3 – боб пул айланмаси ва унинг таркиби


Download 193.64 Kb.
bet2/16
Sana05.05.2023
Hajmi193.64 Kb.
#1431271
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
3 тема ключ

Пул айланмаси таркиби

Чизмадан кўриниб турганидек, пул айланмасини тўртта йўналишга ажратиш мумкин.


Биринчи йўналиш, пул маблағлари шаклига кўра, нақд пулли айланмаси ва нақдсиз пул айланмасидан ташкил топган.
Иккинчи йўналиш, пул айланмасида иштирок этаётган субъектлар жойлашувига кўра, бир шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро пул айланмасидан иборат.
Учинчи йўналиш, пул функцияларининг намоён бўлишига қараб муомала воситаси ва тўлов воситаларини ўз ичига олади.
Тўртинчи йўналиш, товар – пул муносабатларининг акс этишига кўра, товарли пул обороти ва товарсиз пул оборотлари кўринишида намоён бўлади.
Пул айланмаси таркибида нақд пулли ёки нақд пулсиз ҳисоб – китоблар ҳажмининг паст ёки юқори эканлиги қатор омиллар билан изоҳланади. Хусусан, улар қуйидагилардан иборат:
– мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиш ҳолати, аҳолининг маънавий, иқтисодий ва ҳуқуқий онги;
– миллий иқтисодиётни бошқариш тартиби ва ривожланганлик даражаси;
– мамлакат банк тизимининг ривожланганлик даражаси ва унга аҳоли ишончининг мустҳкамлиги;
–реал секторнинг ривожланганлиги ва иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги;
– Марказий банкнинг пул – кредит сиёсатини амалга ошириш бўйича мустақиллигининг таъминланганлик даражаси.
Нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб – китоблари ўртасида жуда яқин боғлиқлик мавжуд бўлиб, нақд пуллар нақдсиз пул кўринишига, нақдсиз пуллар нақд пул кўринишига ўтиш орқали улар доимий равишда бир – бирини тўлдириб туради. Масалан, корхона ва ташкилотларнинг банкдаги нақдсиз пуллари ишчи ходимларга нақд пул ва унга тенглаштирилган маблағлар кўринишида берилади. Аҳолининг қўлидаги нақд пуллар эса банкларга омонат сифатида қўйилганда банклар учун кредит ресурси сифатида нақдсиз пул кўринишида майдонга чиқади. Шу тариқа нақд пул ва нақд пулсиз айланмалар бир – бирига чамбарчас алоқадорликда амал қилади.


3.2. Нақд пул айланмасини ташкил этиш

Аввалги бўлимларда таъкидлаганимиздек, пул айланмаси нақд пулсиз ва нақд пулли ҳисоб – китоблардан ташкил топади. Нақд пулли ҳисоб – китоблар бевосита нақд пуллар билан амалга оширилади. Иқтисодиётда пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китобларнинг улуши сезиларсиз даражада бўлиб, тахминан 5 – 12 фоиз атрофида тебраниб туради. Мамлакат пул айланмаси таркибида нақд пулли ҳисоб – китоблар улушининг пастлиги ёки ортиб бориши иқтисодиётда ишлаб чиқариш даражаси, молия – кредит тизими ва миллий валютанинг барқарорлиги ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳланади.


Ўзбекистонда пул муомаласини ташкил этиш ва нақд пулли ҳисоб – китобларни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 20 августдаги 18/1 – сонли қарори билан тасдиқланган, Адлия вазирлигида 2005 йил 10 октябрда 1518 – сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги (аввалги 6 – сонли) йўриқномаси асосида амалга оширилади.

Download 193.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling