3- мавзу: Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ. Режа


-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби


Download 39.58 Kb.
bet7/10
Sana20.06.2023
Hajmi39.58 Kb.
#1635129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
7-8

6-ВАЗИЯТ.
Моддий ёрдам олиш чоғида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 950 000 сўм ҳақ тўланган. Унга фарзанди туғилганлиги муносабати билан 1 800 000 сўм моддий ёрдам берилган.
Кодекснинг 179-моддаси 1-бандининг 3 ва 4-хатбошиларига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди. Айнан вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар; ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар; фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар; бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар (Кодекснинг 178-моддаси 16-банди). Йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади:
130 240 х 12 = 1 562 880 сўм.
Солиқ солинадиган даромад:
1 187 120 сўмга (950 000 + 1 800 000 – 1 562 880) тенг.
17%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
39 072 + (1 187 120 – 651 200) х 17% = 130 178,4 сўм.
ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(1 187 120 – 130 240) х 1% = 10 568,8 сўмни ташкил этади.
Январь ойи учун бюджетга:
130 178,4 – 10 568,8 = 119 609,6 сўм ЖШДС ўтказилади.
Мажбурий суғурта бадаллари:
950 000 х 7,5% = 71 250 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
950 000 + 1 800 000 – 130 178,4 – 71 250 = 2 548 571,6 сўм олади.
7-ВАЗИЯТ.
Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби
Ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 000 000 сўм ҳақ тўланган. Унга 
1 300 000 сўмлик ноутбук совға қилинди.
Кодекснинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди. Бунда йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади:
130 240 х 6 = 781 440 сўм.
Солиқ солинадиган даромад 1 518 560 сўмга (1 000 000 + 1 300 000 – 781 440) тенг.
23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва январь ойи учун солиқни ҳисоблаб ёзамиз:
149 776 + (1 518 560 – 1 302 400) х 23% = 199 492,8 сўм.
Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:
(1 518 560 – 130 240) х 1% = 13 883,2 сўмга тенг.
Бюджетга:
199 492,8 – 13 883,2 = 185 609,6 сўм ЖШДС ўтказилади.
Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:
1 000 000 х 7,5% = 75 000 сўмни ташкил этади.
Ходим қўлига:
1 000 000 – 199 492,8 – 75 000 = 725 507,2 сўм иш ҳақи олади.
8-ВАЗИЯТ.

Download 39.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling