2боб БЎлажак физика ўҚитувчисининг ўФТни ҚЎллаш соҳасидаги компетентлигини шакллантириш методикаси


Download 238 Kb.
bet9/9
Sana29.03.2023
Hajmi238 Kb.
#1305536
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2боб (2)

ИККИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Талабаларни ўқитиш жараёнида физик тажриба ўтказишда юзага келадиган турли амалий қийинчиликларнинг тўлиқлигини имкон қадар моделлаштируви ноаниқлик ҳолатларни тизимли яратиш мақсадида таснифлашда турли асосларга эга бўлган тажрибалар гуруҳлари бўйича ЎФТлар тизимлаштирилди.
Ўқув жараёнида ноаниқлик ҳолатларини яратиш қуйидагича аниқланган ноаниқликли топшириқлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин:
Шароитлар ноаниқ топшириқлар — ечилишида талаба тажриба ўтказиш шароитларини ўзгартиришга олиб келадиган бир ёки бир нечта олдиндан айтиб бўладиган омиллар таъсири остида юзага келадиган ноаниқлик ҳолатига дуч келадиган масалалар
“Ноаниқликли топшириқлар” ва “муаммоли топшириқ” тушунчаларини таққослаш амалга оширилди, улар умумий ташкилий тузилишга эга эканлиги аниқланди, аммо мазмуни бўйича топшириқларни бажариш жараёни ва натижаларга эришиш имкониятлари сезиларли даражада фарқ қилади.
Топшириқларда ноаниқлик ҳолатларни моделлаштириш икки асосга кўра амалга ошириш таклиф этилган:
1) ноаниқлик омилларининг таъсир масштаби даражаларига мувофиқ: синф (жамоа) даражадаги ноаниқликли топшириклар; мактаб даражасида ноаниқликли топшириқлар; миллий даражада ноаниқликли топшириқлар.
Ҳар бир даражадаги топшириқлар учун талабаларнинг уларни амалга оширишдаги фаоллигини, топшириқларни шакллантириш моделлари ва ноаниқлик ҳолатларини аниқлайдиган тузилмалар ишлаб чиқилган.
2) турли асослар бўйича таснифланган ЎФТ гуруҳлари бўйича: топшириқлар мисоллари келтирилади, ноаниқлик ҳолатларини яратиш ва уларни ечиш усуллари тақдим этилади.
Талабаларни "фавқулодда" ноаниқлик шароитидаги ҳаракатларга тизимли равишда тайёрлаш, талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари ва потенциал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил ишлаш учун шароит яратиш имконини берувчи модулли-рейтинг технологияси ишлаб чиқилди:
1. Мазмуни учта модулга бўлинган модулли дастур ишлаб чиқилди. Уларнинг ҳар бири тўртта ўқув элементидан иборат бўлиб, уларга мувофиқ турли даражадаги мураккабликдаги ноаниқликли топшириқларни қўллаш таъминланади, мактаб физика элементи (меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, ЎФТ тизими ва МФХ ўқув-техник мажмуасини ташкил этиш асослари) методикаси ва технаси асосларини ўзлаштиришга мўлжалланган биринчи модулнинг ўқув элементлари бундан мустасно.
2. Нафақат якуний натижаларни солиштириш, балки алоҳида блокларда компетенсияларни шакллантириш самарадорлигини кузатиш имконини берувчи талабалар фаолиятини баҳолашнинг балл-рейтинг тизими таклиф этилди. Талабаларга мактаб физик тажриба методикаси ва техникасини ўргатиш натижаларини баҳолашнинг балл-рейтинг тизими ва педагогик амалиёт натижалари ўртасида ўзаро боғлиқлик ўрнатилди.
Download 238 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling