2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси
Ўқув физик тажрибани қўллаш сохасида талабаларнинг компетентлигини шакллантиришнинг модул-рейтинг технологияси
Download 238 Kb.
|
2боб (2)
2.3. Ўқув физик тажрибани қўллаш сохасида талабаларнинг компетентлигини шакллантиришнинг модул-рейтинг технологияси
ЎФТ соҳасида бўлажак физика ўқитувчисининг компетентлигини шакллантириш жараёни ноаниқ шароитли топшириқлар ёрдамида касбий амалий фаолиятни моделлаштиришга асосланади. Бу асосий усул, аммо уни қўллаш учун талабаларнинг мустақил ва фаол фаолиятини ташкил этиш ва ўқув жараёнини рационал бошқариш зарур. Бундай жараённинг назарий асоси ривожлантирувчи ўқитиш ва ақлий харакатларнинг босқичма – босқич шакллантирилиши бўлиши мумкин. Ривожлантируви ўқитиш назариясида (Л. С. Выготский, В. В. Давыдов, Н. М. Зверева, И. Я. Ланина, Т. Н. Шамало, Д. Б. Эльконин и др.) ўқитиш деганда фаол фаолият жараёни тушунилади [35, 46, 59, 98, 211, 224, 225]. Ушбу ўқитишнинг мақсади назарий фикрлашни шакллантиришдан иборат бўлиб, мавжуд тажрибага асосланиб, маълум қоидага мувофиқ ҳаракат қилишнинг иложи бўлмаганда одамни ностандарт вазиятларга тайёрлашга имкон беради. Aсосий вазифачи - ўрганишга ўргатиш (Д. Б. Элкониннинг ўқув фаолияти ғояси). Таълимни ривожлантириш жараёнида ўқитувчининг асосий роли ўқувчининг билиш мустақиллигини ва фаол ҳаётий позициясини шакллантиришга қаратилган ўқув фаолиятини ташкил этишдир. Талабани ўқув фаолиятига жалб қилган ҳолда, ўқитувчи унинг потенциал имкониятларини ҳисобга олади. Aқлий ҳаракатларни босқичма-босқич шакллантириш назарияси (П. Я. Галперин, Н. Ф. Тализина) ўқувчиларнинг ташқи ҳаракатларини ақлий ҳаракатга ўтказиш, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш жараёнини самарали бошқариш учун асос бўлиб хизмат қилади [36, 190]. . Ҳаракат ақлий бўлиши учун у предмет ёки унинг модели билан ҳаракат босқичидан ўтиши керак, бунда предметнинг характерли сифатлари идрок қилинади ва фарқланади. Шундан сўнг, баланд овозли нутқ ва "ўз-ўзига гапириш" кетма-кет босқичларидан ўтиб, ҳаракат ақлий бўлади. Келтирилган назариялар қатор тадқиқотчиларнинг (Б. И. Игошев, М. A. Чошанов, Н. Е. Ерганов, П. A. Юцевичене) ишларида касбий таълими ривожи учун энг истиқболли сифатида қайд этилган модулли ўқитишни ташкил этиш учун асосбўлиб хизмат қилади. Модулли ўқитиш модулли – рейтинг технологиясининг (МРТ) асосий компонентидир. Т.A.Залезная [57] ишида келтирилган технология бўлажак физика ўқитувчисининг касбий – услубий компетенликларини шакллантиришга ёрдам бериши исботланган. Бу қуйидагилар билан асосланади: МРТ таълимнинг фаол субъектларига, таълим жараёнининг тўлиқ иштирокчиларига айланадиган талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва имкониятларига максимал даражада мослашишни таъминлайди. Бу уларнинг мустақил таълим кўникмаларини шакллантиришга ёрдам беради. МРТ тузилмали ва мазмунли мослашувчанликка эга, барча турдаги таълим фаолиятини ташкил қилиш учун муваффақиятли қўлланилиши мумкин, турли усуллар ва технологияларни бирлаштиришга имкон беради. 3. Таълим ютуқларини баҳолаш ва назорат қилиш учун рейтинг тизими МРТнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Унинг қўлланилиши таълим олувчиларнинг сарфланган саъй-ҳаракатларини объектив баҳолашга имкон беради, бу талабаларнинг тизимли ишлашга бўлган мотивациясини ривожлантиришга ёрдам беради ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имконини беради. В.И.Тесленко ишларида баҳолашнинг рейтинг тизими деганда ўқувчиларнинг муваффақиятини акс эттирувчи балл тўплаш тизими қаралади, рейтинг эса бутун ўқув жараёни давомида эришган ютуқларини умумлаштирилган баҳолаш, комплекс ўрганиш натижаларига кўра гуруҳдаги таълим олувчиларни аниқлаш, даражалашдир [193, 194] Баҳолаш тизими қуйидаги дидактик фикрларга асосланади: Талабаларнинг омадсизлиги эмас, балки ўқув ютуқлари бахоланади. Бахолашда мустақиллик рағбатлантирилади. Ўқитишнинг нафақат натижаси, балки бутун жараёни бахоланади. Бахолаш тизимли бўлиши керак ва юқори ишончлилик натижаларини бериши керак (статистик маънода: доимийлик, натижалар барқарорлиги). Бу ғоялар, айниқса, ноаниқлик даражаси доимий равишда ўсиб бораётган муҳитда долзарбдир. Талабалар томонидан бажарилган ноаниқликли топшириқ ҳар доим ҳам унинг 100% ижобий натижалар билан бажарилишини кафолатламайди. Шунинг учун салбий натижалар қайд этилмайди. Шу билан бирга, талабаларнинг ўзларига юкланган вазифани бажаришга интилишларига қаратилган ҳаракатлари баҳоланади - уни ечишда оралиқ босқичларида эришилган ютуқлар баҳоланади. Умумий қоидалардан истисно хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун балл (лар) нинг “олиб ташланиши”дир. Бу, бизнингча, зарур, чунки талабаларнинг ўзлари, уларнинг атрофидагилар ва бўлажак фаолиятида ўқувчиларнинг саломатлиги хам шунга боғлиқ. Бонус балларининг мавжудлиги мустақиллик, ташаббускорлик, амалга ошириш тезлиги, ғояларнинг ўзига хослиги ва бошқаларни рағбатлантиришга имкон беради. Буларнинг барчаси бўлажак ўқитувчиларнинг ўз фаолияти давомида касбий фаолиятининг энг муҳим шарти бўлган ЎФТни қўллашдаги қийинчиликларни бартараф этиш тажрибасига эга бўлишига ёрдам беради. Баҳолаш ва назорат қилишнинг рейтинг тизимини ташкил этиш қуйидагиларга асосланади: қўйилган таълим мақсадларига мувофиқ назорат меъзонларини аниқ танлаш; хар бир талабанинг фаолиятининг барча турларини ҳисобга олиш ва бахолаш; тўпланган баллар сонини йиғиш орқали доимий равишда умумлаштириш ва ҳар бир талаба гуруҳда ўқишдаги муваффақиятига кўра эгаллаган рейтинг - ўрнини белгилаш; ўқитувчи томонидан рейтинг натижаларини доимий равишда таҳлил қилиш ва ўқув жараёнига тузатишлар киритиш. Доимий назорат ўқувчиларнинг хатоларини ўз вақтида бартараф этишига олиб келади. Aниқ баҳолаш мезонларини танлаш талабаларга касбий тайёргарлиги ҳақида фикр юритиш имконини беради. Ҳар бир талаба учун рейтинг – ўрнини белгилаш унинг ҳозирги ривожланиш даражасига мос келади, бу таклиф қилинган топшириқларни қийинчилик даражаси бўйича табақалаш имконини беради. МРТни ташкил этишнинг икки босқичини белгилаш мумкин. Биринчи босқичда талабалар рейтингнинг мазмуни ва уни жорий этиш мақсадлари, иккинчи босқичда – фаолиятнинг устуворлигига, мураккаблиги, мустақиллик даражаси ва бажариш сифатига эътибор қаратган ҳолда уларнинг таълим фаолиятини баҳолаш мезонлари билан таништирилади. Модулли ўқитишда ўқув жараёни ўқитувчи ва талаба томонидан тескари алоқа тамойилига мувофиқ бошқариладиган ўзаро боғланган модуллар ва таълим элементлари тўплами сифатида тақдим этилади (Р. И. Третьяков, М. А.Чошанов, Т. И. Шамова, Н. Е. Эрганова, П. А. Юцявиченева бошқалар) [156, 195,208,225,226]. Таълимда модул (лотинча modulus – “ўлчов” сўзидан) деганда ўқитишнинг белгиланган мақсадлари ва натижалари, ривожланиши билан боғлиқ ҳолда маълум мантиқий тўлиқликка эга бўлган таълим дастурининг бир қисми ёки ўқув фанининг бир қисми сифатида қабул қилинади. Фан соҳаларида модул - бу таълим мазмуни ва уни ўзлаштириш технологиясини ўзида мужассам этган мақсадли функционал бирликдир.(Т.А. Залезная) [57]. Модулнинг кенгроқ кўриниши A. М. Лозинскаянинг ишида кўрсатилган бўлиб, унда модул ўқув маълумотларининг яхлит, автоном, мазмунини ва услубий тизимнинг барча таркибий қисмларини ўз ичига олаган функционал-мустақил бирлик сифатида қаралади [109]. Модуллар тўплами модулли дастур деб аталади. Модуллар ўқув элементларидан (ЎЭ) иборат. Ўқув элементлари модулнинг таркибий қисмлари бўлиб, мазмунан ва функционал жиҳатдан ўзаро боғлиқ таркибий бирликларни ифодалайди. Ўқув элементларини маълум бир кетма-кетликда ўзлаштириш модулли дастурнинг мақсадларига эришишга олиб келади. Бўлажак физика ўқитувчисининг ЎФТни қўллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш учун “Ўқув физик тажриба” курсининг модулли дастури ишлаб чиқилган. Курс мазмунида ЎФТга кириш, ўқувчи физик тажрибаси, кўргазмали физик тажриба каби учта модул ажратилган. Ҳар бир модул тўртта ўқув элементига бўлинган (4-жадвал). (4-жадвал). Ишлаб чиқилган модулли дастур ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига қараб гуруҳларга бўлинадиган алоҳида мустақил мазмун блокларини ўз ичига олади. Охиргиси, айниқса, сиртқи бўлим талабалари учун долзарбдир, чунки уларнинг аксарияти ўқитувчи бўлиб ишлайди ва “Ўқув физик тажриба” курсининг мавзуларини ўзлари белгилайдилар, бу уларга энг катта қийинчиликларни келтириб чиқаради. Баъзилар учун лаборатория ишини ўтказиш методикасини ўзлаштириш долзарб бўлса, бошқалар учун кўргазмали тажрибани ўзлаштириш муҳимроқ кўринади. Модулли дастур тузилмаси модуллар ва ўқув элементлари мажмуасидан иборат бўлиб, улар ўз навбатида ўзига хос ички тузилишга эга. Ўқув элементи қуйидаги блокларни ўз ичига олади: кириш; асосий атамалар; назарий материал; асосий қоидалар; мустақил иш учун топшириқлар; назорат топшириқлари; қўшимча адабиётлар рўйхати (1-илова). Киришда ўқув жараёнида эришиш керак бўлган мақсадлар ва натижалар кўрсатилади, шунингдек, ЎЭни ўрганиш бўйича фаолият режаси тавсифланади. Ўқув фаолиятини ташкил этиш режасини билиш талабаларга ўз-ўзини назорат қилиш имконини беради, бу эса ЎФТни қўллаш соҳасида компетентликни шакллантириш самарадорлигини оширади. “Aсосий атамалар” блоки ўқув жараёни мазмунига биринчи бўлиб киритилган ва ушбу ЎЭда қўлланиладиган тушунчаларнинг таърифларини ўз ичига олади. Бу ерда ишлатиладиган қисқартмалар ва белгилашлар ҳам кўрсатилган. Ушбу блокнинг вазифаси талабаларни ўқув элементи материалида келтирилган асосий атамалар билан таништиришдан иборат. “Назарий материал” блокида ўрганилаётган материалнинг тузилиши, унинг назарий асослари келтирилган. Функционал жиҳатдан, бу блок турли вазиятларда муваффақиятли амалий ҳаракатлар учун зарур бўлган назарияни ўзлаштириш учун мўлжалланган. ЎЭда янгидан ўрганилганларни умумлаштириш, муҳим нарсаларни ажратиб кўрсатиш учун “Aсосий қоидалар” блоки киритилди, унда янги назарий материал яна бир бор такрорланади, лекин ихчамроқ (сиқилган) шаклда. Бунинг учун умумлаштирилган тузилмаларнинг ҳар хил турларини қўллаш мақсадга мувофиқдир: жадваллар, графиклар, диаграммалар. Ушбу блокнинг вазифаси талабаларга асосий нарсани эслаб қолишга ёрдам беришдан иборат. Ўзлаштирилган билимларни кенгайтиришга ҳисса қўшадиган тўртинчи блок - бу қоғоз ва электрон ташувчилардаги маълумотлар манбалари рўйхатини, шунингдек, Интернет ресурсларига ҳаволаларни ўз ичига олган “Қўшимча адабиётлар рўйхати”дир. Ҳар бир манба қисқа аннотацияга эга, бу талабага керакли маълумот ташувчисига дарҳол мурожаат қилиб, уларда яхшироқ харакат қилишга ёрдам беради. Қўшимча манбалардан фойдаланиш талабаларга пайдо бўлган саволларга мустақил равишда жавоб топиш, ЎЭ материалини чуқурроқ ўрганиш имконини беради. Назарий материаларни ўрганишдан сўнг талабаларга уни мустахкамлаш ва ўзлаштириш учун имкон берилади. Бунинг учун ЎЭ таркибига қўйилган мақсадларга эришиш учун олинган назарий билимларни ўзлаштириш ва амалий малакани ривожлантиришга йўналтирилган “Мустақил иш учун топшириқлар” блоки киритилади. Топшириқларнинг аксарият қисми индивидуал бажарилади. Ушбу топшириқларни бажаришда талабалар уларнинг кейинги фаолиятидаги ҳақиқий шароитларга ва уларнинг доимо ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда уларга яқинлаштирилган ҳолатларга дуч келадилар(ноаниқлик ҳолатлари яратилади). “Мустақил иш учун топшириқлар” блокидаги ноаниқлик ҳолатларини мақсадли ва тизимли моделлаштириш иккинчи ва учинчи модулларда амалга оширилади, чунки биринчи модул талабалар учун мактаб физика тажрибаси методикаси ва техникаси асосларини, яъни меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик, ЎФТ тизимини, мактаб физика хонасининг ўқув-техник мажмуаси билан танишишни, умумий мақсадли жиҳозлар ва техник ўқув қуроллари билан ишлаш малакасини ўзлаштиришга мўлжалланган. ЎЭ 2.1 ва ЎЭ 3.1 мазмуни мактаб физика хонасини жиҳозлаш соҳасидаги компетенцияларни шакллантириш учун танланган, шунинг учун ушбу ўқув элементлари талабаларга жихозларни танлаш ва тайёрлашга ўргатиш учун синф (жамоа) даражасида ноаниқликли топшириқларни ўз ичига олади. 2.2 ва 3.2 ўқув элементлари ўқувчи ва кўргазмали тажрибаларни ўтказиш методикасини ўзлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу элементларни ўрганишда асосий эътибор ЎФТнинг турли ташкилий шаклларини ўтказиш методикасига қаратилади, шунинг учун уларга мактаб даражасида ноаниқликли топшириқлар киритилиши керак. Бунинг сабаби шундаки, ушбу даражада яратилган ноаниқлик ҳолатлари ташкилий шаклни танлаш, шу билан бирга унга мос жихозни танлаш ва тайёрлаш билан боғлиқ. Кейинчалик, ноаниқликли топшириқларнинг мураккаблик даражаси ошади, 2.3 ва 3.3 ўқув элементларида мазмун, ташкилий шакл, жиҳозларни танлаш ва тайёрлашнинг ноаниқлиги билан боғлиқ бўлган миллий даражадаги ноаниқликли топшириқлар қўлланилади. Худди шу ўқув элементларида олинган билим ва кўникмаларни умумлаштириш учун ЎФТ гуруҳларининг ноаниқликли топшириқларни қўллаш мумкин. ЎЭ 2.4 ва ЎЭ 3.4 ЎФТ гуруҳлари ноаниқликли топшириқларни ўз ичига олади, чунки ушбу ўқув элементларини ўзлаштиришдан мақсад физик тажрибанинг ўқув жараёнида ўрнини аниқлаш малакасини шакллантириш, уни турли ташқи шароитларга кўра режалаштириш ва ривожлантиришдир. Ноаниқликли топшириқларнинг алохида турларини ўқув элементи мазмунига мос равишда қўллаш 5 жадвалда келтрилган. (5 жадвал) Бундай уйғунлик талабаларни ноаниқликдаги “фавқулодда” вазиятдаги ҳаракатларга тизимли равишда тайёрлашга, талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва потенциал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишини ташкил этишга имкон беради. Ҳар бир ЎЭда назоратни ташкил этиш учун қгйидаги мазмун келтирилган: назарий характерга эга ва илгари ўрганилган, янги ўқув материални ўзлаштириш учун зарур материални хотирада тиклаш имконини берувчи кириш назорати (ЎЭга кириш); амалий фаолиятда янги материални ўзлаштириш даражасини аниқлашга йўналтирилган чиқиш назорати (“Назорат тадбирлари”блоки ) “Ўқув физик тажриба” курсида талабалар томонидан турли кўринишдаги ишларни бажариш даражасини бахолаш жамлаб бориладиган уч балли тизим орқали амалга оширилади: “0 балл” – топшириқни бажаришга киришмаган; “1 балл”– топшириқ қисман бажарилган; “2 балл” – топшириқ бажарилган, аммо натижага таъсир этмайдиган айрим хатоликларга йўл қўйилган; “2 балл” – топшириқ айрим ахамиятсиз хатоликларга йўл қўйилган ҳолда тўлиқ бажарилган. Бундай тизимни танлаш қуйидаги иккита сабаб билан асосланади: Тажриба шуни кўрсатадики, кўпчилик талабалар кўп балли бахолаш тизими қўлланилган ишга тайёр эмас. Уларга мактаб даврида кўникган анъанавий бахолаш тизими яқинроқ ва тушунарлироқ. Худди шундай ОТМда хам улар имтихонлардан анъанавий тизим асосидаги(қониқарсиз, қониқарли, яхши, аъло) бахоларни олишади. Шунинг учун максимал равишда анъанавий бахолаш тизимига яқин, аммо балларга ажратишда аниқ чегарага эга ва бахолаш учун эмас жазолаш учун қўлланиладиган бахолардан воз кечган бахолаш тизимини танлаш зарур эди. Масалан, таълим олувчиларга “1” ва “2” лар салбий таъсир этади. Биз уларни салбий хиссий таъсирга эга бўлмаган, аксинча топшириқ бажарилмаганлигини билдирувчи “0” билан алмаштирдик. 2. Бутун курс учун ишнинг бажарилиш даражасини кўрсатувчи элементлар (мезонлар) сони бир хил бўлган топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш жуда мураккаб, деярли имкони йўқ. Бунинг учун кўпинча катта сонли баллардан иборат (ўн баллик, ўн икки баллик, юз баллик) тизимлар қўлланилади. Уларни қўллашда ўқитувилар хар бир талаба учун балларни расмий ҳисоблаш бўйича мураккаб механик ишни бажаришга мажбкрлар. Бу талабалар билан бевосита самарали мулоқот қилишга халақт қилади. Бизнинг холда балли тизимнин ушбу салбий таъсири минимумга туширилади. Талабалар фаолиятини бахолашда қуйидаги қоидалар қўлланилади. Фаолиятнинг барча турлари бахоланади: баллар хар бир тпошириқ, назорат тадбири, машғулотларда иш ва хаказолар учун қўйилади. Бонус баллари (1дан 3 баллгача) қуйидаги ҳолларда қўйилади: топшириқларни бажаришга ижодий ёндошув; киритилган таклиф; ЎФТни қўллаш соҳасида ўз тайёргарлик даражасини оширишга интилиш; бажариш тезлиги учун; электрон почта орқали юборилган топшириқлар учун 1 балл қўшилади. Бу ушбу ресурсни фаолроқ қўллашга ёрдам беради, чунки аудитория машғулотларида кўп холлада тпошириқларни текшириш ва турли кўрсатмалар бериш учун вақт етмайди. ЎФТ ни ўтказишда техник хавфсизлик қоидалари бузулганда баллар пасайтирилади: биринчи марта қоидани бузуш учун – 1балл, иккинчи марта учун – 2 балл, учинчи марта учун – 3 балл ва хаказо. Зачет олиш учун балларнинг максимал сонининг 60% дан кам бўлмаган баллни тўплаш зарур. Бу қиймат кўп йиллик амалиёт ва кузатув натижасида танланган. Маълум бўлишича, мумкин бўлган максимал баллнинг камида 60% ни тўплаган талабалар келажакда ўз-ўзини ривожлантиришга тайёр бўлиб, зарур билим, кўникма ва амалий тажрибани мустақил эгаллашга қодир. Шунинг учун биз симестр (ёки бутун курс) давомида якуний натижаларни аниқлаш учун чегара қиймати сифатида В.П.Беспалко таклиф қилганидек, 70% эмас, балки 60% ни оламиз. Шунингдек, иш тажрибасидан маълум бўлдики, талаба маълум вақт (семестр) давомида тўплаши мумкин бўлган уч баллли тизим (1, 2, 3) бўйича (N) максимал балли аудитория машғулотлар сонини (n) тўққизга кўпайтириш йўли билан ҳисобланади. Бу сон талабаларнинг имкониятлари ва уларнинг иш юки даражасига мос келади. N=9*n Коэффициентнинг ушбу қиймати қуйидаги қисмлардан иборат: 1-қисм: дарсда қатнашгани учун талаба 1 дан 3 баллгача олади: талабани дарсга тайёрлаганлиги учун (топшириқ сифати алоҳида баҳоланади); дарсга қатнашгани учун; дарс давомида фаол иши учун. Download 238 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling