27-мавзу қурилишда ишлаб чиқариш алоқалари шакллари


Download 454.34 Kb.
bet2/12
Sana13.03.2023
Hajmi454.34 Kb.
#1265690
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
27-МАВЗУ

Бошқа соҳалардаги сингари, қурилишдаги концентрация ҳам ўзига хос жиҳатларга эга бўлади. Улар яъни бу жиҳатлар қурилиш маҳсулотининг кўчмас мулк эканлиги билан изоҳланадиган қурилиш ишлаб чиқариши спецификаси орқали юзага чиқади. Шунинг учун қурилишда концентрация икки йўналишда: қурилиш ташкилотларини йириклаштириш ва қурилиш объектлари кўламини кенгайтириш ёки битта қурилиш майдонида бажариладиган қурилиш – монтаж ишлари ҳажмини ошириш эвазига ривожлантирилади.

Концентрациянинг бу икки йўналишидан биринчи тури - қурилиш ташкилотларини йириклаштириш анча кенг тарқалган. Иккинчи тури эса ҳудудий бўлиб, бу тур жамланган йирик тугунларга эга бўлган корхоналар ва объектлар (саноат тугунлари, йирик турар – жой массивлари) қурилишида тўлиқ намоён бўлади, яъни бу турнинг қўлланиши анча мақсадга мувофиқдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қурилиш – монтаж ишларининг йиллик ҳажми қурилишда концентрация даражасини баҳолаш учун асосий кўрсаткич бўлиб қолаверади.

2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш

  • Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш меҳнатни ижтимоий жиҳатдан ажратиш ва уни оқилона ташкил этишнинг шаклларидан бири ҳисобланиб, алоҳида мустақил тармоқларни кенгайтиришнинг объектив жараёнида ўзининг ёрқин ифодасини топади.
  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг бир жинслилиги ихтисослаштиришнинг энг асосий ажралиб турадиган белгиси сифатида хизмат қилади. Ҳар бир тармоқ доирасида амалга ошириладиган ихтисослаштириш маҳсулотлар номенклатурасини тартиблаш, ишлаб чиқаришнинг технологик бир жинслилигини ошириш, уни стантартлаштириш орқали олиб борилади.

Ихтисослаштириш техник тараққиётнинг шароитлари ва бир вақтнинг ўзида унинг оқибатлари таъсирида амалга оширилиши мумкин, чунки айнан техник тараққиёт ихтисослашган корхоналар, участкалар, ишлаб чиқаришни ажратиш ва ривожлантириш йўли билан меҳнатни ижтимоий ажратишни чуқурлаштиришга олиб келади. Бундай меъзонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг алоҳида омили сифатида ихтисослаштириш даражасини тавсифлаб беради. Ихтисослашган корхоналар ва ташкилотлар, қоидага кўра, меҳнат унумдорлиги, ишнинг сифати, ишлаб чиқаришнинг рентабелик даражаси бўйича анча илгарилаб кетади.


Download 454.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling