3- маъруза Электр катталиклар
Download 1.97 Mb.
|
М 3 Эл катталиклар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Естат
2.3. Электр юритувчи куч Энди электр юритувчи куч катталигини ўрганайлик. Ҳар қандай потенциал электр майдонининг, хусусан, электростатик майдони-нинг характерли ҳусусияти, айнан, майдон кучланганлигининг ихтиёрий берк контур бўйлаб чизиқли интеграли нолга тенглиги, электр юритувчи куч (ЭЮК) деб номланган манбаси бўлмаган фазо соҳасига тааллуқлидир. ЭЮК тушунчасининг пайдо бўлиши ноэлектрик ва нопотенциал характердаги электр майдонларининг мавжудлигидан келиб чиқади. Умумий ҳолда қуйидагича талқин қиламиз: агар берк контур бўй-лаб электр майдон кучланганлигининг чизиқли интеграли нолга тенг бўлмаса, берк контурда е электр юритувчи куч таъсир этаётган бўлади, қуйида кўрсатишимиздек, бу чизиқли интеграл контурда таъсир этаётган ЭЮКга тенг бўлади: Ed l= е ≠ 0.ЭЮК манбалари сифатида, масалан, электр генераторлари, галь-ваник элементлар, аккумуляторлар, термоэлементлар ишлатилиши мумкин. «Электр юритувчи куч» тушунчаси тааллуқли бўлган миқ-дорнинг қандай эканлигини аниқлаш учун, мисол тариқасида гальва-ник элементни кўрамиз (2.3-расм). Гальваник элемент клеммаларига уланган А ва В жисмлар ЭЮК таъсирида зарядланади. Диэлектрикда А ва В жисмлар орасидаги ихтиёрий йўл бўйлаб Е вектордан олинган интеграл улар потенциаллари фарқига тенг: Edl = UA – UB = uAB . А дан В жисмгача интеграллаш йўлини икки ҳил йўналишда бажариш мумкин: биринчиси кўрсатилаётган АmВ йўлни олсак – А жисмдан уланиш ўтказгичи – элементнинг мусбат электроди – электролит – манфий электрод – уланиш ўтказгичи – В жисм, ушбу йўл бўйлаб интеграл нолга тенг бўлади: Edl = 0 Дарҳақиқат, бу йўл тўлалигича ўтказгич муҳитидан ўтади. J = 0 бўлганлиги учун E = ρ J = 0.Электродларнинг юзаларидаги юпқа қатламда электрод ва электролит зарядлари кучланганлиги Естат бўлган электр майдони ва кучланганлиги Еқаршга тенг ва унга қарши йўналган ташқи электр майдони ҳосил бўлади. Улар йиғиндиси Е = Естат + Еқарш = 0 ёки Естат = - Еқарш . Бундан Eстат dl = - Eқарш dl = Eқарш dl. Қиймат Eқарш dl = e гальваник элементнинг ЭЮК ни ифодалайди. Бу ЭЮК элемент ичидаги зарядли заррачаларни электростатик майдон Естат куч-ларига қарама – қарши йўналишда ҳаракатга келтиришни амалга оширади. Эътиборни шунга қаратиш зарурки, агар манбанинг ичида интеграллаш йўли унинг манфий клеммасидан мусбати томон бўлса, ЭЮК мусбат бўлади.Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling