3- маъруза Электр катталиклар
КУЛОН КУЧЛАРИНИНГ ЗАРЯДНИНГ ИШОРАСИ ВА ЗАРЯДЛАНГАН ЖИСМЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФАГА БОҒЛИҚЛИГИ
Download 1.97 Mb.
|
М 3 Эл катталиклар
- Bu sahifa navigatsiya:
- УГЛЕРОД АТОМИНИНГ ТУЗИЛИШИ
- ЭЛЕКТР ЗАРЯД
КУЛОН КУЧЛАРИНИНГ ЗАРЯДНИНГ ИШОРАСИ ВА ЗАРЯДЛАНГАН ЖИСМЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФАГА БОҒЛИҚЛИГИЗАРЯДЛАРНИНГ ЎЗАРО ҲАРАКАТИЗАРЯДЛАРНИНГ ЎЗАРО ҲАРАКАТИУГЛЕРОД АТОМИНИНГ ТУЗИЛИШИЭлектромагнит ҳодисалари соҳасидаги тадқиқотлар модда тузилиши ҳақидаги ҳозирги замон тасаввурини ҳосил қилиш учун асосий ғоя ва воситаларни берди. Ушбу тадқиқотларда асосий ва муҳим ўринни зарядланган элементар заррачалар – мусбат элементар зарядли (масалан, протон ва позитрон) ва манфий элементар зарядли (масалан, электрон) заррачалар ташкил этади. Зарядланган элементар заррачалар модданинг атомлари ва молекулалари таркибига кириши, шунингдек, эркин ҳолатда бўлиши мумкин. Улар узлуксиз ҳаракатда бўлиб, шу ҳаракатнинг характерига кўра электр майдони ёки магнит майдони (электромагнит майдони) сифатида бўлиши мумкин.ЭЛЕКТР ЗАРЯД ЭЛЕКТР ЗАРЯДБундай заррачаларнинг электр заряди уларнинг муҳим физик хусусиятидир. Бу хусусият заррача ва унинг электромагнит майдони орасидаги ўзаро боғлиқликни ҳамда ташқи электромагнит майдон билан ўзаро таъсирини характерлайди. Электр зарядлари – шу материя заррачаларининг асосий фарқлантирувчи хусусиятларидир, улар яна материянинг бошқа, масалан, механикада ўрганиладиган ҳаракатнинг шаклларига хос бўлган ҳусусиятларга ҳам эга: масса, энергия ва ҳ.к. Механика фанида моддий жисмнинг ҳаракатини масса, узунлик ва вақт орқали ифодаланса, электромагнит ҳодисаларини тасвирлашда, электромагнит ҳодисаларининг моҳиятини ифодаловчи тўртинчи асосий қийматни киритиш зарур. Бу қиймат ихтиёрий электромагнит миқдор, масалан заряднинг қиймати бўлиши мумкин. Қиймат жиҳатдан материя ёки жисм заррачасининг электр заряди фақат бошқа электр зарядланган заррача ёки бошқа зарядланган жисм билан ёки уларнинг ташқи электр майдони билан ўзаро таъсири орқали аниқланиши мумкин.ЭЛЕКТР ЗАРЯД Электромагнит майдон деб зарядланган заррачаларга уларнинг тезлиги ва қийматига боғлиқ равишда куч таъсирини ўтказадиган, унинг барча нуқталарида «электр майдони» ва «магнит майдони» деб номланган икки томонини характерловчи икки вектор қиймат-лари билан аниқланадиган материянинг турига айтилади. Элементар электр заряди деб электрон ёки протоннинг шундай хусусиятига айтиладики, унда хусусий электр майдони ва ташқи электр майдони билан уларнинг ўзаро таъсирини сон қиймати жиҳатидан абсолют миқдорга тенг, ишораси тескари (бунда электронга шартли равишда манфий ишора, протонга – мусбат ишора берилади) бўлгандаги хусусиятини аниқлайди. Ушбу таърифлар асосида бир ёки бирнеча элементар электр зарядларидан иборат бўлган ихтиёрий зарядланган заррача - заряд ташувчи бўлади. Масалан, электрон, протон, ион, шунингдек ярим ўтказгичлардаги шартли «тешик» заряд ташувчи ҳисобланади.Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling