2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Download 238 Kb.
bet5/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)

Миллий даражада ноаниқликли топшириқлар, биринчи навбатда, физика курси мазмуни ўзгариши билан боғлиқ аниқмаслик ҳолатларини яратишга, ва шу билан бирга ЎФТ моддий – техник жихозланганилиги ва ўтказиш шаклини танлашга боғлиқ ноаниқлик ҳолатларини яратишга йўналтирилган. Демак, ушбу топшириқлар олдинги икки даражада ноаниқликли топшириқларда моделлаштириладиган ҳолатларни ўз ичига олиши мумкин, аммо миллий даражада ноаниқликли топшириқлар мазмунинг тузилмаси иккита фарқ қилувчи хусусиятларга эга (4 расм):

  1. Физика курси мазмуни ўзгариши билан боғлиқ ноаниқлик ҳолатлари яратилади.

Мактаб физика курси узоқ вақт давомида статик бўлиб қолади, аммо физикава ахборо технологияларининг жадал ривожланишига боғлиқ ҳолда унинг мазмуни ўзгариши мумкин. бўлажак физика ўқитувчиларини ходисаларнинг бундай ривожланишига тайёрлаш учун иккинчи босқия умумий таълим ДТС нинг киритилиши муносабати билан ЎФТ мазмунини қайта кўриб яиқиш таклиф этилади. Бунинг асосида талабаўқув дастурларида кўрсатилган мажбурий ЎФТ рўйхати бўйича эмас, балки стандартда келтирилган мазмун бўйича физик тажриба мазмунини аниқлаши зарур бўлган ҳолатларни моделлаштириш мумкин. Шу билан бирга физика ўқитишга ажратилган соатлар миқдори камайгани сабабли талабага мактаб физика курсининг аниқ мавзусини ўрганиш бўйича тажрибаларнинг анъанавий рўйхатини қисқартиришни, ва ўз танловини асослашни таклиф этиш мумкин.

  1. Физик тажрибаларни нафақат “эски” жихозлар ёрдамида ўтказиш, балки замонавий техника ва технология талабларига мос ишлаб чиқилган янги жихозлар билан ўтказиш имконияти билан боғлиқ ноаниқлик ҳолатлари яратилади.

Ушбу даражадаги ноаниқликли топшириқларнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг ўқув фаолияти бошқарувида, кўргазмали тажриба соҳасида компетенцияларини ва ўқувчи тажрибаси соҳасида компетенцияни шакллантиришдан иборат.
Келтирилган хусусиятлардан келиб чиқган ҳолда миллий даражада ноаниқликли топшириқларнинг таърифланиши қуйидагича моделлаштирилиши мумкин: тажриба мазиуни аниқлаштирилмайди, аммо мактаб физика курсининг бўлими (ёки мавзуси) кўрсатилади ва тажриба мақсади ва ўтказилиш шакли келтирилиши мумкин.
Ушбу топшириқларнинг хусусияти шунда ки, ўқитувчига талаба иши натижаси номаълум, чунки у кўплаб вариантлардан битта тажрибани танлаши ва хаттоки ўз тажрибасини таклиф этиши хам мумкин.
(4расм)
Топшириқга мисол келтирамиз: физика бўйича умумий таълим ДТСни қўллаган ҳолда мақсади билвосита ўлчовларни амалга оширишдан иборат механика бўйича фронтал лаборатория ишининг мазмунини аниқланг ва шартли равишда ўтказинг.
Ушбу топшириқни бажаришда бошқа даражадаги топшириқлардан фарқ қилуви қуйидаги ноаниқлик ҳолатлари яратилиши мумкин:

  1. Механика бўйича билвосита ўлчашларни олиб бориш учун фронтал лаборатория иши мазмунини аниқлаш.

Талаба стндарт мазмуни билан танишади, унинг тузилмасини аниқлайди. Талаба фронтал лаборатория ишини ўтказиши керак бўлгани учун у “тажриба тадқиқотини ўтказиш” учун масзулар кўрсатилган элементга эътибор қаратиши мумкин.
Масалан: стадартдан кўчирма “Механика...Жисмлар харакатининг текис тезланиши, эркин тушиш, жисмларнинг айлана бўйича харакати, жисмларнинг тебранма харакати, жисмларнинг ўзаро таъсири тажриба тадқиқотларини ўтказиш”[83].
Ушбу кўчирмани қўллаган ҳолда талаба камида учта тажрибани танлаши мумкин. Агар у жисмлар харакатининг текис тезланиши тажриба тадқиқотини танласа, у ҳолда лаборатория иши мақсади: текиз тезланиш харакатида жисм тезланишини аниқлаш; охирги тезликни аниқлаш; ўртача тезликни аниқлаш ва хаказолардан иборат бўлиши мумкин.
2. Жихозни танлаш ва тайёрлаш босқичида қуйидаги талабларни ҳисобга олган ҳолда ноаниқлик ҳолатлари яратилиши мумкин:
- тажриба қурилмаси хеч бўлмаганда битта рақамли асбобни ўз ичига олиши зарур;
- битта ёки бир нечта физик катталикларни ҳисоблашга мўлжалланган автоматлаштирилган қурилмаларни қўллаган ҳолда тажриба ўтказиш зарур;
- “эски” ва “янги” намунадаги асбобларни қўллаган ҳолда тажрибани икки усулда ўтказиш талаб этилади ва хаказо.
Талаба электрон секундомерни қўллаши мумкин; таркибида оптик датчикли, автоматик равишда жисм харакати вақтини қайд этувчи йўналтирувчи линейка, секундомер бўлган (L-микро) механика бўйича лаборатория жамланмасини қўллаши мумкин.
Миллий даражада ноаниқликли топшириқнинг яна бир мисолини келтирамиз: молекуляр физика бўйича кўргазмали тажриба ўтказинг ва стандартдан фойдаланиб унинг мазмунини аниқланг.
Миллий даржада ноаниқликли топшириқни бажаришнинг ьиринчи босқичида кўргазмали тажриба мазмунини аниқлаш зарур. Агар талаба стандарт тузилмасини билса, у ҳолда кўргазмали тажриба мавзулари рўйхатини тузишда у бир неқа йўлдан бориши мумкин:

  • бўлимнинг асосий мазмуни асосида тажриба мавзуларини аниқлаш(стандарт матни бўйича, модда тузилишининг атомистик гипотезасини исботлаш, идел газ модели, харорать - заррачаларнинг иссиқлик харакатининг ўрта кинетик қуввати ўлчами сифатида ва хаказо );

  • “Кузатув ва тавсилот”, “Ўлчаш ва тажриба тадқиқотларини ўтказиш”, “Физик билимларнинг кундалик хайётга амалий тадбиқи”, молекуляр физика учун “Техник объектларнинг қурилиши ва ишлаш тамойилини тушунтириш” (браун харакати, газ босимини ўлчаш, изожараёнлар, суюқликнинг буғланишида унинг совиши, буғ турбинаси модели ва хаказо);

  • битирувчини тайёрлаш даражасига қўйилган талаблардан келиб чиқган ҳолда тажриба мавзуларини аниқлаш (молекуляр – кинетик назариясининг асосий тенгламаси, ёпиқ сосудда газнинг иситилишида унинг босимининг ошиши ...) [83].

Иккинчи, жихозни танлаш ва тайёрлаш босқиида қуйидаги ноаниқлик холати яратилиши мумкин:
- молекуляр физика бўйича рақамли асбобларни қўллаш асосида ўтказиладиган кўргазмали тажрибалар рўйхатини тузиш ва хаказо.
Мазмуни глобал даражадаги ноаниқлик омили билан асосланган ноаниқликли топшириқларни батафсил қараб чиқмаймиз, чунки бундай масштабдаги ўзгаришлар мослашиш даврини ўтгандан сўнг касбий фаолиятда миллий даражада намоён бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, ноаниқликли топшириқларнинг белгиланган турлари моделлаштириладиган ҳолатлар сонини белгилови даражаларга мос.
Ноаниқликли топшириқларнинг мазмунини аниқлови иккинчи асосига ўтаамиз.


  1. Download 238 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling