хўжалик юритувчи субъектларнинг гуруҳларга бирлашиши қуйида кўрсатилган қўшимча устунликларга эришишни таъминлайди: - тўхтаб қолишлар ёки сусткашликларни анча пасайтиради ёки батомом бартараф этади ва вертикал интеграцияда заҳираларни самарали тақсимлайди;
- ишлаб чиқаришдаги тўхташларни қисқартиради, операциялар кўлами, молиявий ресурсларни горизонтал интеграция бўйича тақсимлашда мобилликни кенгайтиради;
- ишлаб чиқаришнинг диверсификация қилиниши конъюктуранинг нохуш тебранишларини пасайтиришга олиб келади;
- янги турдаги маҳсулотлар ўйлаб топилиши ва уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш натижасида бу маҳсулотлар сотилиши бўйича ижобий кўрсаткичларга эришиш имконияти яратилади.
Бироқ шуни унутмаслик керакки, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирлашиши бир қанча камчиликларга ҳам эгадир, бу камчиликлар қуйидагилардан иборат: - монополизмнинг юзага келиш эҳтимоли бор;
- бошқариш функцияларида бюрократизм ва суистеъмоллика йўл қўйилиши мумкин;
- рентабелсиз корхоналарни яширин равишда қўллаб – қувватлаш эҳтимоли бўлиши мумкин;
- вакиллик ва бажарувчи ҳокимият органларида лобировкага йўл қўйилиш эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин.
- Бозор иқтисодиёти шароитларида қурилиш соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш қурувчилар олдига қўйилган мақсадларга эришишни таъминлайдиган ишлаб чиқариш муносабатларининг ўзгаришига олиб келади, муносабатларнинг бундай ўзгариши бозор талабларидан келиб чиқади. Улардан энг асосийлари: барча ресурслардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш, инвестицияни концентрациялаш, кредит берувчи, ишлаб чиқарувчи ва савдо ташкилотларини битта тузилмага бирлаштириш.
- Юридик шахслар бирлашмаларининг маълум бўлган барча ташкилий шакллари ичида холдинглар ўзининг тарқалиши бўйича чегаралангандир. Расмий ҳужжатлар қаторига холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайдиган иқтисодиёт тармоқларининг рўйхатлари илова қилинади. Шуниндек, холдинглар таркибига хусусийлаштирилиши чегараланган корхоналарнинг ҳам кириши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |