28-Мавзу: Тарихий метрология фани ва унинг қадимги халқлар маданиятидаги аҳамияти


Download 56.5 Kb.
bet1/4
Sana07.05.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1437133
  1   2   3   4
Bog'liq
11111111111 метрология




28-Мавзу: Тарихий метрология фани ва унинг қадимги халқлар маданиятидаги аҳамияти.
1. Tarixiy metrologiya predmeti va rivojlanishi.
2. Метрология тарихи ва унинг ҳозирги кундаги метрология билан боғлиқлиги.

3. Европа ва Осиё ўлчов бирликларнинг жаҳонда тутган ўрни.


4. Жаҳон метрологияси ва унинг аҳамияти.


5. Buxoro amirligi, Qo‘qon va Xiva xonliklarida ishlatilagan pul birliklari.


Метрология сўзининг асл маъносига назар ташлайдиган бўлсак, лотинча “метр” – ўлчайман, “логос” – фан деган маъносини билдиради. Демак, метрология ўлчаш тўғрисидаги, бирликлар, ҳажм, узунлик, оғирлик, кенглик ва ҳаказо ўлчамлари ҳақидаги фандир.


Бу фан қадим – қадимдан пайдо бўлиб, ривожланиб, шаклланиб келмоқда. Айниқса, буни биз илк ташкил топган давлатлар мисолидаям кўришимиз мумкин. Мисол учун қадимги Миср, Месопотамия, Греция ва шу каби давлатлар ўлчамларнинг дастлабки оддий ёки содда кўринишлари пайдо бўлган ҳудудлар саналади. Бу ерларда қарич, одим, қулоч каби ўлчов бирликларидан кенг фойдаланилган. Агар солиқ олинадиган, ҳосил ўчанадиган бўлса чамалаб бўлинган.
Ўрта асрларга келиб энди ҳаёт турмуш тарзи ўзгаргани каби, ўлчов бирликлари энди ривожлана такомиллаша борди. Бундай бирликларга биз газ , фарсах, миля, ярд, таноб, туман ва бошқа ўлчовларни киритишимиз мумкин. Осиё халқларида масофани ўлчаш учун ҳаттоки, бир кунлик, икки кунлик йўл тарзида кун билан ўлчанган. Таноб бўлса, ер ўлчов бирлиги бўлиб, бу атама асосан деҳқонлар томонидан ва солиқчилар томонидан қўлланган.
Қопда, челак ва боғ каби ўлчамалар ҳам оддий ва содда кўринишда бўлиб одамлар орасида, айниқса деҳқонлар табақасида кўплаб ишлатилган.
Ўлчов бирликлари қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, уларни хўжаликда. Савдо – сотиқда , қурилиш ишларида доимо фойдаланиб келган. Бирликларни ҳисоблаш асбоблари дастлаб инсоннинг қўл ва оёғи бўлган. Бу бирликлардан ҳозиргача фойдаланиб келаяпмиз. Бир кўнлик йўл,бир ўқ отим, бир қоп, бир коса, бир тегирмон ва ҳакозо бирликлари кейинчалик пайдо бўлган. Ҳар бир халқ томонидан қабул қилинган бирликлар номи ҳам турлича, умуман бирликларнинг ўзи ҳам жуда кўп бўлган. Номи ва мазмуни бир хил бўлган бирликлар кўпчилик мамлакатларда ишлатишига қарамай, уларнинг қийматлари мазкур мамлакатларда турлича бўлиб, биридан, иккинчиси кескин фарқ қилади. Шу сабабли битта бирлик ҳар – хил ном билан юритилган. Бунинг натижасида кўплаб қейнчалик бутун дунёга бир хил бирдиклар қабул қилиш таклиф қилишади.
Олимлар асрлар давомида ўзгармайдиган бирликлар “эталонлар” танлашни таклиф қилганлар. Масалан Х. Гюйгенс 1664 йили бир секундда бир марта тебранувчи маятник узунлигини узунлик бирлиги қилиб олишни таклиф қилади. Килограмм 1870 йилларда қабул қилинган. Метр эталони 1799 йили ясалади. Бир метр учун, Ер меридиани чорак қисмининг ўн миллиондан бир бўлаги қабул қилинган, лекин Ер меридиани қайта ўлчанганида метр эталонини ўзгартиришга тўғри келди. Шунинг учун 1799 йили ясалган эталон деб қабул қилинган.
Вақт бирлиги табиатдан олинган, лекин соат, минут ва секунд 60 рақами билан ифодаланишга сабаб қадимий Вавилонда олтмишлик ҳисоблаш системаси (бизда ўнлик система) бўлган, шунинг учун бир соат 60 минут қилиб қабул қилинган.



Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling