2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Download 238 Kb.
bet6/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)

ЎФТ гурухлари бўйича ҳолатларни моделлаштириш (1расм)

Мазмуни ЎФТ ни тизимлаштиришни хисобга олган ҳолда белгаланадиган ноаниқли топшириқлар мақсади, алохида компетнцияларни шакллантиришдан эмас, балки ЎФТни қўллаш соҳасида компетентликни тизимли ва мақсадга мувофиқ шакллантиришдан иборат. Бу шундай тушунтириладики, бундай топшириқларда талабалардан ЎФТнинг хар бир гурухи бўйича тажриба турини аниқлаш ва уни тегишли равишда ўтказиг талаб этилади.
Ушбу ҳолатларни моделлаштирувчи ноаниқли топшириқларга қуйидагилар мисол бўлиши мумкин:

  • “Джоул – Ленц қонуни” мавзуси бўйича дарсни ўтказишда қўлланиши мумкин бўлган физик тажрибани таклиф этинг;

  • физика ўқитиш жараёнида: омочли қўрғошин цилиндрлар, газ қонунларини кўрсатувчи қурилма, конвексияни кўрсатувчи трубка каби асбобларни қўллаш мумкин бўлган ҳолатларни келтиринг;

  • механика бўйича физика практикум ишларини таклиф этинг;

  • мактаб ўқувчиларида электр қаршиликни турли усуллар билан аниқлаш малакасини шакллантириш уун физик тажриба ўтказиш усулларини таклиф этинг.

Тақдим этилган вазифаларнинг ҳар бирида, турли сабабларга кўра, ЎФТнинг ўзига хос турлари билвосита номланган:
биринчи мисолда тажриба тури мактаб физика курсининг бўлими, ўтказиладиган жойи, тажриба мақсади, давомийлиги бўйича аниқланади;
иккинчи мисолда тажриба тури бўлим (молекуляр физика) ва қўлланилган жихоз (техник қурилмалар ва ўқув жиҳозлари) бўйича аниқланади;
учинчи мисолда, ЎФТ тури бўлим (механика), фаолият субъекти (ўқувилар томонидан ўтказиладиган тажриба), ташкилий шакли (физика практикуми) бўйича белгиланади;
тўртинчи мисолда ЎФТ тури бўлим (электродинамика), фаолият субъекти (ўқувилар томонидан ўтказиладиган тажриба), дидактик вахифа (янги билим ва малакаларни эгаллаш), тажриба мақсади (объектларни тавсифловчи физик катталикларни ўлчаш)
ЎФТнинг кўрсатилмаган турларини талаба мустақил танлаши зарур. Табиийки топшириқ шартларида кўрсатилган ЎФТ турларининг аниқлиги қанча кам бўлса у шуна талаба учун мураккаброқ бўлади.
Биринчи мисолда ЎФТнинг номаълум гурухларига мос ноаниқлик холатлари қандай моделлаштирилишини кўриб чиқамиз.
ЎФТ нинг қуйидаги турлари дастлабки маълумотлар бўлиб хизмат қилади:

  • бўлим - электродинамика (доимий ток қонуни, Джоул – Ленц қонуни);

  • ўтказиш жой – тажриьа синфда ўтказилади;

  • тажриба ўтказишнинг тахминий мақсади – физика қонунини ўрганиш ёки катталиклар орасида боғланишни ўрнатиш;

  • тажриба давомийлиги бўйича – қисқа вақтли ёки узоқ вақтли тажриба.

Талаба учун етарли бўлмаган маълумотлар қуйидагилардан иборат: қўлланиладиган жихоз бўйича, фаолият субъекти бўйича, коммуникатив ўзаро таъсир усули бўйича, ташкилий шакли бўйича ва бошқа тажриба тури.
1. Тажрибада қўлланиладиган жихозга кўра қуйидаги танлов билан боғлиқ ноаниқлик холатлар моделлаштирилиши мумкин:
- “Джоул – Ленц қонуни” мавзуси бўйича тажриба ўтказишда қўллаш мумкин бўлган техник асбоблар ва (ёки) ўқув жихози рўйхати;
- “Джоул – Ленц қонуни” мавзуси бўйича тажриба ўтказишда қўллаш мумкин бўлган қўлда ясалган асбоблар рўйхати;
- “Джоул – Ленц қонуни” мавзуси бўйича тажриба ўтказишда қўллаш мумкин бўлган уй – рўзғор предметлари.
Талаба жихозларни таснифлайди ва (амперметр ёки гальванометр, ВУП-24 қувват манбаи, реоста­тлар, термометр) ўқув жихозини; қўлда ясалган қурилмаларни (бир хил қаршиликли резисторлар) ва уй – рўзғор предметларини(термометр, пружиналар) ва бошқаларни танлаши мумкин. Талаба фақат ўқув жихозларни қўлланиладиган тажрибани танлаши мумкин, ёки қўлда ясалган ва ўқув жихозларини қўлланиладиган тажрибани афзал кўриши мумкин.

  1. Тажрибада компьютернинг ўрни бўйича таснифланган ЎФТ гурухи бўйича ноаниқоик ҳолатини яратиш учун талабаларга “Джоул – Ленц қонуни” тажрибасини компьютерни қўллаган ҳолда ўтказиш таклиф этилади.

Топшириқнинг шундай кўринишда таърифланиши талабанинг “Тажрибада компьютерни қандай қўллаш мумкин?” саволга жавоб бўйича мустақил фаолиятини назарда тутади. Вариантлар турлича бўлиши мумкин: компьютер температура ва ток кучи датчиклари ўрнини босиши мумкин, ёки у жадваллар, графиклар, схемаларни тузиш учун қўлланиши мумкин, компьютернинг турли компонентлари (масалан, процессорнинг) харорати ҳақида экранга маълумотларни чиқариш мумкин.

  1. Фаолият субъектига мувофиқ қуйидаги ноаниқлик холатларини яратиш мумкин:

  • “Джоул – Ленц қонуни” мавзуси бўйича кўргазмали тажриба ўтказиш;

  • “Джоул – Ленц қонуни” мавзуси бўйича ўқувчи тажрибасини ўтказиш;

Талаба фаолият субъектига кўра ускунани танлаши керак, бундан ташқари, унга тажрибада 2 A га тенг электр токи тавсия этилганлиги, аммо бундай қиймат мактаб ўқувчиларининг иши учун қабул қилиниши мумкин эмаслиги маълум бўлади. Демак, талаба иккинчи вазифани бажариш мумкин эмаслигини аниқлаши ёки кичикроқ катталикдаги электр токи ишлатиладиган тажрибани ишлаб чиқиши керак, аммо бу ҳолда, ЎФТга сарфланган вақт кўпаяди, бизда эса вақт бир дарс билан чегараланган.
4. Ташкилий шакли, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятининг табиати ва ўқувчиларнинг мустақиллик даражасига кўра, ушбу мисолда ноаниқлик ҳолатлари яратилмайди, чунки фаолият субъекти ўқитувчидир, шунинг учун ташкилий шакл - кўргазмали тажрибадир.
5.Ўқитувчи томонидан тажриба ўтказиш усули бўйича қуйидаги ҳолатларни яратиш мумкин:
- дарс мавзуси бўйича кўргазмали тажрибани иллюстратив усулда ўтказиш;
- дарс мавзуси бўйича кўргазмали тажрибани репрезентатив усулда ўтказиш.
6. Коммуникатив ўзаро таъсир турига мос қуйидаги ҳолатни яратиш мумкин: “Джоул – Ленц қонуни” тажрибасини ўтказишда натижаларни биргаликда мухокамани ташкил этинг.
7. Дидактик вазифага мос қуйидаги ноаниқлик холатлар моделлаштирилади:

  • дидактик вазифаси янги билим ва кўникмаларни эгаллашдан иборат бўлган “Джоул – Ленц қонуни” тажрибасини ўтказиш;

  • дидактик вазифаси билим ва кўникмаларни такрорлашдан иборат бўлган “Джоул – Ленц қонуни” тажрибасини ўтказиш ва хакзо.

Талаба ЎФТ ўтказишнинг мос методикасини ишлаб чиқиши керак, масалан, биринчи масалани ечиш учун тажриба тушунтирилишини ишлаб чиқиши, иккинчи масалани ечиш учун тажриба бўйича саволлар кетма – кетлигини тузиши мумкин.
Мазмуни ЎФТни тизимлаштиришни ҳисобга олган ҳолда аниқланган ноаниқли вазифалар амалий фаолиятнинг ҳақиқий шароитларига имкон қадар яқинроқдир. Бунинг сабаби шундаки, ЎФТ нинг ҳар бир гуруҳини ўтказишга таъсир қилувчи омиллар сони биринчи ҳолатда бўлгани каби нафақат физик тажрибани ташкил қилиш билан боғлиқ, балки уни ўтказиш методикаси билан ҳам белгиланади.
Охиргиси физика ўқитувчиларининг бўлажак касбий фаолиятини моделлаштириш шароитларининг ноаниқлик даражасига мос келадиган мураккаблик даражасига кўра ноаниқликли топшириқларни тартиблаштириш имконини беради. (5расм).
(5расм).
5 расмда тақдим этилган кетма – кетлик ЎФТ ни қўллаш соҳасида компетентликни шакллантириш жараёнида қўлланиши мумкин. У бўлажак физика ўқитувчиларининг ҳақиқий касбий вазифаларни ҳал қилишга тайёрлигини шакллантирадиган, уларнинг мураккаблиги ва мазмунини ҳисобга олган ҳолда, ноаниқликли топшириқларни тизимли равишда киритиш имконини беради.

Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling