28-Мавзу: Тарихий метрология фани ва унинг қадимги халқлар маданиятидаги аҳамияти


Ўрта Осиёда пайдо бўлган энг қадимги ўлчов бирликлари бу узунлик ўлчов бирлигидир


Download 56.5 Kb.
bet3/4
Sana07.05.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1437133
1   2   3   4
Bog'liq
11111111111 метрология

Ўрта Осиёда пайдо бўлган энг қадимги ўлчов бирликлари бу узунлик ўлчов бирлигидир. Бу икки хил: аниқ ва ноаниқ бўлган. Эн/ Эл/
ўлчов бирлиги энг қадимий ва энг биринчи ўлчов бирлигидир. эн/эл/ бармоқ билан боғлиқ ўлчовдир. Шунинг учун ҳам уни туркчасига “ангуий” яъни бармоқ дейилган. Бир Эн/эл/ ўрта бармоқнинг бир буғини баробари оралқдир. У метрик система узунлик ўлчов бирлиги билан ҳисоблаганда 2,032 см га тенг. Ўзбекистон ҳудудида уни арпа донлари ёки от қили билан ҳам ўлчанган. Бир эн/эл/ 6 арпа эни ёки 36 от қилининг йўғонлигига тенг.
Қарич – қўл бармоқлари орасидаги масофа. Қурилиш ёки хўжалик ишларида ишилатилади. Ўртача одамнинг жимжилоғи учидан бош бармоғи учигача бўлган узунлик 1 қарич =22 см.
Суям - бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқ орасидаги масофага тенг. У тахминан 18-19 см атрофида бўлган. Суямнинг катта – кичиклиги бармоқларнинг узун қисқалигига боғлиқ. Суям асосан Фарғона водийси, Кавказ воҳасига қарашли ерларда яшаган аҳоли ўртасида ишлатилган.
Газ - ўртача бўйли одамнинг энгагидан ёнга чўзилган ўнг ёки чап қўли учигача бўлган узунликка тенг. Газ дастлабки пайтларда 62 см га тенг бўлган. Газни мушт, бармоқ эни арпа доналари, от қили билан ўлчаганлар. 1газ тенг 7 мушт = 24 эн = 144 от қили = 62 см. Газнинг миқдори Ўзбекистонинг турли – туманларида турлича бўлган. Бу шу ерларнинг шарт – шароитлари , савдо-сотиқ, хўжалик ишларида таркиб топган муносабатларга боғлиқ. Газнинг энг кесим Хоразм газидир. У 30-40 см га тенг. Баъзи жойларда 3-3,5 баробар ортиқ юрган. Чунончи, Андижонда, Марғилонда 1 газ 83-85 см га тенг. Самарқанд ва Туркистонда 88,9 см ни ташкил этган.
Аршин – деб қўл учидан тирсаккача бўлган узунликдан бир ярим марта катта масофага айтилади. Аршин асосан чет эл газламаларини ўлчашда қўлланилган бўлиб, 68 см га тенг. Ўрта Осиёда, аршин каттароқ миқдорда олинган. Бир аршин 71-72 см тенг келади. Бундай аршин-олчин деб аталган.
Қулоч – ён томонларга чўзилган ўнг ва чап қўл бармоқлари орасидаги масофа. Дастлаб қарич билан ўлчаб таққослаб ўлчаган. Бир қулоч 8 қарич еклади. 1 қулоч=2 олчин=142,24 см. Бу хил қулоч асосан Бухорода ишлатилган. Фарғонада эса 167,5 см га тенг.
Пой – ўлчови жуда қадимдан қолган ўлчовлардан бири бўлиб, ўртача гавдали одам оёғининг товонидан, панжаси учигача бўлган оралиққа тенгдир. Тахминан 25 см келади. Демак, 4 пай 1 метр ҳисобланади. Курилиш ишларида, хўжаликда кўп ишлатилган.
Қадам – хўжалик ишларида, хусусан курилишда қўлланилган. Бирон ернинг буйи ва энини аниқлаб олиш учун қадамлаб кўрилган. Демак, қадам одимлаётган ўртача бўй одамнинг оёқлари орасидаги узунликка тенг. Қадам ўртача 70 см.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling