3- мавзу: Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ. Режа
Чет эллик жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг хусусиятлари
Download 39.58 Kb.
|
7-8
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни ҳисоблаш тартиби, ҳисоб-китоблар ва деклорация тушунчаси.
4. Чет эллик жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг хусусиятлари.
Чет эллик жисмоний шахслар (норезидентлар) тўлов амалга ошган жойдан қатъий назар фақат Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олган даромадларидан солиққа тортилади. Солиққа тортиш мақсадида чет эллик жисмоний шахслар - норезидентлар икки гурухга бўлинади. 1. Доимий муассаса орқали фаолият кўрсатаётган 2. Доимий муассаса билан алоқаси бўлмаган норезидентлар. Солиққа тортиш мақсадида доимий муассаса тушунчасига Ўзбекистонда даромад топиш учун хар қандай юридик шахслар орқали, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ваколатлик функциясини бажарувчи орқали фаолият кўрсатаётган жисмоний шахслар тушунилади. Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият кўрсатаётган жисмоний шахс, норезидент доимий муассаса билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан жисмоний шахс даромадига солиқ тўловчи бўлади ва резидентлар тўлайдиган ставкаларда солиққа тортилади.5. Жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқни ҳисоблаш тартиби, ҳисоб-китоблар ва деклорация тушунчаси. Жисмоний шахсларнинг асосий иш жойида олган меҳнат хақи даромадларидан солиқни тўлиқ ва тўғри ҳисоблаш жавобгарлиги юридик шахслар бухгалтериясига юклатилган. Жисмоний шахсларнинг асосий иш жойидан олинган меҳнат хақи ва бошқа тўловлари календар йилнинг бошидан бошлаб ҳар ойда солиққа тортиладиган жами даромади ўсиб борувчи якун билан ҳисобланади. Фуқаронинг янги иш жойи (хизмат, ўқиш)да солиқни ҳисоблаш календар йил бошидан аввалги иш жойи ва янги иш жойида олинган жами даромадидан амалга оширилади. Бу ерда тегишли имтиёзлар бўлса чиқарилади. Жисмоний шахсларнинг даромадларига декларация усулида ҳам солиқ солиш тартиби қўлланилади. Деклорация-солиқ идораларига солиқ тўловчи жисмоний шахслар томонидан топшириладиган ўз ичига олинган даромадлар ва ушбу даромадлар билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги маълумотларни акс эттиридиган ҳамда солиқ тўловчининг ҳисобланган солиқларни ихтиёрий равишда ва белгиланган вақтда давлат бюджетига тўлашга мажбур этадиган хужжат хисобланади Солиқ кодексига кўра жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади ҳақидаги деклорация қуйидагт ҳолларда солиқ органларига топширилади: мулкий даромад. Фан , адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромад; асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар томонидан; резидент- чет эллик жисмоний шахслар томонидан. Жисмоний шахслар доимий истиқомат жойидаги давлат солиқ хизмати органларига жами йиллик даромадлари ҳақидаги деклорацияни қуйидаги муддатларда тақдим этишлар керак. асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган резидент- жисмоний шахслар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай; резидент- чет эллик жисмоний шахслар назарда тутилаётган даромадлар ҳақида- Ўзбекистон Республикасига келган кундан бошлаб бир ой мабойнида белгиланган шаклда. Download 39.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling