27-mavzu Yangi O‘zbеkiston konstitutsiyaviy islohotlar arafasida
Янги Ўзбекистон конституциявий ислоҳотлар арафасида
Download 139.47 Kb.
|
1 2
Bog'liq27 - мавзу
Янги Ўзбекистон конституциявий ислоҳотлар арафасида
Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси асосида жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маданий жабҳаларида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Ҳозирда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини ҳаётга изчил татбиқ қиляпмиз. Мазкур жараён Конституциямизни янги замон талаблари асосида такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан йўллаган байрам табригида бу ҳақда тўхталиб, Асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича тўққизта йўналишда ўз таклифларини билдирган эдилар. Жумладан, илгари амал қилиб келинган «давлат – жамият – инсон» тамойилини «инсон – жамият – давлат» деб ўзгартиришни таклиф қилдилар. Шунингдек, «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» деган эзгу ғоя доирасида Асосий қонунимизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳам давр талаби эканлигини таъкидладилар. Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида майдонга чиқаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари конституциявий даражада ўз аксини топиши кераклигини қайд этдилар. Конституциявий ислоҳотлар борасида яна бир қатор қимматли фикрлар билдирдилар. Конституцияни такомиллаштиришдек ғоят муҳим, стратегик вазифани ҳал этишда Олий Мажлис палаталари депутатлари ва сенаторлар, нуронийлар, хотин-қизлар, ёшлар, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунос олимлар, ижодкор зиёлилар, бутун халқимиз ўзининг аниқ фикр ва қарашлари билан фаол қатнашишига ишонч билдириб: «Ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни 2022 йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами нишонланадиган кунларда қабул қилиш, ўйлайманки, миллий давлатчилик анъаналаримизга, халқимиз манфаатларига муносиб иш бўлади», дедилар. Жорий йилнинг май ойида Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. Унга Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислик қилмоқда. Комиссия «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» ғояси асосида иш олиб борди. Комиссия томонидан фуқароларнинг таклифлари, фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, умумлаштирилиб бориляпти. Июнь ойида Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича берилган таклифлар атрофлича муҳокама қилинди. Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар халқимизнинг хоҳиш-истаги, эзгу мақсадлари ифодаси, демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлигини таъкидлади. Шу сабабли бу жараён халқимиз томонидан қизғин қўллаб-қувватланаётганини, Конституциявий комиссияга фуқаролардан кўплаб таклиф ва тавсиялар келиб тушаётганини қайд этди. Юртбошимиз яқинда мамлакатимиз Бош қонунига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда бунга муносабат билдириб: «Ваҳоланки, демократик ва инсонпарвар ғояларни олий қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган. Чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган. Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга «Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади», деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан. Шу тариқа, биз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигимизни, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканимизни бутун дунёга яққол намоён қиламиз», – дедилар. Давлатимиз раҳбари аҳоли уй-жойларининг ноқонуний бузилиши ёки тортиб олиниши ҳолатларига бутунлай барҳам бериш мақсадида Асосий қонунимизда фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини кафолатлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, муҳтож тоифаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича давлатнинг мажбуриятларини мустаҳкамлашни таклиф этдилар. Шунингдек, инсон ҳуқуқ-эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсонпарвар ва демократик ҳуқуқий давлат қуришга оид қатор таклифларни илгари сурдилар. Жумладан, фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш, мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқлари кафолатланиши лозимлигини қайд этдилар. Бундан ташқари, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари Конституция даражасида мустаҳкамланиши зарурлигини таъкидладилар. Конституциявий комиссия матбуот хизматининг маълум қилишича, 22 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституция қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатасига киритилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Шундан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди. Муҳокамалардан сўнг ушбу қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасида кўзда тутилган масалаларга дахлдор бўлганлиги сабабли «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига бирлаштирилди. Депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар. Мазкур қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида ҳамда «Менингконституциям.уз» электрон платформасида эълон қилинди. Бобомурод ТОШЕВ, «Постда» мухбири. https://t.me/manaviyat_va_marifat_darsi Download 139.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling