2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Бўлажак ўқитувчиларни ЎФТни қўллашга тайёрлаш жараёнида ноаниқлик холатларини моделлаштириш


Download 238 Kb.
bet3/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)

2.2. Бўлажак ўқитувчиларни ЎФТни қўллашга тайёрлаш жараёнида ноаниқлик холатларини моделлаштириш
Тадқиқотда олиб борилган физика таълимини ривожлантиришнинг мумкин бўлган истиқболлари таҳлили шуни кўрсатдики, бўлажак физика ўқитувчиси ўзининг педагогик фаолиятида бир қатор ноаниқ шароитларга тайёр бўлиши керак.
Ноаниқ шароитлар деб турли омиллар таъсирида доимо ўзгариб турадиган ва аниқ прогноз қилиб бўлмайдиган ўқитувчининг касбий фаолияти шароитларига айтилади.
Талабаларни бундай шароитларда ишлашга тайёрлаш учун уларни ўқитиш жараёнда ноаниқлик холатларини яратиш зарур.
Ноаниқлик ҳолатлари деганда биз талабаларни ўқитиш жараёнида бир қатор башорат қилинадиган ноаниқлик омиллари таъсирида яратиладиган бўлажак касбий фаолият шароитларини моделлаштиришни тушунамиз.
Мактаб физика тажрибаси методикаси ва техникаси курсида ноаниқлик ҳолатларидан мақсадли фойдаланиш бўлажак физика ўқитувчисининг ЎФТни қўллаш сохасидаги компетентликни шакллантиришга имкон беради, бу нафақат мумкин бўлган прогноз қилинадиган “фавқулодда” вазиятларда ҳаракатларга тайёрликда, балки, олдиндан айтиб бўлмайдиган, кутилмаган вазиятларда фаолият тажрибасини орттиришда хам намоён бўлади.
Ноаниқ шароитли топшириқлар - талабалар тажриба шароитларининг ўзгаришига олиб келадиган бир ёки бир нечта тахмин қилинадиган омиллар таъсири остида юзага келадиган ноаниқлик ҳолатига дуч келадиган вазифалардир.
Бундай топшириқларни бажариш талабалардан маълумотларнинг етишмаслигида ва вақт танқислигида харакат қилишни талаб этади.
Юзага келган ҳолатда маълум ва номаълумларни англаш, муаммони қабул қилиш яратилган “ноаниқлик холатидан” чиқиш йўлини қидиришга ундайдиган чалкашлик, психологик ноқулайлик холатни яратади. (В. И. Загвязинский) [56].
Биринчи қарашда, “ноаниқликли топшириқ” тушунчаси “муаммоли топшириқ” тушунчаси билан ўхшаш, чунки уларнинг хар бири қўйилган муаммонинг қўйилиши билан боғлиқ. Хақиқатдан хам уларнинг орасида умумий нарсалар кўп:

  1. Янги ўрганилаётган материал мазмуни қидирув предмети сифатида.

  2. Ўқувчиларга топшириқларни бажариш кафолатини берувчи ечиш усуллари тайёр кўринишда берилмайди, тайёр кўрсатмалар таклиф этилмайди.

  3. Икки турдаги топшириқларни еиш жараёнида муаммолилик ва ноаниқлик учта асосий тамойилларда намоён бўлиши мумкин:

а) мазмунли, унда энг муҳим ғоялар ва қоидалар кўрилиб чиқади, сўнг далилли материаллар, исбот ва хулосалар тизими, усул ва воситалар тизими улар атрофида гурухлаштирилади;
б) операцион, унда маълум ва янги, хусусий ва умумий, хаётий ва илмийлар билан рўпара бўлганда билиш қийнчиликлари, зиддиятлар бартараф этилади;
в) мотивацион, у янги нарсани билиш ва эгаллаш эхтиёжини яратади.
4. Топшириқлар вақт сарфини талаб этади, натижада улар ўқувчиларнинг ривожланиш даражасининг ошиши билан оқланади.
Шундай қилиб, муаммоли топшириқлар ва ноаниқли торпшириқлар ўртасида умумийлиги шундаки улар талабаларнинг мустақил қидирув фаолияти билан боғлиқ битта ташкилий асосга эга, ривожлантирувчи характерга эга.
Аммо ўхшашликларига қарамасдан уларнинг орасида принципиал фарқлар хам мавжуд:

  1. Муаммоли ўқитишда ўқув жараёни кетма – кет ечиладиган муаммолар занжиридан иборат тузилмага эга. Уларни ечиш жараёни билиш циклини акс эттирувчи амалларнинг (муаммони таърифлаш, гипотезани олдинга суриш, ечиш усулини танлаш ва хаказо) мантиқий кетма – кетлигини амалга оширишдан иборат Процесс их разреше­ния заключается в осуществлении логической последовательности действий, отражающих цикл познания (формулировка проблемы, выдвижение гипоте­зы, выбор метода решения и т.п.), ноаниқликли топшириқларни ечиш эса билиш цикли билан асосланмайди ва кўпроқ талабанинг зукколиги, интуицияси ва касбий фаолият тажрибасига боғлиқ.

  2. Муаммоли топшириқлар тизимли характерга эга ва мақсадга йўналтирилган холда шундай тузиладики, уларнинг ечими талабалар томонидан ўзларида мавжуд билим ва малакалар асосида, янгиларини эгаллаш мақсадида амалга оширилади. Ноаниқли топшириқлар ҳақида бундай деб бўлмайди, уларнинг ечими талабаларда мавжуд билим ва малакалар чегарасидан чиқмаслиги хам мумкин. Фаолият натижасида талаба амалий фаолиятнинг ижодий тажрибасини эгаллайди. Ёки, аксинча пайдо бўлган муаммонинг ечими талабанинг фаол ривожланиш зонасидан шунчалик йироқки, унга мавжуд билим, малакларига ва амалий фаолият тажрибасига таянмасдан фақат интуиция ва тахмин қилиш асосида харакат қилишга тўғри келади. Шундай қилиб, талаба зарур ахборотнинг йўқлиги шароитларда ишлашнинг мухим тажрибани эгаллайди.

  3. Муаммоли холатлар таълим стандартлари ва фан дастурида белгиланган янги билимларни эгаллаш учун яратилади.

Ноаниқ холатлар хар доим хам меъёрий хужжатларида акс эттирилмаган ноаниқликларнинг ташқи омиллар таъсири остида касбий фаолиятда юзага келадиган мумкин бўлган (эхтимолли) ҳолатларни моделлаштиради.

  1. Муаммоли топшириқда хар доим ўқув муаммоси белгиланган (бу шундай муммоки, объектив равишда муаммо бўлмай қолган, чунки у фан, жамият, инсон томонидан ечилган, аммо ўқувчилар унинг ечимини билиб одишлари керак). Муаммоли топшириқда хар доим ечимга эга, шу билан бирга бу ечим ўқитувчига олдиндан маълум.

Моделлаштирилган ноаниқ ҳолатлар кўпинча нафақат ўқувчилар учун, балки ўқитуви учун хам муаммодир. Шартлари ноаниқ топшириқлар ечимга эга бўлмаслиги мумкин ёки ечимлар тўпламига эга бўлиши мумкин. Ушбу холатларнинг ихтиёрийида ўқувчи ўз субъектив танловини амалаг ошириши керак: ечимлар ичидан биттасини таклиф этиши ёки ечим мавжуд бўлмаганда мақсадаг яқинлаштирувчи амаллар кетма – кетлигини таклиф этиши керак.
Бошқача айтганда, бир томондан, ноаниқликли топшириқлар ва муаммоли топшириқлар умумий ташкилий тузилмага эга; бошқа томондан, топшириқларнинг мазмуни, бажарилиш жараёни ва натижаларга эришиш имкониятлари катта фарқ қилади. Натижада қаралаётган тушунчаларнинг хажми кўпинча кесишади дея таъкидлаш мумкин.
Сўнг шартлари ноаниқ топшириқларда ноаниқлик ҳолатларни қандай моделлаштириш мумкинлигини кўриб чиқамиз. Бунинг учун уларнинг мазмунини аниқлаштириш ва уларни яратиш усулларини ишлаб чиқиш зарур. Ноаниқликнинг ўқув холатларининг хилма – хиллигининг касбий фаолиятдаги мумкин бўлган холатларга максимал мослигини таъминлаш учун моделлаштиришни шундай амалга ошириш мақсадга мувофиқки, яратилаётган холатлар қуийдагиларни акс эттирсин:

  1. ноаниқлик омилларининг таъсирининг масштаблилигининг барча даражаларини;

  2. ЎФТ таснифининг барча гурухларини.

Ушбу икки асосни қўллаш бизга ўқув жараёнида ноаниқликнинг турли ҳолатларини мақсадга йўналтирилган ва тизимли моделлаштириш ва бўлажак физика ўқитувчисининг ЎФТни қўллаш жараёнида кўп сонли амалий қийнчиликларни бартараф этишга тайёр бўлиш эхтимолини ошириш имконини беради.
Хар бир асос бўйича ноаниқлик холатларини моделлаштиришни кўриб чиқамиз.


  1. Download 238 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling