3- маъруза Электр катталиклар


Download 1.97 Mb.
bet15/16
Sana09.02.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1180226
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
М 3 Эл катталиклар

Босимлар фарқи натижасида ҳосил бўлган механик f кучнинг ионга таъсири, кучланганлиги Естат = f / q га тенг бўлган электро-статик майдон мавжудлигига эквивалентдир; бунда q – ионлар заря-ди. Шундай қилиб, мувозанат ҳолати қуйидаги шартлар бажарил-ганда ҳосил бўлади: Естат + Еқарш = Е = 0. 2.3,а-расмда Еқарш ва Естат векторлар шартли равишда электролит жойлашган, электродлар орасидаги фазода ўрнатилган, аслида, юқоридаги фикрларга кўра, улар фақатгина электролит ва электрод-лар орасидаги юпқа қатламларда нолдан фарқли бўладилар. Бу фикрлар 2.3,б-расмдаги потенциаллар тақсимланиши графигида ўз аксини топган. Ўзининг бир қисми билан ЭЮК манбаси ичидан ўтган берк контур AmBnA бўйлаб Е векторининг чизиқли интегралини тузамиз ва қуйидагини ҳосил қиламиз:

E dl = E dl + E d l= UA –UB , чунки E dl=0. Иккинчи томондан, E dl = E статdl + Еқарш d l = е , чунки E статdl = 0, Еқарш d l = Еқарш d l = е. Демак e = UA - UB , яъни элементнинг электр юритувчи кучи потенциаллар фарқига тенг ёки, ушбу мисолда бир ҳил, ташқи занжир узилгандаги клем-малардаги (занжирда ток бўлмаганда) кучланишга тенг. Бу фикрлардан кўрамизки, Edl = 0 шарт фақат ЭЮК манбаси-дан ташқарида бўлган фазо учун тааллуқлидир.

Электронларнинг бундай ўтиши контакт жойидаги ноэлектрик характердаги ташқи электр майдонининг таъсири сифатида кўрилиши мумкин. Туташган металларда ҳар хил ишорали зарядларнинг пайдо бўлиши натижасида контактлар потенциаллари фарқи бўлишига, ток-нинг йўқлигида эса контакт ЭЮК деб номланган ЭЮКнинг ҳисил бўлишига олиб келади. Контакт ЭЮК туташувчи металлар турларига ва ҳароратига боғлиқ. Агар икки турли жинсли ўтказгичлардан берк контур ҳосил қилсак, икки пайвандланган ўтказгичлар контактларидаги ҳар хил t ва t0 ҳароратда уланган жойлардаги контакт ЭЮКлари ҳар хил бўлади ва контур бўйлаб ўзаро компенсацияланмайди. Шу сабабли, берк контур-да термоэлектрик юритувчи куч деб номланган натижавий ЭЮК ҳосил бўлади. Термоэлектрик юритувчи кучнинг умумий қиймати таркибига унинг қўшимча ЭЮКлари ҳам киради. Қўшимча ЭЮКлар икки бир жинсли ўтказгичлар бўйлаб, уларнинг бир учи иккинчи учига қараганда юқорироқ ҳароратли муҳитда бўлганлиги сабабли ҳосил бўлади.


Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling