2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Download 238 Kb.
bet2/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)

IV. Давомийлиги бўйича тажриба шартли равишда икки турга ажратиш мумкин:

  • дарснинг бир босқичи доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган қисқа муддатли тажриба;

  • бир ёки икки дарс давомида ўтказиладиган дарсбай тажриба;

  • бутун дарсга ажратилган дарсда ўтказишга улгурмайдиган узоқ муддатли тажриба.

Тажриба довомийлиги намойиш этилаётган физик жараёнларнинг бориш тезлиги билан белгиланади. Масалан, жисмларнинг эркин тушиши қисқа муддатли жараён (тажриба), суюқликдаги диффузия бир дарс давомида кузатилади, кристалларнингг ўсиши ёки смоланинг оқиши фақат бир – неча кундан сўнаг сезилиши мумкин.
Таснифлашда ягона асос билан бирлаштирилган ушбу гурух тажрибаларини ўтказиш тажрибанинг ташкилий шаклини ва унга мос жихозларни танлашда ноаниқликлар билан кузатилиши мумкин. Ҳусусан, мисолда келтирилган биринчи тажриба намойиш ёки лаборатория иши шаклида, иккинчиси – фронтал лаборатория иши ёки физика практикуми, учинчи ва тўртинчиси уй тажриба иши шаклларида ўтказилиши мумкин.
V. ЎФТнинг тажриба мақсади бўйича таснифи энг катта гурухлардан бирини белгилайди, у физик тажрибаларнинг тўққизта турини ўз ичига олади:

  • физик жараёнларни кузатиш;

  • бевосита ўлчовларни амалга ошириш

  • билвосита ўлчовларни амалга ошириш;

  • физик катталиклар орасидаги боғланишларни ўрнатиш;

  • физик қонунларни ўрганиш;

  • ўрганиш объектларининг хусусиятларини характерловчи физик катталикларни ўлчаш;

  • физик ўзгармас катталикларни аниқлаш;

  • техник қурилма ва асбобларнинг ишлаш тамойили билан танишиш ва йиғиш;

  • ускуналарнинг (жихозларнинг) техник ясалиши

ЎФТ таркиби тажриба мақсадида акс этади, унга эришиш ўқитувчи учун жихозларни ва ташкилий шаклларини танлашда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, Кулоннинг ўзаро таъсирини намойиш қилиш учун фолга, эбонит ва шиша таёқчалардан ясалган гильзалар етарли, аммо бу ўзаро таъсирни миқдорий баҳолаш анча мураккаб ва ўз ичига сезгир тарозини олган ишончсиз қурилмани талаб этади.
VI. Тажриба олдига қўйилган дидактик вазифага бўйича қуйидаги тўртта тажрибадан иборат ЎФТлар гурухини шакллантириш мумкин:

  1. вазифаси ўқувчилар мотивацияси ва уларнинг ўқув – билиш фаолиятини фаоллаштиришдан иборат таэриб;

  2. вазифаси ўқувчилар томонидан янги билимларни эгаллашдан иборат тажриба;

  3. вазифаси ўқув материалини такрорлаш ва мустахкамлашдан иборат тажриба;

  4. вазифаси ўқувчиларнинг билим ва малакаларини назорат қилиш ва бахолашдан иборат тажриба.

Масалан, мактаб физика курсининг мавзуси учун тажрибалар сериясини қўллаш мумкин:

  • биринчи масалани ечиш учун “Целлофаннинг парвози” тажрибасини қўллаш мумкин;

  • иккинчи масалани ечиш учун Архимед кучининг йўналишини ва унинг бошқа физик катталикларга боғлиқлигини намойиш этувчи тажрибани ўтказиш мумкин;

  • учинчи масалани ечишда жисмнинг сузиш ўароитларини аниқлаш ва Архимед кучини такрорлаш учун тажриба ўтказиш мумкин;

  • тўртинчи масалани ечишда мензурка ёрдамида ёғоч жисм массаси аниқланадиган тажриба ўтказиш.

Турли дидактик масалаларни ечишда физика ўқитувчиси қуйдаги ноаниқликларга асосланган холатлага тушиши мумкин:

  • физик тажриба мазмунининг дидактик вазифага мувофиқ танлашига асосланган мазмун ноаниқлиги;

  • танланган тажрибанинг ўтказилишини таъминловчи жихоз ноаниқлиги;

  • ташкилий шаклнинг ноаниқлиги, масалан, “целлофаннинг парвози”ни уй тажриба иши, кўргазмали тажриба, фронтал лаборатория иши ва хаказо шаклларда ўтказиш мумкин;

  • ўтказиладиган тажриба мураккаблигидаги ноаниқлик, масалан, ўқувчиларнинг билим ва малакалар назорати ва бахолашдаги ноаниқликлар.

Тескари холат хам бўлиши мумкин, тажриба мазмуни маълум, жихоз мавжуд, ташкилий шакл танланган ва ўқитувчи шу тажриба ёрдамида ечиладиган дидактик вазифани аниқлаши зарур.
VII. Ўқучиларнинг ўқув фаолияти характери бўйича тажрибани тўртта турга таснифлаш мумкин:

  1. мактаб ўқувчиларининг репродуктив фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган тажриба;

  2. ўқувчилар томонидан алгоритмик фаолиятни ўзлаштиришга йўналтирилган тажриба;

  3. мактаб ўқувчиларининг эвристик фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган тажриба;

  4. мактаб ўқувчиларининг ижодий фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган тажриба;

Репродуктив усулда ўтказиладиган тажриба ўқувчилар томомнидан батафсил кўрсатмлар бўйича бажарилади, илгари ўрганилган материални такрорлашда пайдо бўлади. Мактаб ўқувчилари билим ва кўникмаларни таниш холатда қўллашади. Масалан, ёруғликнингг аксланиш ва синиш қонунларини ўрганишда дастлаб намойиш ўтказилади, сўнг ўқувчилар фронтал лаборатория ишларида шунга ўхшаш тажрибаларни амалга оширадилар.
Тажрибанинг ииккинчи тури таниш ва нги ҳолатда қўлланиладиган аниқ алгоритм бўйича бажарилади. Масалан, бўлинма қийматини аниқлаш, зичликни аниқлаш ва ха казолар.
Тажриба ўтказишнинг эвристик усули янги материаони ўрганишла ўқувиларнинг қисман – қидирув фаолиятини ташкил этиш имконини беради.
Масалан, занжир қисмида кучланишни аниқлашда ўқувчилар электр занжирни йиғиш қоидаларини биладилар, вольтиетр нима эканлигини биладилар, аммо уни занжирга қўшишни билмайдилар.
Ижодий фаолиятни ташкил этиш ўқувчиларга янги билим ва малкаларни эгаллаш имконини беради. Масалан, ўз қўллари билан прибор ва қурилмаларни (буғли турбина, фонарик, электростатик султан ва хаказоларни) .
Юқорида келтирилган ЎФТ турларини ўтказиш жихозларни танлашда ноаниқлик ва ташкилий шакли билан боғлиқ.
VIII. Ўқитуви томонидан ўтказиладиган тажриба усули бўйича қуйидаги учта турдан иборат ЎФТ гурухи аниқлинади:

  • тадқиқот усулида ўтказиладиган тажриба;

  • кўргазмаои шаклда ўтказиладиган тажриба;

  • репрезентатив шаклда ўтказиладиган тажриба;

тажрибани тадқиқот шаклида ўтказиш ўқувиларга тажриба натижаларини умумлаштириш асосида янги билимларни эгаллаш имконини беради. Ўқитувчи фаолиятни шундай ташкил этадики, мактаб ўқувчилар тадқиқот мақсадини англашлари, гипотезани белгилашлари ва асослашлари, уни текшириш учун тажрибани режалаштириш ва ўтказишлари мумкин бўлсин.
Тажриба ўтказишнинг кўргазмали шакли ўқитувчи томонидан тажрибани ўтказиш уун назарий қоидалар ва мантиқий мулохазалар берилгандан сўнг қўлланилади.
Ўқувчи физик тажрибани ўтказишнинг репрезентатив шакли хақиқий ва хаёлий тажрибаларни уйғунлаштиради: ходиса қисман такрорланади ёки умуман такрорланмайди, аммо ўқувчилар томонидан илгари эгалланган хиссий образларга таянади. Ўқувчилар ўхшаш тажрибани кўрганларида, шу билан бирга тажрибани дарсда ёки мактаб физика хонаси шароитларида бажарилиши мумкин эмас бўлган холларда қўлланилади. Бунда ўқитувчи тажрибанинг оғзаки тафсилоти, жихозининг намоийши ёки алохида босқичларини амалга ошириш билан чеграланади
Келтирилган ЎФТ турларини танлаш тажриба мазмуни ва ўқитувчи ихтиёрида бўлган жихоз билан белгиланади. Ушбу омиллар ноаниқлик холатлани яратади.
IX. Ўқув физик тажриба қўлланиладиган жихозга кўра қуйида келтирилган турлар бўйича таснифланиши мумкин:

  • техник ускуналар ва ўқув жихозлари ёрдамида ўтказиладиган тажриба;

  • қўлда ясалган ускуналар ёрдамида ўтказиладиган тажриба;

  • уй - рўзғор предметлари ёрдамида ўтказиладиган тажриба

Мавжуд жихозлардан келиб чиқган ҳолда тажриба ўтказиш шакли белгиланади: уй – рўзғор предметлари ёрдамида уй тажриба ишлари, техник ускуналар ёрдамида – кўргазмали тажрибалар ўтказилади.
Масалан, электрмагнит ишлаш тамойилини ўрганишни қуйидагича олиб борилиши мумкин:

  • йиғиладиган ва ВС 4-12 (ёки НУ 1503) қувват манбаидан электромагнитни қўллаган холда. Келтрилган жихоз ўқув жихозидир, тажриба кўргазмали ёки физика практикуми шаклида ўтказилиши мумкин;

  • қўлда ясалган қурилмани қўллаган ҳолда (михга спирал шаклида ўралган сим, батарейка) уй тажриба иши ёки фронтал лаборатория иши шаклидаги тажриба ўтказиш мумкин.

X. Физик тажрибада қўллаш мумкин бўлган кенг тарқалган техник қурилмалардан бири компьютер бўлиб қолмоқда. Шунинг учун, биз физик тажрибада компьютер эагллаган ўрни бўйиа ЎФТ ни таснифлаш зарур деб хисоблаймиз, шунга мос равишда тажрибанинг олтита турини белгиланди:

  • компьютерсиз бажариладиган тажриба;

  • компьютер ўрганиш объекти сифатида қатнашган тажриба (масалан, процессор ишлашида хароратининг ўзгаришини ўрганиш);

  • компьютер физик катталикларининг индикатори сифатида (масалан, ўлчаш асбоби сифатида) қатнашган тажриба;

  • компьютер бошқарув элементи бўлган тажриба (масалан, тажриба ўтказишни автоматлаштиради);

  • компьютер натижаларни қайд этувчи бўлган тажриба (масалан, олинган натижаларни қайд этади ва маълумотлар базасини жамлайди);

  • компьютер натижаларни қайта ишлаш воситаси бўлган тажриба (масалан, олинган натижаларга кўра автоматик равишда график ясалади).

Компьютерни қўллашда ноаниқлик нафақат жихозга боғлиқ холда, балки дастурий таъминнот ва компьютернинг техник тавсифига боғлиқ юзага келиши хам мумкин.
XI. ЎФТ ёрдамида ўқувчилар ўртасида коммуникатив ўзаро таъсирнинг турли кўринишларини ташкил этиш мумкин. Шунга кўра тажрибани учта турга ажратиш мумкин:

  • жамоавий тажриба;

  • гурухли тажриба;

  • индивидуал тажриба.

Келтирлган турларнинг хар – бирини ўтказиш имконияти моддий – тезник база ноаниқликлари, ташкилий қсимни танлаш, ўқитиш шакли, синфларнинг турли тўлдирилганлиги, ўқувчиларнинг қобилиятларидаги фарқларига боғлиқ.
Масалан, индивидул турда ўқувчиларнинг хар - биридан мустақилликни талаб этувчи тажриба ўтказилиши мумкин. У хар бир ўқувчи учун зарур жихозлар тўплами мавжуд бўлган хаолда фронтал лаборатория иши шаклида амалга оширилиши мумкин.
Гурухли тажриба ўтказишда жихозлардан ташқари тажриба бориши ёки унинг натижалари гурух аъзоларининг биргаликда мухокама қилиниши эътиборга олинади.
Жамоавий тажриба кўргазмали тажриба ўтказиш шароитлари мухокамасида бир вақтда барча ўқувиларнинг иштирокини назарда тутади.
Ўқитиш шакли ва ўқувчиларнинг қобилиятларидаги фарқ ЎФТ нинг устувор турини танлашга таъсир қилиши мумкин.
Масалан,

  • турли ёшлиларни ўқитишда гурухли тажриба устувор бўлади, чунки бир вақтда турли синфлар дастурлари бўйича тажриба ўтказилиши зарур;

  • ўқувчиларнинг тайёргарлик даражаси яхши бўлганда индивидуал тажриба ўтказилизи маъқулроқ ва хаказо.

XII. Ўқувчиларнинг мустақиллиги даражаси бўйича шакллантирилган физиктажриба гурухи ўтказилишида уч турдаги тажрибани ўз ичига олади:

  • ўқувилар ттомомнидан мустақил ўтказиладиган тажриба;

  • ўқитувчи консультацияси ёрдамида ўтказиладиган тажриба;

  • ўқитувчи рахбарлигида ёки унинг назоратида ўтказиладиган тажриба.

Физик тажрибанинг бирор турини ўтказишнинг ноаниқлиги бир томондан, ўқувчилар контенгенти, уларни ўқитиш шакли, уларнинг қобилияти, уларнинг қизиқиши билан, бошқа томондан, ўқитувчи ихтиёрида мавжуд жихозлар билан белгиланади.
XIII. Ўтказиш жойи бўйича ЎФТни тўртта турга ажратиш мумкин:

  • мактабда ўтказиладиган тажриба;

  • уйда ўтказиладиган тажриба;

  • табиатда ўтказиладиган тажриба;

  • махсус лабораторияда (ўқув ва илмий муассасларада, саноат корхоналарида) ўтказиладиган тажриба.

Ушбу гурух тажрибасини ўтказиш каби физиканинг ривожланиши, техниканинг такомиллашиши, ўқитиш мақсадларининг ўзгариши, минтақаларнинг бир хил ривожланмаганлиги, жихозларнинг очиқлиги, шу жумладан ўқитиш шакли, ўқувчиларнинг қобилияти ва билиш қизиқиши, уларнинг ота – оналари томонидан кўмак омиллар асосида ноаниқлик холатларини яратади.
Шундай қилиб, таснифлашда умумий асосга кўра шакллантирилган ЎФТ гурухларини белгилаган холда биз уни тизимлаштирдик. Барча гурухлар учун физика ўқитувчиси томомнидан физик тажрибанинг келтирилган турларини ўтказишда дуч келадиган ноаниқликнинг мумкин бўлган холатлари белгиланди.
Ўқитувчининг ишида ноаниқлик ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни механик ҳисоблаш, бир томондан, ҳар бир ЎФТ гуруҳини амалга ошириш шароитида ноаниқлик даражасини баҳолашга имкон беради, лекин бошқа томондан, у ўзининг чекловларига эга, чунки у ҳақиқий амалиётда юзага келадиган ҳар қандай кичик ҳисобга олинган нюансларни акс эттира олмайди.
Шунинг учун биз нафақат ҳисоб-китоблардан, балки қуйидаги мулоҳазалардан ҳам фойдаландик: энг катта ноаниқлик ЎФТ гуруҳлари томонидан яратилади, бунда турнинг ноаниқлиги бошқа гуруҳлардаги турларнинг ноаниқлигига олиб келади. Масалан, жихоз бўйича белгиланган физик тажриба гуруҳининг ноаниқлиги бошқа: тажриба мақсадига кўра, ташкилий шаклга кўра, дидактик вазифага кўра ва ҳоказо гуруҳлар учун тажриба турини аниқлаш имконини бермайди.
ЎФТларнинг барча гурухлари ноаниқлик омилларининг таъсир даражасининг ошиши бўйича шартли равишда қуийдаги кетма – кетликда жойлаштирдик:

  1. Жихоз бўйича ва тажрибада компьютернинг ўрни бўйича

  2. Мактаб физика курси бўлими бўйича.

  3. Фаолият субъекти бўйича

  4. Ташкилий шакллари бўйича

  5. Тажриба мақсади бўйича ва давомийлиги бўйича.

  6. Ўқув фаолияти характери бўйича ва ўқитувчи томонидан ЎФТ ўтказиш усули бўйича.

  7. Ўқувчиларнинг коммкникатив ўзаро таъсири бўйича

  8. Ўқувчиларнинг мустақиллик даражаси бўйича ва ўтказиш жойи бўйича.

  9. Дидактик вазифаси бўйича.

Ўқув физик тажрибани тизимлаштириш натижасида ЎФТнинг келтирилган гурухлари уларни ўтказишда ноаниқлик даражасининг ошиши бўйича жойлаштирилган ва хар бир гурухда тажриба тури кўрсатилган граф (1расм) ясалган.
Ушбу графнинг кейинги қўлланиши мактабда физик тажриба ўтказишда юзага келиши мумкин бўлган турли хил амалий қийинчиликларни, бўлажак физика ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ноаниқлик ҳолатларини яратиш орқали тўлиқ ва тизимли равишда моделлаштиришга имкон беради.
(1расм)

Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling