3 – боб пул айланмаси ва унинг таркиби


) банк – эмитент томонидан авторлаштирилмаган ҳолда амалга оширилган ҳисоб – китобларда


Download 193.64 Kb.
bet15/16
Sana05.05.2023
Hajmi193.64 Kb.
#1431271
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
3 тема ключ

1) банк – эмитент томонидан авторлаштирилмаган ҳолда амалга оширилган ҳисоб – китобларда:


а) банк – эквайер хизмат кўрсатилаётган савдо ёки хизмат кўрсатиш ташкилотидан олинган, карточкалардан фойдаланган ҳолда, тузилган электрон ҳужжатларга асосан, маблағларни унинг ҳисобварағига ўтказади, бунда электрон тўловлар тизими орқали банк – эмитентга жўнатилувчи дебетли электрон мемориал ордери автоматик равишда шакллантирилади.
б) банк – эмитентда олинган дебетли электрон мемориал ордерга асосан мижознинг карточкали ҳисобварағидан дастурий равишда маблағлар ҳисобдан чиқарилади. Дебетли электрон мемориал ордер босмадан чиқарилади ва кунлик ҳужжатларга тикилади.
2) банк – эмитент томонидан олдиндан шарт бўлган тартибда авторизация қилинадиган ҳисоб – китобларда:
а) банк – эквайерда хизмат кўрсатилаётган савдо ёки хизмат кўрсатиш ташкилотидан олинган, карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларга асосан, ЭТТ орқали авторизациялаш ва ўтказмани амалга ошириш учун банк – эмитентга жўнатиладиган электрон маълумот, фойдаланилаётган технология қоидаларига мувофиқ, автоматик равишда шакллантирилади;
б) банк – эмитент, олинган электрон маълумотларга асосан, транзакциялар авторизациясини ўтказади, мижознинг карточка ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш учун автоматик равишда электрон мемориал ордерни шакллантиради, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига маблағларни ўтказиш учун электрон тўловлар тизими орқали банк – эквайерга жўнатади.
в) банк – эквайерда, банк – эмитентдан олинган электрон мемориал ордерга асосан, маблағлар савдо ёки хизмат кўрсатиш ташкилотининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказилади. Мемориал ордер босмадан чиқарилади ва банкнинг кунлик ҳужжатларига тикилади.
Процессинг марказлари орқали ҳисоб – китобларни ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) кун давомида карточкалар бўйича барча транзакциялар, хисоб – китоблар унинг қатнашчилари томонидан тасдиқланган тартибда, процессинг маркази орқали ўтказилади ва ҳисоб – китобларда қатнашувчи ҳар бир банк учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда акс эттирилади;
б) ҳисоб – китоблар қатнашчилари келишувига асосан, ҳисоб – китоблар бўйича якуний суммалар (мажбуриятлар) тижорат банкларининг Марказий банкнинг Хисоб – китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали, шартномада қайд этилган даврийликда ўтказилади;
в) банклар, процессинг марказидан олинган маълумотларга асосан, карточкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган операциялар бўйича, маблағларни мижозларнинг ҳисобварақларига киритадилар ёки чиқарадилар.
Умуман олганда, тижорат банклари ўртасида амал қилаётган пластик карточкалар билан ҳисоб – китоблар келгусида янада ривожланади, бу нақд пулсиз ҳисоб – китоблар тизимини ривожланишига ва нақд пулли айланмалар ҳажмини қисқаришига ижобий таъсир кўрсатади. Бугунки кунда республикамиз тижорат банклари томонидан кўплаб банкоматлар ўрнатилиб, пластик карточкалардаги маблағларни нақд пулга айлантириш муаммоси мавжуд эмас. Шу билан бирга, нақд пулларни банк муассасаларида электрон электрон пулларга айлантириш ҳам мумкин.



Download 193.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling