3 – мавзу: молиявий менежментни ташкил этиш механизми ва корхоналарда ташкилий хусусиятлари


Турли корхоналарда молиявий менежмент хизматларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.62 Mb.
bet3/4
Sana11.10.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1697801
1   2   3   4
Bog'liq
ММ 3-4 маъруза

3. Турли корхоналарда молиявий менежмент хизматларини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.


Молиявий менежментнинг мақсади, хўжалик субъектининг мақсадлари ва иқтисодий стратегияларидан келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, молиявий менежментнинг мақсади корпоратив корпоратив корхоналарнинг мақсадлари билан тўғри келиши мумкин.
Компанияларнинг ўз олдига қўйилган мақсадларига эришиш кўп жихатдан молиявий менежерни бошқарув қарорларини тўғри ва аниқ қабул қилишига боғлиқдир. Молиявий менежер белгиланган мақсадларга эришишда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тўғри ва оқилона бошқарув қарорларни қабул қилиши керак бўлишини айтиб ўтган эдик:
- операцион фаолият (тахлил, режалаштириш, башоратлаш ва корпоратив корхонанинг молиявий холатини назорат қилиш);
- молиялаштириш – жалб қилинган ва ўз маблағлари манбаларини бошқариш (молиявий қарорлар қабул қилиш);
- инвестициялар – инвестиция сиёсати ва активларни бошқариш (инвестицион қарорлар қабул қилиш).

Корпоратив корхоналарда молиявий менежмент тизими бевосита молиявий менежернинг функциялари ва амалга оширадиган вазифалари, бажарадиган ишларига боғлиқ ҳолда ташкил қилинади. Корпоратив корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш жараёни ёки уларнинг молиясини бошқариш тизими, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ёки операциялар кўлами, мулчилик шакли ва фаолият турининг хилма хиллигига боғлиқ ҳолда шунчалик мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин.

Корпоратив корхоналарда молиявий менежмент тизими бевосита молиявий менежернинг функциялари ва амалга оширадиган вазифалари, бажарадиган ишларига боғлиқ ҳолда ташкил қилинади. Корпоратив корхоналарда молиявий менежментни ташкил этиш жараёни ёки уларнинг молиясини бошқариш тизими, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажми ёки операциялар кўлами, мулчилик шакли ва фаолият турининг хилма хиллигига боғлиқ ҳолда шунчалик мураккаб тузилишга эга бўлиши мумкин.


Хорижий ва миллий амалиётдаги мавжуд барча корпоратив корхоналарнинг мулкчилик ва ташкилий шакллари ҳамда бизнесни юритишнинг турли хил кўринишлари мавжуд, уларда ушбу жараёнларни амалга оширилиш тизими, мулкий эгалик қилиш ва жавобгарлик даражалари ҳамда бошқа жиҳатлари фарқлансада, лекин уларнинг барчаси қуйидагилардан бирига таълуқли бўлиши мумкин:
- якка, ёки шахсий эгалик (sole proprietorshop);
- шериклик, ёки ҳамкорлик (partnorship);
- акциядорлик жамияти, ёки корпорация (corporation).
Бозор иқтисодиёти шароитида корпоратив корхоналар ўзларининг молиявий сиёсатидан келиб чиққан ҳолда уларнинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклда фаолият олиб боришларини белгилайдилар. Иқтисодий нуқтаи назардан, тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг юридик шакллари ўртасидаги асосий фарқлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- даромадларнинг тақсимланиши;
- мажбуриятлар бўйича жавобгарлик;
- рискларнинг тақсимланиши;
- тадбиркорлик фаолияти ёки хўжалик фаолиятини назорат қилиш;
- мулкий ҳуқуқларни бошқа томонга ўтказиш;
- молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятлари.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling