3 – боб пул айланмаси ва унинг таркиби
Аккредитивлар билан ҳисоб – китоблар
Download 193.64 Kb.
|
3 тема ключ
3.4.3. Аккредитивлар билан ҳисоб – китоблар
Ҳисоб – китобларнинг аккредитив шаклида мижознинг (тўловчининг) топшириғига кўра маблағларни олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш учун маблағ маълум муддатга депонентланади. Аккредитив қопланган ва қопланмаган турларга бўлинади. Қопланган аккредитивда сотиб олувчи шартномада кўрсатилган маблағни мижознинг банкида очилган 22602 – “Мижозларнинг аккредитивлар буйича депозитлари” ҳисобварағида депонентланади. Қопланмаган аккредитивда эса сотиб олувчи шартномада кўрсатилган суммани ўзининг ҳисобварағидан алоҳида ҳисобварақга депонентламайди, балки мижознинг банки унинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда тўлов кафолатини олади. Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар чақириб олинадиган ёки чақириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Унинг матнида ушбу белги мавжуд бўлмаган ҳолда, аккредитив чақириб олинадиган ҳисобланади. Чақириб олинадиган аккредитив банк – эмитент томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан хабардор қилмаган ҳолда, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивни чақириб олиш банк – эмитент зиммасига маблағларни олувчи олдида бирон – бир мажбурият юкламайди. Тўловчи чақириб олинадиган аккредитивнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиниши тўғрисидаги барча кўрсатмаларни маблағлар олувчига, фақат банк – эмитент орқали бериши мумкин, ушбу банк маблағларни олувчининг банки (ижрочи банк)ни, у эса – маблағ олувчини, хабардор қилади. Агар ижрочи банк операцияларни бажариш пайтигача аккредитивнинг шартлари ўзгартирилганлиги ёки у бекор қилинганлиги ҳақида билдиришнома олмаган бўлса, у чақириб олинадиган аккредитив бўйича тўловни ёки бошқа операцияларни амалга ошириши мумкин. Маблағ олувчининг розилигисиз, унинг фойдасига очилган чақириб олинмайдиган аккредитив, ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Ижрочи банк, банк – эмитент билан шартнома асосида чақириб олинмайдиган аккредитивни тасдиқлаши мумкин. Бундай холда, чақириб олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив бўлади. Тасдиқланган аккредитив бўлганда, ижрочи банк, банк – эмитентнинг аккредитив шартларига мувофиқ, тўловни амалга ошириш мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига қўшимча равишда мажбуриятлар олади. Тасдиқланган аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас. Аккредитив билан ҳисоб – китобларнинг ижобий жиҳати шундаки, корхона жўнатган товар ва кўрсатган хизматлари учун тўлов кафолатланади. Шу билан бирга айтиш лозимки, аккредитив билан ҳисоб – китобларда мол сотиб олувчи корхонанинг маблағлари маълум муддатга ўз ихтиёридан чиқиб кетади. Аккредитивлар билан ҳисоб – китоблар тартибини иккита банк бўлими мисолида қуйидаги чизмада кўриб чиқамиз. Download 193.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling