28-Мавзу: Тарихий метрология фани ва унинг қадимги халқлар маданиятидаги аҳамияти
Download 56.5 Kb.
|
11111111111 метрология
- Bu sahifa navigatsiya:
- НОАНИҚ ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ.
- Бир қўшлик
- Дирҳам
- Гурив
Чақирим – катта масофаларни ўлчашда ишлатилган. Бир қишлоқ билан, иккинчиси орасидаги йўл чақирим ҳисобида аниқланган. 1 чақирим = 1500 олчин=1,0668 км.
Тош – чақиримдан бир неча баробар йирик ўлчов бирлигидир. Катта масофаларни, олис ерларни ҳисоблашда ишлатилган. Баъзи манбаларда бир тош 8 чақирим 447 саженни ташкил этади. НОАНИҚ ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ. Аниқ узунлик ўлчов бирликларидан ташқари ноаниқ узунлик ўлчов бирликлари ҳам бўлган. Газвор – камондан отилган ўқнинг отилган жойидан бориб тушган ергача бўлган масофага тенг. Бу газвор тахминан 60-70 метрга тўғри келади. Бир кунлик пиёда йўл – ўртача ҳисобда купи билан 20-25 км ни ташкил этади. Бир кунлик отлиқ йўл – тахминан 50-75 км га боради. Ўрта Осиёда жуда қадимдан маълум бўлган ўлчов бирликларидан бири юза ўлчов бирликларидир. Қадим замонлардан бошлаб юза қўшлик (жуфтгаз) жариб, қўлоч, таноб, газ, чорак ўлчов бирликлари билан ҳисоблаб келинган. Бир қўшлик – ер қўш ҳўкиз бир мавсум давомида ҳайдайдиган экин майдонига тенг. Тахминан 9 десятина келади. Халқ орасида уни жуфтгаз деб аташган. Жариб – деб юзаси 3609 квадрат тирсак келадиган экин майдонига айтилади. Одатда у бир танобга тенг. XIV – XV асрларда бир жориб 3600 кв газ баровари ҳисобланган 0,37 га. Арқон – бир арқон 15 қулоч ерга тенг бўган. 15 қулоч ер таноб ҳисобига юрган. Демак, 2 арқон 1 танобга тенг бўлган. Таноб сўзи арқон демакдир. У аслида узунлик ўлчов бирлиги. Бир таноб,Хивада 60 газга тенг бўлган. Бир газ эса у ерда 102-104 см баробари юрган. Демак эни ёки бўйи 61,2-62,4 м. гача чўзилган ер бир таноб ҳисобланган. Дирҳам – дастлаб кумуш тангага берилган ном бўлиб, кейинчалик оғирлик учун қўлланган. У 4 граммга яқин оғирликда бўлган. Гарибоқ – ҳар жойда ҳар-хил ишлатилган. Ўртача ҳисобида 128 гр атрофида. Гурив – 0,5 кг.га тўғри келади. Бир гурив таҳминан, бир ҳовучча баробар. Қадоқ = 409,512 гр. турлича ишлатилган. Download 56.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling