27-мавзу қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари


Download 454.34 Kb.
bet4/12
Sana13.03.2023
Hajmi454.34 Kb.
#1265690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
27-МАВЗУ

Тармоқли ихтисослаштиришни кенгайтириш халқ фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган яшаш ва маданий – маиший соҳа бўйича қурилишнинг ўсиб бораётган масштаблари билан шарт – шароитланади. Бу эса қурилиш ташкилотлари ўз фаолияти сферасини деталлаштира бориб, маълум бир тармоққа тегишли бўлган корхоналарда, масалан доменли цехлар, элеваторлар, яшаш бинолари, ижтимоий ва маданий вазифаларни бажаришга мўлжалланган объектларга жамланади. Шунингдек, қурилиш ташкилотларини тармоқли ихтисослаштириш, тармоқларнинг спецификасига, ишлаб чиқариш технологиясининг жиҳатларига, бино ва иншоотларнинг конструктив ечимларига, уларни қуриш технологиясига боғлиқ бўлади.

Дастлаб қурилишда тармоқли ихтисослаштириш вужудга келди. Технологик белгилар бўйича ихтисослаштириш эса саноат қурилишида технологик монтаж қилиш ва жиҳозларга тегишли бўлган бошқа ишларни амалга оширадиган ташкилотларнинг ташкил этилиши билан бошланди.

  • Дастлаб қурилишда тармоқли ихтисослаштириш вужудга келди. Технологик белгилар бўйича ихтисослаштириш эса саноат қурилишида технологик монтаж қилиш ва жиҳозларга тегишли бўлган бошқа ишларни амалга оширадиган ташкилотларнинг ташкил этилиши билан бошланди.
  • Ҳозирги вақтда ихтисослашган қурилиш – монтаж ташкилотлари турли йўналишларда фаолият кўрсатмоқда. Улар юқори савияли кадрлар ва бу йўналишлар бўйича ихтисослашган моддий – техник базани ўзида мужассамлаштиради.

Қурилишда ихтисослаштиришнинг ривожланиш даражасини белгиловчи кўрсаткич ихтисослашган ташкилотлар иш ҳажмининг пудратли қурилиш – монтаж ишлари умумий ҳажмига нисбати билан аниқланади. Бош пудрат бўйича ихтисослаштиришнинг умумий даражаси (ташқи субпудратчи ташкилотлар ва хусусий ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг бош пудрат бўйича бажарилган иш ҳажмининг нисбати) ва хусусий кучлар орқали бажарилган ишларларнинг ихтисослашганлик даражаси (хусусий ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилган иш ҳажмининг хусусий кучлар орқали бажарилган ишлар ҳажмига нисбати) кўрсаткичлари қабул қилинади.


Download 454.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling