28-Мавзу: Тарихий метрология фани ва унинг қадимги халқлар маданиятидаги аҳамияти
Download 56.5 Kb.
|
11111111111 метрология
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрта Осиёнинг шу жумладан ўзбек халқининг энг қадимги замонлардаги ўлчов бирликлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ
Англия ўлчов бирлиги
Инглиз тилида гаплашадиган кўпчилик мамлакатларда Англия метр системасидан фойдаланишади. УЗУНЛИК ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ: денгиз мили = 1,8532 км денгиз мили (АҚШ) = 1,852 км миля = 8 фарлонг = 5280 фут = 1,6093 м фарлонг = 10 чейн = 201,168 м род (поль, перч) = 5,5 ярд = 5,0292 м ярд = 3 фут = 91,44 см фут = 3 хенд = 12 дюйм = 30,48 см хенд = 4 дюйм = 10,16 см дюйм = 2,54 см кейбл = 120 фесом = 219,456 м фесом = 4 кэбит = 1,8288 м кэбит = 2 спен = 45,7 см . Ўрта Осиёнинг шу жумладан ўзбек халқининг энг қадимги замонлардаги ўлчов бирликлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ўлчов бирлиги дастлаб қачон ва қаерда пайдо бўлганлиги аниқ эмас. Авлод – аждодларимиз ўз кундалик эҳтиёжларини қондириш жараёнида уларга деярли ҳар қадамда дуч келганлар. Бошпана, чайла, уй – жой, қўриш, ўчоқ, қозиш, юк тортиши, юк кўтариш, қурол-аслаҳа, асбобғанжом, идиш-товоқ ясаш, киймғкечак тикиш, йўл юриш,экин экиш каби ишлар давомида ҳар-хил қлчовларга эхтиёж туғилган. Ана шу эҳтиёжни қондириш мақсадида ота-боболаримиз бирон-бир чора-тадбир қўллаганлар. Секин-аста турли ўлчовлпр тўғрисидаги илк тушунчалар вужудга кела бошлаган. Кейин ана шу тушунчаларга асосан ўлчов воситалари қидирганлар. Барча бошқа халқларда бўлгани каби Ўрта Осиё халқлари ҳам энг аввало узунлик ўлчов бирликларини вужудга келтирганлар. Кейинчалик вазн, оғирлик, ўлчов бирликлари ниҳоят сиғим, юза суюқлик ўлчов бирликлари ўйлаб топилган. Йиллар замонлар ўтиши билан ўлчов бирликлари ҳақида дастлабки, тушунчалар янада ойдинлашиб, такомиллашиб борган, айрим ўлчовлар бутунлай йўқолиб кетиб янгилари вужудга келган, ёки эски ўлчов бирликлари янада янги мазмун касб этиб, ўзгача ном билан атала бошлаган. Қўшни уруғ, қабила давлатлар билан ўзаро қўни – қўшничилик алоқалари, савдо-сотиқ муносабатлари ривожлана боргани сайин ўлчов бирликлари ҳам кенг ёйила борган, бир уруғ, қабила, қўшни уруғ, қабила ўлчовларини маъқул кўриб, ўзига қабул қилган ва бу жараён натижасида ўлчов бирликлари ташкил топган. Узоқ йиллар мобайнида тинимсиз давом этган бу жараён натижасида муайян ўлчовлари системаси пайдо бўлган. Download 56.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling