асосда ҳам ҳосил қилина бошланди. Улар акциялар пакетлари сотиб олингандан сўнг ва акцияларни сотишнинг иккинчи бозорида сотилгандан кейин тарқатилишида ҳам ташкил этилиши мумкин. - Уларнинг ташкил этилиши ва фаоляти Давлат томонидан назорат қилинади. Холдинглар учун холдинг чегарасидан ташқаридаги ички бозорда нархларни тартиблаш ва корхоналар маҳсулотлари (иш ва хизматлари)ни сотишни ташкил этиш бўйича чекланишлар киритилган яъни бир сўз билан айтганда таъқиқланган. Лекин холдинглар ихтиёрий асосда ҳам ҳосил қилина бошланди. Улар акциялар пакетлари сотиб олингандан сўнг ва акцияларни сотишнинг иккинчи бозорида сотилгандан кейин тарқатилишида ҳам ташкил этилиши мумкин.
- Холдингнинг асосий ташкилий – ҳуқуқий шакли бу очиқ турдаги акционерлик жамиятидир.
- Холдингларни яратишда акционерлик жамиятлари учун киритилган чегаранишларни ҳисобга олиш тақозо этилади. Масалан, акционерлик жамиятини хусусийлаштириш жараёнида ҳосил қилинган акцияларни устав капиталига киритишга йўл қўйилмайди.
- Шуниндек, шўъба корхоналари ходимлари холдингнинг уставли капиталига акцияларни киритишлари аниқланган. Бу акциялар ўрнига ушбу ходимларга холдинг компаниясининг акциялари берилади. Лекин холдинг акцияларини юридик ва жисмоний шахсларга тақсимлашда чегаранишлар мавжуд эмас.
- Қурилиш ташкилотларининг холдинг компанияларида иштирок этишида улар қурилиш ишларини бажаришда буюртмалар олиш бўйича катта имкониятларга эга бўладилар. Айниқса шуниси муҳимки, холдинглар инвестицион ресурсларни концентрациялаш муаммосини муваффақиятли ечадилар, бу муаммони улар нафақат хусусий капитални мобиллаштириш эвазига, балки уларни алмаштириш бўйича мавжуд бўлган катта имкониятлардан фойдаланиш ҳисобига ҳам ечадилар.
- Шулар билан бир бир қаторда, қурилиш ташкилотлари учун холдинг компанияларида кўп соҳали ва кооператив тузилмалар яратилишида юзага келадиган тенденцияларни ҳам ҳисобга олишлари лозим бўлади. Ҳозирги вақтда молия – саноат гуруҳларини (МСГ) тузишга катта эътибор ажратиляпти.
- Молия – саноат гуруҳлари (МСГ) аввалом бор, банк ва саноат капиталини интеграциялашнинг муҳим шаклини ўзида намоён этади. Уларнинг таркибига кичик корхоналар, ўрта ва йирик ташкилотлар ҳамда корхоналар ва ҳаттоки трансмиллий компаниялар ҳам киритилади.
- МСГ деганда турли вазифаларни бажаришга мўлжалланган интеграллашган тузилмаларнинг кенг доирасини тушуниш тақоза этилади. Хориж амалиётида МСГ маълум бир ташкилий – ҳуқуқий шаклларда фаолият юритаётган ҳамда пухта шаклга эга бўлган саноат ва молиявий тузилмаларни ўзининг таркибига киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |