4. Корхоналарда молиявий фаолиятни ташкил этиш механизми.
Корхоналарда молиявий менежмент тизимини ташкил этишда, молиявий механизм тушунчаси унинг молиявий менежмент тизимидаги ўрни ва аҳамияти, молиявий менежментнинг механизми уларнинг ўзаро ўхшашлик томонлари, ҳамда буларни молиявий менежернинг фаолиятида тутган ўрнига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, бозор қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда корхоналар молиясини бошқариш, молиявий механизм ёрдамида амалга оширилади.
Молиявий механизм – бу молиявий муносабатларни ташкил қилиш, молиявий ресурсларни шаклланиши ва фойдаланиш усулларининг йиғиндиси бўлиб, жамият томонидан, жамиятни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш учун, қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида фойдаланилади. Молиявий механизм ҳам молия тизимининг тузилиши сингари қуйидаги иккита йирик соҳага бўлинади:
- хўжалик субъектларининг молия механизми;
- давлат молиясининг механизми.
Корхоналар молиявий механизми – бу молиявий ресурслардан фойдаланиш усуллари ҳамда корхоналар молиясини ташкил қилиш шакллари ҳисобланади. Корхона, фирма, компанияларда молиявий ресурслардан фойдаланиш жараёнига тўхталадиган бўлсак, бунда молиявий менежер томонидан ушбу жараён, турли молиявий усулларни (методларни), ричагларни, дастакларни, тамойилларни қўллаш орқали амалга оширилади. Молиявий методлар – бу молиявий муносабатларни амалга ошириш шакли, унинг хўжалик ва ишлаб чиқариш жараёни билан ўзаро боғлиқлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |