2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси
Download 238 Kb.
|
2боб (2)
2-қисм: машғулотда амалий фаолиятга тайёргарлик кўриш учун бажарилган уй вазифаси деб аталадиган назарий вазифа баҳоланади (1 дан 3 баллгача).
3-қисм: машғулот давомида бажарилган амалий топшириқлар баҳоланади (1 дан 3 баллгача). Ўқув жараёнини ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларига мослаштириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишда мустақиллигини шакллантиришга якуний ва оралиқ натижаларни автоматик равишда ҳисоблаб чиқадиган электрон журнал (6-расм) каби восита ёрдам беради. У эркин кириш холатида бўлиб, ҳар бир талаба эришган натижалар ҳақида батафсил маълумотни ўз ичига олади. (6расм) Бизнинг ҳолатда, у нафақат натижаларни қайд қилувчи ҳужжат вазифасини, балки ўқув жараёнининг барча субъектлари (талабалар, ўқитувчилар, деканатлар, ота-оналар) учун маълумот манбасини ҳам бажаради. Ҳар қандай журнал учун зарур бўлган (талабанинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг гуруҳ рейтингидаги ўрни; модул номи, ўқув бирлиги ва олинган баллар сони) маълумотларга қўшимча равишда топшириқлар мазмунига ўхшаш ва бонус, жарима баллларининг пайдо бўлишини тушунтирувчи қўшимча маълумотларни ўз ичига олади (7, 8-расм). Бу ўқитувчига олинган рейтинг бўйича кўплаб қўшимча саволлардан қочиш имконини беради. (7расм) (8расм) Модулли технология асосида қурилган “Ўқув физик тажриба” курси талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишлаши учун шароитлар яратади. Талабалар фаолиятини баҳолашнинг балл-рейтинг тизими нафақат якуний натижаларни солиштириш, балки алоҳида блоклар бўйича компетенцияларнинг шаклланишини, шунингдек, умуман олганда компетентликни шакллантириш муваффақиятини назорат қилиш имконини беради. Талабанинг мактаб физика тажриба методикаси ва техникасини ўрганишда тўплаган балларини кейинги педагогик амалиёт давомида ЎФТни ўтказиш муваффақияти билан таққослаш улар орасида статистик ишончли муносабатларни ўрнатишга имкон берди: юқори рейтинг ( мумкин бўлган максимал миқдорнинг 60% дан кўпроғи) 95% эҳтимоллик билан талабанинг ЎФТни қўллаган ҳолда кейинги амалий педагогик фаолиятида ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмаслигини англатади. Шундай қилиб, балл-рейтинг тизимини қўллаш педагогик амалиётни ўташдан олдин ҳам талабаларнинг компетентлигини шакллантиришга тузатишлар киритиш имконини беради, бу эса талабаларнинг мактабда бўлажак ишларга тайёрлигини сезиларли даражада оширади. МРТдан фойдаланиш талабаларни ноаниқликдаги “фавқулодда” вазиятдаги ҳаракатларга тизимли равишда тайёрлашга имкон беради, бу эса уларнинг ЎФТ соҳасидаги касбий компетентликни шакллантиради. Download 238 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling