3 – боб пул айланмаси ва унинг таркиби
Download 193.64 Kb.
|
3 тема ключ
3.4.4. Инкассо топшириқномалар
билан ҳисоб – китоблар Бизга маълумки, хўжалик юритувчи субъектларнинг банкдаги ҳисобварақларидан маблағларни фақатгина уларнинг топшириғи (тўлов топшириқномаси, аккредитив, ҳисоб – китоб ва пул чеки) ва розилиги (тўлов талабномаси, кредит бўйича муддатли мажбуриятлар, шартномаларда келишилган бўлса, мемориал ордер) билангина ўтказиш қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Бозор муносабатларида хўжалик субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг кўпқирралиги ва кутилмаганда вужудга келган зиддиятларни ҳал қилишда қўлланиладиган шундай тўлов ҳужжатлари ҳам мавжудки, ушбу тўлов ҳужжати тегишли муассасалар томонидан банкка тақдим этилганда мижознинг ҳеч қандай розилигини олмасдан туриб, банк бўлими унинг ҳисобварағидан маблағни ҳужжатда кўрсатилган манзилга ўтказиб бериши лозим. Ушбу тўлов ҳужжати инкассо топшириқномасидир. Инкассо топшириқномаси – банкка мижоз (тўловчи)нинг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги талабини англатади. Инкассо топшириқномалари банкка қуйидаги ташкилотлар томонидан тақдим қилиниши мумкин: ўз вақтида тўланмаган солиқлар ва Давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар (пеня, жарималар)ни ундириб олишда солиқ идоралари; бюджетдан ташқари фондлар – ўз вақтида тўланмаган тўловларни ундириб олишда, агарда бу қонуний ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса; божхона органлари – ўз вақтида тўланмаган божхона тўловларини ундиришда; суд органлари уларга берилган ижро ҳужжатлари бўйича; молиялаштиришга ортиқча ўтказилган маблағларни қайтаришда, юқори молия органлари қуйи бюджет ташкилотларга, давлат кафолати остида берилган муддати ўтган кредитларни қайтаришда ва бошқа ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан инкассо топшириқномалари қабул қилинади; қонуний ҳужжатларга асосан бошқа органлар. Тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаганда инкассо топшириқномаси 2 – картотекада тўловини кутаётган ҳужжатлар қаторига жойлаштирилади ва қонунчиликда ўрнатилган тартибда тўланади. Download 193.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling