2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Download 238 Kb.
bet1/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)


2боб
БЎЛАЖАК ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ЎФТни ҚЎЛЛАШ СОҲАСИДАГИ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДИКАСИ
Иккинчи бобда мактабда физик тажриба ўтказишда юзага келиши мумкин бўлган турли амалий қийинчиликларни тизимли моделлаштириш мақсадида турли асослар бўйича таснифланган ўқув физик тажрибани тизимлаштириш амалга оширилади.
Талабаларнинг ЎФТни қўллаш соҳасида компетентлигини шакллантириш жараёнида ноаниқликлар ҳолатларини моделлаштириш усуллари таклиф этилади ва бу жараённи ташкил этиш учун модулли-рейтинг технологияси ишлаб чиқилган
2.1 ЎФТни тизимлаштириш
Биринчи бобда бўлажак физика ўқитувчиларининг касбий фаолияти шароитлари тахлил қилинган ва ўқув физика тажрибасини амалга ошириш шароитларининг ноаниқлик даражасни аниқловчи ўн бешта омил белгиланган.
Ушбу омиллар таъсири остидаги шароитлардада бўлажак педагогик фаолиятга тайёрлик ўқитувчининг компетентлигини белгилайди. Шу сабали ЎФТ ни ўтказишда яратилувчи барча ноаниқлик холатларни тизимли қараб чиқиш зарур. Бунинг учун тажриба мазмунини тахлил қилиш ва тизимлаштириш керак.
Физик тажриба деганда ҳодисанинг боришини кузатиб бориш ва уни ҳар сафар қатъий шароитларда қайта яратиш имконини берувчи маълум шароитларда ўрганилаётган ходисалар кузатилиши ва тахлил қилинишини тушунамиз (А. А. Покровский), [78];.
Дидактик мақсадда ўтказиладиган физик тажрибани ўқув физик тажриба деб атаймиз.
Л. И. Анциферов, А. А. Быков, П. В. Зуев, О. Ф. Кабардин, В. Е. Казенас, С. Е. Каменецкий, В. В. Клевицкий, М. Г. Ковтунович, Е.С. Кодиков, О. Г. Ревинская, А. В. Смирнов, С. В. Степанов, А. В. Усова, Т. Н. Шамало ва юошқаларнинг ишларинининг тахлили ЎФТни таснифлаш учун қуйидаги асосларни белгилаш имконини берди:
- мактаб физика курси бўлимлари бўйича;
- ташкилий шакллари бўйича;
- фаолият субъекти бўйича;
- тажриба давомийлиги бўйича;
- тажриба масади бўйича;
- тажрибанинг дидактик вазифаси бўйича;
- ўқувчиларнинг ўқув фаолияти характери бўйича:
- ўқитувчи томонидан тажриба ўтказиш усули бўйича;
- тажрибада қўлланиладиган ускуна бўйича;
- тажрибада компьютернинг роли бўйича;
- ўқувчилар ўртасида коммуникатив ўзаро таъсирни ташкил этиш бўйича;
- тажрибани ўтказишда ўувчиларнинг мустақиллиги даражаси бўйича;
- тажрибани ўтказиш жойи бўйича;
Белгиланган асосларга мувофиқ ЎФТ турларини анилаймиз ва таснифлшда ягона асосга кўра бирлаштирилган тажрибаларнинг хар бир гурухи шароитларининг ноаниқлик даражасини тахлил қиламиз. Бу бизга физик тажрибани режалаштиришда турли амалий қийнчиликларнинг барча тўлиқлигини максимал даражада моделлаштирувчи ноаниқликлар халатларини мақсадга йўналтирилган ва тизимли яратиш имконини беради.
I. Мактаб физика курси бўлимлари бўйича ЎФТ нинг қуйидаги таснифини ўтказиш мумкин:
- механика бўйича физик тажриба;
- молекуляр физика
- электродинамика бўйича физик тажриба;
- квант физикаси бўйича физик тажриба;
Зарур бўлганда тажриба мактаб физика курси мавзулари бўйича батафсил таснифланиши мумкин.
Келтирилган гурух тажрибасини ўтказиш аввалам бор тажрибаларнинг мазмунини танлаш блан боғлиқ. ЎФТ мазмунига таъсир этувчи омиллар таъсири остида ноаниқ холатлар яратилади. Ушбу омилларни белгилаб оламиз.

  • Физика ва техниканинг ривожланиши (агар яқин ўтмишда оптика бўйича тажрибаларда ёруғликнинг асосий манбаи ҳар хил турдаги лампалар, шамлар бўлса, ҳозирда лазерлар ва ёруғлик диодлари кенг тарқалган; агар узоқ вақт давомида физик тажрибада аналог ўлчаш асбоблари қўлланилган бўлса, энди улар рақамлилари билан алмаштирилмоқда, ва ёш ўқитувчи ишлай бошлаганида, ҳали мавжуд бўлмаган янги асбоблар пайдо бўлиши мумкин);

  • физика хонасининг модий – техник таъминноти (мактаб физика курсининг маълум бир бўлими учун жиҳозларнинг мавжудлиги сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин, бу ўқитувчидан янги мавзуга ўтишда ЎФТни ўтказиш учун янги қарорлар қабул қилишни талаб қилади.)

II. Ташкилий шакллари бўйича ЎФТлар гурухида тажрибаларнинг тўртта турини ажратиш мумкин:

  • кўргазмали тажриба – синф барча ўқувчилари бир вақтда тушунишлари учун махсус жихозлар ёрдамида ўқитувчи томонидан кўргазма столида олиб бориладиган физик тажриба тури;

  • фронтал лаборатория ишлари - бир вақтда барча ўқувчилар томонидан бир хил жихозда дастур материалини ўрганиш жараёнида бажариладиган бир хил кўринишдаги физик тажриба тури;

  • физика практикуми – ўқувчилар томонидан курснинг алохида бўлимлари якунида бажариладиган, фронтал лаборатория ишларига қараганда мураккаброқ жихозларда ва мустақилликнинг улуши каттароқ бўлган амалий ишлар тўплами;

  • уй тажриба ишлари – ўқувчилар томонидан мактабдан ташқарида қўл остидаги жихозларда ўқитувчининг бевосита бошкарувисиз бажариладиган физик тажрибанинг энг содда тури.

ЎФТнинг келтирилган турларидан хар бири ўз хусусиятларига эга ва улар ўқитувчининг амалий фаолиятида ноаниқликлар шароитлари билан белгиланади.
Биринчидан, физик тажрибаларнинг хар бир турини ўтказиш имкони ўқитувчи ва ўқувчилар ихтиёридаги жихозлари билан асосланади.
Иккинчидан, ушбу гурух ЎФТ ни ўтказиш ўқувчилар контенгенти ва синфларнинг тўлдирилганлигига боғлиқ.
Маслан, ўқувчиларнинг тайёргарлигининг базавий даражасида, синфда уларнинг сони кўплигида ва хаво массасини ўлчаш учун иккита шарнинг мавжудлигида хавонинг моляр массасини аниқлаш бўйича иш кўргазмали тажриба кўринишида амалга оширилиши мумкин, шарларнинг етарли сони мавжуд бўлганда бу иш фронтал (гурухли) лаборатория иши сифатида хам ўтказилиши мумкин.
III. Фаолият субъекти бўйича таснифланган ЎФТ гурухида икки турдаги тажриба белгиланади:

  1. ўқитувчи томонидан ўтказиладиган тажриба;

  2. ўқувчилар томонидан ўтказиладиган тажриба;

Фаолият субънетини танлаш физик тажрибани тайёрлаш ва ўтказиш бўйича кейинги ишнинг хусусиятларини белгилайди, чунки келтирилган хар бир турларини ўтказиш методикаси ва услуби: ташкил этиш бўйича, қўлланиладиган жихозлар бўйича, хавфсизлик даражаси бўйича мухим фарқларга эга.
Биринчи тур тажрибага фақат ўқитувчи томонидан ўтказиладиган ташкилий шакллар киради. Масалан, кўргазмали тажриба.
Иккинчи тур тажрибаларга ўтказилишида ўқувчилар иштирок этган тажрибалар киради. Масалан, фронтал лаборатория ишлари.

Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling