2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Download 238 Kb.
bet4/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)

Ноаниқлик омилларининг таъсирининг масштаблилик даражалари бўйича ноаниқлик ҳолатларини моделлаштириш (3 жадвал).

Ноаниқлик омилларини таҳлил қилиб, биз барча даражадаги (глобал, миллий, мактаб, синф (жамоа) ва индивидуал ноаниқликнинг ўхшаш ҳолатларини яратадиган омиллар тўпламини аниқладик ва уларнинг таълим жараёнига таъсир қилиш эҳтимолини баҳоладик. Натижада, биз омилларни пайдо бўлиш эҳтимолининг пасайиш даражасига қараб тартибга солинган қуйидаги учта гуруҳга бирлаштирдик:

  1. ЎФТ ни ўтказиш учун мўлжалланган моддий – техник жихозланганлиликга таъсир этувчи омиллар,

  2. Ўтказиладиган тажриба турига (шаклига) таъсир этувчи омиллар,

  3. ЎФТ мазмунига таъсир этувчи омиллар.

Ушбу гурухлар таъсири даражасига кўра шарти ноаниқликли топшириқлар мазмунини моделлаштиришга асос бўлади.
Синф ва индивидуал даражалари ноаниқ топшириқлар синф, жамоа ва алохида ўқувиларнинг хусусиятини хисобга олишни талаб этадиган холатларни моделлаштиришга йўналтирилган. Масалан, талабага физика фани бўйича вилоят олимпиадаси совриндорлари ва рухий ривожланишда ортда қолувчи ўқувчилар ўқийдиган синфда дарс ўтиш учун кўргазмаларни танлаш таклиф этилади.
Физика ўқитувчиларининг касбий мослашувининг бошланғич даврида хар бир ўқувчининг шахсий хусусиятлари ЎФТни амалга оширишда кам ахамиятли таъсир кўрсатади. Бу шундай асосланадики, ёш ўқитувчида бутун синф бўйича умумий таъсурот пайдо бўлади, хар бир ўқучининг қизиқиши ва хусусиятини аниқлаш учун эса ўзоқ вақт талаб этилади. Бундан ташқари, ушбу омилларнинг таъсир даражаси минималлаштирилади, чунки янги шахснинг келиши билан боғлиқ психологик эффект таъсир қилади, бу ўқитувчининг шахсиятига дастлабки қизиқишни белгилайди ва у билан талабалар ўртасидаги талабанинг физикага ҳақиқий қизиқишини аниқлаш имконини бермайдиган дастлабки шахсий алоқани кучайтиради.
Синф (жамоа) даражасида ноаниқлик омиллари мактаб ўқувчиларнинг шахсий хусусиятларидан ташқари жихозни танлаш ва тайёрлашга боғлиқ. Охиргиси ноаниқлик холатларини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай топшириқларни синф (жамоа) даражасидаги ноаниқликли топшириқлар деб ҳисоблаймиз.
Синф даражаси ноаниқ бўлган топшириқларни яратиш учун ноаниқлик холатлари физика ўқитиш жараёнининг моддий – техник таъминнотига асосланган омиллар билан боғлиқлиги, ушбу холатлар учун дастлабки параметрлар фаолият субъекти (ўқувчи) ва тажриба мақсадидан иборат эканлиги ҳисобга олиниши зарур. Буни синфда ўтказиладиган тажрибага ўқувчилар контегентининг бир хил эмаслиги ва синфнинг тўлдирилганлигининг таъсири билан тушунтириш мумкин. Ушбу даражадаги наониқликли топшириқларнинг асосий мақсади мактаб физика хонасининг жихози соҳасида компетенцияни шакллантиришдан иборат. Жихозни танлаш ва тайёрлашга йўналтирилган, шароитлари ноаниқ топшириқлар мазмунини ясаш учун қйидаги шарт қўлланилади: физик тажрибани ўтказинг (ташкилий шакл ва тажриба мақсади эълон қилинади). Бунда тажриба мактаб физика курси дастурида белгиланган мажбурий тажрибалар рўйхатига киритилганлиги эътиборга олиниши зарур, чунки яратилган ноаниқлик холатларининг ечими талабаларнинг мактаб физика курси ва олийгох физика, физика ўқитиш назарияси ва методикаси курсларини ўзлаштиришда олинган билим ва малакаларига асосланади
Жихозни танлаш ва таёйрлашга доир топшириқлар мазмуни тузилмаси 2 расмда клтирилган, ноаниқлик ҳолатларини яратиш учун шароитлар курсив билан ажратилган. Бу тузилма талабаларнинг ушбу даражадаги топшириқларни бажаришда харакатларини белгилайди.
(2расм)
Ноаниқлик холатларини моделлаштиришни батафсил мисолда кўриб чиқамиз.
Талабага “ЭЮК ва ток манбаининг ички қаршилигини аниқлаш” фронтал лаборатория ишини ўтказиш учун жихозни тўғирлаш ва шартли равишда ўқувчилар билан ўтказиш таклиф этилади.
Синф даражаси ноаниқ топшириқлар тузилмасини қўллаган ҳолда талаба дуч келиши мумкин бўлган ноаниқлик холатларни санаб ўтамиз:
1. Жихозни танлаш босқичида ноаниқлик холатларини мақсадга йўналтирилган яратишнинг қуйидаги вариантлари бўлиши мумкин:
- талабага зарур қаршилик реостати берилмайди;
- амперметрнинг клеммларидан бири йўқ;
- вольтметрнинг орқа девори йўқ
- вольтметр йўқ, аммо иккита амперметр ва қаршиликлар тўплами бор;
- туташтирувчи симда изоляция ёрдамида ёпилган сезилмас узилиш бор;
- бир нечта бир хил кучланиш манбаи таклиф этилган, аммо уларнинг биттоси ишлайди;
- иш холатдаги бир нечта хар хил кучланиш манбаи таклиф этилган(ВУП-24, ВС 4-12, ИПП) ва хаказо.
Талаба ноаниқлик холатига дуч келганда ундан чиқиш йўлини топиши керак: кичик қаршиликли реостатни ним билан алмаштириш мумкинлигини аниқлаш (масалан, иккита реостат, реохорд ёки қаршиликлар магазинини олиш); клеммани қўшиб қўйиш ёки амперметрни алмаштириш; хавфсизлик мақсадида вольтметрни алмаштириш; вольтметнинг ўрнига шунтли амперметрни қўшиш; узилишни аниқлаш, масалан, мультимер ёрдамида; мультимердан фойдаланиб индикатор лампочка бўйича ишлаётган кучланиш манбаини аниқлаш, ёки энг содда электр занжирни йиғиш ва ўлчаш приборларининг ишлаши бўйича кучланиш манбаининг ишини қайд этиш; таклиф этилган манбалардан ВС 4-12 ни танлаш, чунки унинг техник хусусиятлари ўқувчилар учун хавфсизроқ.

  1. Жихозни тайёрлаш ва тажрибани ўтказиш босқичида қуйидаги ноаниқлик холатларини моделлаштириш мумкин:

  • ташқи тармоқда кучланиш йўқолади;

  • электр занжир йиғилиб бўлгандан сўнг схема ишламаётгани аниқланган;

  • электр занжир йиғилишида унда кучланиш бор бўлса хам кучланиш манбаида индикатор лампочкаси ёнмаётгани маълум бўлган;

  • тажриба ўтказишда қисқа туташув содир бўлган ва ВС 4-12 кучланиш манбаи ишламай қолган шароит киритилади;

  • ЭЮКнинг олинган қиймати олдиндан тахмин қилинган қийматдан катта фарқ қилади.

Талабадан қўшимча кучланиш манбаини масалан, батарейка топиш; узилишни аниқлаш учун мультимер ёрдамида занжирнинг хар – бир қисмини текшириш; прибордаги индикатор лампочкасини алмаштириш; кучланиш манбаининг бузулиш сабабини топиш ва, масалан предохранительни алмаштириш; олинган натижаларнинг прогноз қилинган натижалар билан мос келмаслик сабабини аниқлаш(ўлчаш хатоликларини ҳисоблаш, электр занжирнинг йиғилишини текшириш, ўлчаш натижаларини қайта текшириш, қайта ўлчашни амалга ошириш, ЭЮКни бошқа усул билан аниқлаш), ва хаказолар талаб этилади.
Шу тариқа талаба нафақат ўзига қийнчилик туғдирмайдиган лаборатория ишини бажаришга, балки мумкин кутилмаган, аммо эҳтимолли ҳолатларни бартараф этишга тайёрланади.
Матаб даражаси ноаниқ топшириқлар ЎФТ ниг ташкилий шаклини танлаш холатини, шу билан бирга, тажриба ўтказиш учун олинган янги жихозни моделлаштиради.
Мактаб даражаси биринчи навбатда ЎФТнинг моддий – техник жихозланганлиги ва ўтказиш шаклига таъсир этувчи омилларга боғлиқ. Шу сабабли мактаб даражаси ноаниқ топшириқлар мазмунинг тузилмаси қурилган, унда мумкин бўлган ноаниқлик холтлар курсив билан белгаланган. (3расм).
Физик тажрибани ўткашнинг ташкилий шаклни танлаш босқичида ўқувчиларнинг тайёргарлик йўналиши (физикаи – математика, гуманитар ва хаказо) ва уларни ўқитиш шаклига(кундузги, сиртқи ва хаказо) кўра ЎФТ мазмуни ҳисобга олинади.
Жихозни танлаш ва тайёрлаш босқичида янги жихозни: янги саноат ишланмаси, қўлда ясалган прибор ёки уй – рўзғор буюмни танлаш заруратини моделлаштируви ҳолатлар яратилади.
(3 расм)
Ушбу даража топшириқларининг асосий мақсади ўқувчиларнинг ўқув фаолияти бошқарувида, кўргазмали тажриба соҳасида компетенцияларини ва ўқувчи тажрибаси соҳасида компетенцияни шакллантиришдан иборат.
Матаб даражасида ноаниқ топшириқларни тузиш учун намуна қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин: (таълим йўналиши кўрсатилади) ўқувиларии учун (тажриба мавзуси кўрсатилади)физик тажриба ўтказинг.
Масалан, мақсади тайёргарлиги базавий даражада бўлган ўқувчилар томонидан сирт таранглигини ўрганишидан иборат физик тажриба ўтказинг.
1. Ташкилий шаклни танлаш босқичида ушбу топшириқни бажариш мактаб даражасида ноаниқлик топшириқларнинг хусусиятларини намойиш қиладиган қуйидаги ноаниқлик ҳолатлари билан кузатилиши мумкин:
- тажриба мазмунини аниқлаштириш учун тажриба мақсади шакллантирилмаган;
- ЎФТнинг тажриба мазмуни ва тахмин қилинган жихозга мос ташкилий шакли кўрсатилмаган ва хаказо.
Талаба базавий тайёргарликда сирт таранглиги сифатли даражада ўрганилишини аниқлаши; тажриба мақсадини мустақил таърифлаш (сувнинг сирт таранглигини кузатиш) ва тажрибани намойиш шаклида ўтказиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилиши зарур.
2. Жихозни танлаш ва тайёрлаш босқичида синф даражасида аниқланган ҳолатларга қўшимча равишда ноаниқлик холатлари қуйидаги топшириқларда яратилиши мумкин:
- сирт таранглигини намойиш этиш учун қўлда ясаладиган қурилмани ишлаб чиқинг;
- ўқув жихозлари таъминнотчилари томонидан таклиф этилган дихозни қўллаган холда “Сирт таранглиги” мавзуси бўйича тажриба ўтказиш имкониятларини таклиф этиш.
Мактаб даражасида ноаниқликли топшириқга яна бир мисол келтирамиз: физика – математика синф ўқувчилари учун бир турдаги энергия бошқасига ўтишини кузатиш имконини берувчи физик тажриба ўтказинг.
Ушбу топшириқни бажаришда қуйидаги ноаниқлик ҳолатларини яратиш мумкин:
1. Ташкилий шаклни танлаш босқичи:
- физика – математика синфлари учун “Бир турдаги қувватнинг бошқасига ўтишлари” мавзуси бўйича физик тажриба мазмунининг хусусиятлари кўрсатилмайди;
- ўқитиш йўналиши ва тахмин қилинган жихозга мос ташкилий шакл кўрсатилмайди.
Талаба физик тажриба мазмунини аниқлаштиради ва ташкилий шакли ёки шаклларни танлайди, масалан, кўргазмали тажриба ва физика практикумини ўтказиш.

  1. Жихозни танлаш ва тайёрлаш босқичи:

  • бир турдаги қувватни бошқасига ўтказуви бирт нечта турли асбоблар, шу жумладан, хали амалиётда қўлланилмаган янги асбоблар хам таклиф этилади;

  • талабага электр двигатель ва фотоэлемент тақдим этилмайди;

  • механик қувватни электр қувватга ўтказишини кўрсатиш учун қўлланиладиган электрофор машина ишламайди.

Талаба қуйидагиларни танлаши мумкин: электрофор машина (механик қувватни электр қувватга ўтказиш), фотоэлемент (ёруғлик қувватини электр қувватга ўтказиш), электр двигатель (электр қувватни механик қувватга ўтказиш) ва хаказо; янгиларидан ёруғлик қувватининг ўзгаришини кўрсатиш учун тўпламни қўллашни таклиф жтиши мумкин (ёруғлик қувватини электр қувватга ўтказиш, электр қувватни механик қувватга ўтказишни кўрсатади); мавжуд бўлмаган асбобларни алмаштириш учун рўзҳор техникасини таклиф этиши мумкин, масалан, МФХ сидаги фтоэлемент колькуляторда қўлланиладиган қуёш батареяси билан; электр двигатель – электр гўшт майдалагич билан алмаштирилиши мумкин; электрофор машинанинг ишлаши учун талаба уни созлашга уриниб кўриши мумкин, масалан, ўётка тутгичлардан бирини дискнинг горихонтал диаметрига нисбатан 45° бурчак остида, иккинчисини тўғри бурчак остида ўрнатиши мумкин.

Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling