27-МАВЗУ ҚУРИЛИШДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АЛОҚАЛАРИ ШАКЛЛАРИ
Қурилиш иқтисодиёти
Режа: 1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрацияси. 2. Қурилиш ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш. 3. Қурилиш ишлаб чиқариши кооперацияси. 4. Қурилишда комбинациялаштириш. 5. Холдинглар ва молия – саноат гуруҳлари таркибига кирадиган қурилиш ташкилотлари. 1. Қурилиш ишлаб чиқариши концентрацияси. - Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш концентрацияси деганда маблағлар, предметлар ва меҳнат ресурсларининг йирик ишлаб чиқариш бўғинларида бир нуқтага жамланиш жараёнини тушуниш тақозо этилади. Илмий – техник тараққиёт концентрациянинг моддий – техникавий асоси бўлиб майдонга чиқади.
- Замонавий ишлаб чиқариш бутун жамият манфаатлари учун концентрация устунликларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Концентрациянинг ижтимоий аҳамияти шундаки, ишлаб чиқаришда техник даражанинг ошиши оғир қўл меҳнатини бартараф этиш учун шароит яратади, ақлий ва жисмоний меҳнат қиладиган ходимлар ўртасидаги фарқни бартараф қилиш жараёнини тезлаштиради.
- Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шакли сифатида концентрация катта иқтисодий самарадорликка эга бўлади. Йирик корхоналар анча юқори даражадаги меҳнат унумдорлигини, яхши сифат ва паст таннархга эга бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
- Концентрация ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва комбинациялашуви билан узвий боғлангандир. Ихтисослашган ишлаб чиқаришнинг ривожланиши бир жинсли ишлаб чиқариш концентрациясининг илғор шакли сифатида намоён бўлади. Йирик корхоналарда амалга ошириладиган ишлаб чиқаришнинг комбинациялашуви ишлаб чиқаришни анча юқори илмий - техник даражада ташкил этиш имконини беради.
- Ишлаб чиқаришнинг концентрацияси амал қилаётган корхоналарнинг кўламини уларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш эвазига ошириш; янги йирик корхоналарни яратиш ва янги ишлаб чиқариш бирлашмаларини ташкил этиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
- Янги йирик корхоналар ва бирлашмаларнинг яратилиши марказлашган ишлаб чиқариш базасида йириклашган ишлаб чиқариш ячейкаларининг пайдо бўлишига олиб келади. Шундай экан, бундан корхоналар ўлчамларининг кенгайтирилиши марказлаштиришнинг натижаси эканлиги келиб чиқади, яъни марказлаштиришни концентрацияни амалга оширишнинг шаклларидан бири сифатида кўриб чиқиш қабул қилинган.
- Концентрациянинг даражаси кўрсаткичлар тизими билан аниқланади, улардан энг асосийси бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ҳисобланади. Илмий – техник тараққиёт шароитларида асосий ишлаб чиқариш; жамғармаларининг ҳажми, шу қаторда фаол мўлжаллаштириш, энергия қурилмаларининг қуввати ва шу каби кўрсаткичларнинг аҳамияти янада кучаяди.
- Концентрация даражасининг характеритикаси учун халқаро миқёсда кенг қиёслаш орқали ишчи – ходимларнинг сонли кўрсаткичи қабул қилинади, лекин бу кўрсаткич концентрация даражасининг динамикасини ҳамма вақт ҳам аниқ кўрсатавермайди, чунки ишчи – ходимларнинг сони ишлаб чиқаришни кенгайтиришда меҳнат жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштириш натижасида қисқариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |